Шу кунларда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони луғотит турк” асарининг 950 йиллигига бағишланган Халқаро конференсия бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникатсиялар агентлиги маълумотига кўра, мазкур тадбирда ЮНЕСКО, Туркий Академия, Туркий давлатлар ташкилоти ва бошқа қатор халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакиллари иштирок этмоқда.
Маълумки, “Девони луғотит турк” асари туркий халқларнинг тили, тарихи, географияси ва маданиятига оид илк ёзма энсиклопедия ҳисобланади.
Конференсиянинг очилиш маросимида сўзга чиққан Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев Маҳмуд Қошғарийнинг ушбу китобининг аҳамияти ҳақида тўхталар экан, асарнинг илмий доиралар ва жамоатчилик томонидан чуқур ўрганиш лозимлигини таъкидлади.
Шу билан бирга Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев “Девони луғотит турк” асарининг замонавий туркий тилларнинг ривожланишидаги ўрнини қайд этиб, унинг асосида “Умумтуркий луғат”ни яратишни таклиф қилди.
“Девони луғотит турк” асарининг 950 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилмоқда
Шу кунларда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони луғотит турк” асарининг 950 йиллигига бағишланган Халқаро конференсия бўлиб ўтмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Адабиёт
|
Калит сўзлар