close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хиёнат кўчасидаги Европа

Парижликларнинг ярмидан кўпи (яъни, деярли 52 фоизи) ўз турмуш ўртоқларига хиёнат қилиб туришини тан олдилар. Хиёнат кўчасига кирувчи французларнинг аксарияти мамлакатга келган саёҳлар орасидан топишни мақул кўришар экан. Бу маълумотларни “Халқаро эркак ва аёллар танишуви иши билан шуғулланувчи Gleeden жамияти”, эълон қилди.

Эр-хотинлар ўртасидаги хиёнатни ўрганувчи мутахассислар “Европадаги қайси шаҳар аҳолиси бошқа шаҳар аҳолисига нисбатан бевафо ва хиёнаткор” эканлигини аниқлаб чиқди.
Биринчи ўринни юқорида айтилган Париж шаҳри эгаллаган бўлса, иккинчи ўринни Италиянинг Милан шаҳри эгаллаб турибди. Ҳисоб-китобларга кўра мазкур шаҳар аҳолисининг 38 фоизи ўз турмуш ўртоқларига хиёнат қилишар экан. Бу ҳақиқатни нафақат ҳисоб-китоб, балки италияликларнинг ўзлари ҳам эътироф этиб келади. Оила ҳақ-ҳуқуқлари билан шуғулланувчи “Италия адвокатлари ташкилоти”нинг маълумотига кўра, айнан Милан шаҳри – хиёнат қилиш бўйича Италия шаҳарлари ичида биринчи ўринни эгаллаган. Аммо, миланликларнинг “юртларига хизмат сафари билан келган ишбилармон меҳмонлар-у, саёҳатчилардан хуштор топадиган” парижликлардан фарқи шуки, улар асосан ўз иш ўринларида хиёнат қиладилар. Мазкур ташкилотнинг билдиришича, беникоҳ алоқаларнинг 60 фоизи айнан иш жойларида амалга оширилади. Уларнинг деярли 40 фоизи турмушнинг бузилишига (ажралишларга) олиб келади. Шунингдек, беникоҳ алоқаларнинг зоҳир бўлишига яна бир сабаб – интернет тармоғи ҳисобланади.
Gleeden тадқиқот порталининг ҳисоб-китобларига кўра, хиёнат қилиш бўйича миланликлардан кейинги ўринда Испаниянинг Барселона шаҳри туради. Испаниянинг “Саёҳатчилар пойтахти” деб ҳисобланадиган мазкур шаҳрида “турмуш қурган аҳолининг” деярли 36 фоизи – хиёнаткор эканлиги эътироф этилган.
Энг кўп бевафо эр-хотинлар ҳисоби бўйича 4-ўринни ҳозирда Белгиянинг пойтахти эгаллаб турибди. Европа Иттифоқи Биноси ҳамда НАТО идораси жойлашган Брюссел шаҳрининг ўзида 31 фоиз аҳоли турмуш ўртоқларига хиёнат қилади.
Европанинг энг хиёнаткор шаҳарлари рўйхатидан бойлар шаҳри ҳисобланган Лондон ҳам жой эгаллаган. Ушбу пойтахт аҳолисининг 28 фоизи хиёнатчи бўлиб чиққан.
Европа аҳолисининг сўровномада иштирок этган 38 фоизи: хиёнатларини “ёшлик - бебошлик қабилида” хизмат сафарида бўлган чоғларида амалга оширар эканлар. Уларнинг айтишларича, айнан мана шундай сафарлар чоғида ўзларини эркин, ҳур ва навбатдаги хиёнатни қилишга бемалол журъат қилар эканлар. Сўровномага қатнашганларнинг тўртдан бир қисми (яъни, 25 фоизи)нинг таъкидлашларича, “фақатгина ўз турмуш ўртоғи билан яшашлик – баъзи пайтларда инсоннинг зерикишига ва ўзини ёлғиз ҳис қилишига олиб келиши мумкин ва шунинг учун бундай хиёнат ва бевафоликлар бўлиб туриши лозим” эмиш.

Ахлоқий бузуқлик қамраб олган Европани фақат Ислом қутқара олиши шубҳасиздир. Баъзи доиралар Ислом билан курашиб, Исломни ёмон отлиқ қилишга қанчалик уринмасинлар барибир кўпчилик Исломни танлаб, Ислом орқали жирканч ҳаётдан нажот топишмоқда.

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase