Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонасида Ўткан кунлар романининг араб тилидаги нашри тақдим қилинди
Таржимада асарнинг эски ўзбек ёзувидаги илк нусхасидан ҳамда рус ва инглиз тилларидаги таржималаридан фойдаланилди.
Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар" романи араб тилида нашр қилинди, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонасида буюк ўзбек адиби Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар" романининг илк араб тилидаги "Ўткан кунлар: Туркистондаги аччиқ севги қиссаси" деб номланган нашрининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Машҳур асар таниқли таржимонлар Айн-Шамс ва Муҳаммад ал-Жибали томонидан араб тилига ўгирилган.
"Ўткан кунлар романининг араб тилига таржима қилиниши ўзбек маданияти, минтақа тарихи, ўзбекона одоб-ахлоқ каби фазилатларни Яқин Шарқ халқлари орасида кенг тарғиб этишда хизмат қилишига ишонч билдирилди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, таржимада асарнинг эски ўзбек ёзувидаги илк нусхасидан ҳамда рус ва инглиз тилларидаги таржималаридан фойдаланилди. Чоп этилган китоб муқовасида Абдулла Қодирий авлодлари тавсиясига кўра, "Ўткан кунлар" романининг 1925 йилдаги илк нашрининг сурати акс эттирилган.
“Китоб қаттиқ муқовада ва сарғиш рангли силлиқ қоғозда чоп этилди. Минтақадаги энг йирик "Дор ул-Маориф" нашриётида 1000 нусхада чоп этилган китобни Мисрдаги барча йирик кутубхоналар ва университетлар, таълим ва маданият муассасалари, давлат идоралари, Қоҳирадаги дипломатик корпус ўртасида тарқатиш режалаштирилган. Бошқа араб давлатларида ҳам мазкур роман таржимасини қайта чоп этиш назарда тутилмоқда”, — дейилади хабарда.
Ушбу китоб тез фурсатларда Ўзбекистондагийирик кутубхоналар ва университетларга ҳам тақдим этилади, шунингдек, бепул онлайн платформаларга жойлаштирилади.
Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи илк марта араб тилида нашр этилди
Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонасида Ўткан кунлар романининг араб тилидаги нашри тақдим қилинди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Адабиёт
|
Калит сўзлар