Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилиш ҳақида
Аллоҳ таоло айтади: «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг» (Моида сураси, 2-оят).
Тақвонинг таъсири ва 27 хушхабари
Муаллиф роҳимаҳуллоҳ “Яхшиликни тақводан қидир...” деган сўзи билан тақвонинг яхшилик бўлган буюк таъсирига ишора қилган. Аллома Ферузободий “Басоир зави аттамйиз фи латоиф ал-Китоб ал-азиз” асарида тақвонинг Қуръони каримда келтирилган таъсирлари ва хушхабарларини баён қилган. Улар 27 та башоратга етган, сизга уларни баён қиламиз. У зот роҳимаҳуллоҳ айтган:
Сўзда ва амалда Аллоҳдан қўрқиш
Инсон қалби, Маҳшар куни унга тақдим этиладиган китобга ёзилаётган сўз ва амалларидан кўра, кўпроқ ўзининг ташқи кўриниши ҳақида ўйлайди. Биз Ислом – нафақат дин, балки яшаш тарзи эканлигини унутмаслигимиз керак, шундай экан, мусулмонлар ҳар қандай ҳолатда тақвони тутишлари лозим, бу сўзимиз ва амалимизга ҳам тааллуқлидир.
Тақводор эканингизни қандай биламиз?
Ҳар қандай одам ўзини ҳақиқий мўмин, қалби эса янги туғилган чақолоқ қалбидан ҳам пок, деб айтиши мумкин. Сўнг, “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ” деб қўйиши ҳам қийин эмас. Бироқ, Аллоҳ таолонинг розилиги ва жаннатни топиш учун тил учида мазкур калималарни айтиб қўйиш кифоя қилмайди, балки бутун ҳаёти давомида ушбу калима асосида яшаш керак бўлади.
Тақволи мунофиқ (ҳикоя)
Бу воқеа исталган шаҳарнинг масжидида рўй бериши мумкин эди, балки ўша ҳикоя қаҳрамони ўзингдирсан. Мен шу воқеани батафсил ҳикоя қилиб бермоқчиман:
Чарчаб, уйга қайтган ҳазрат одатдагидек ошхонага кириб хонтахтага ўтирди, ёлғиз қизи бўлган Жамила қари отасига қарай бошлади.