close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Жума, Авг 07 2020

Шу йилнинг ёзида Қирғизистонни коронавирус эпидемиялари тўлқини босди: касалхоналар тўлиб кетди, ўлим ҳолатлари кўпайди олди. Фақат кўнгиллилар туфайлигина вазиятнинг ёмонлашуви олдини олишга муваффақ бўлинди.

Жума, Авг 07 2020

Германия пандемиянинг иккинчи тўлқинига олиб келиши мумкин бўлган коронавирусга чалинганлар сонининг ўсишига тайёрланмоқда. Шу муносабат билан нималарга асосий эътибор қаратиляпти ва қандай чоралар кўриляпти?

Чоршанба, Авг 05 2020

Сешана куни Ливан пойтахти Байрутинг порт туманида портлашлар серияси рўй берди, бу портлашларнинг биттаси жуда кучли бўлди. Ўнлаб одамлар қурбон бўлди. Маълумотлар бир-биридан фарқ қилади, лекин сўнгги маълумотларга кўра, 70 га яқин киши ҳалок бўлган. 2700 дан ортиқ киши зарар кўрди, маҳаллий касалхоналар тўлиб кетган.

Шанба, Авг 01 2020

Полша Сеймида 2010 йил Смоленск яқинида 96 нафар Полшалик сиёсатчилар ва ҳарбий хизматчилар, жумладан, Полша Президенти Лех Качинский ва унинг рафиқаси ҳалок бўлган Ту-154М авиаҳалокати сабабларини қайта текшириш натижаларини эълон қилди. Бу ҳақида "Полское радио" хабар бермоқда...

Душанба, Июл 27 2020

"Covid-19 деярли бутун организм – жумладан, руҳиятга ҳам шикаст етказади. Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, айрим мижозлар галлюцинациялар ва ақл-идрокнинг бузилишидан азият чекмоқда", - деб ёзади немис журнали Der Spiegel.

Пайшанба, Июл 09 2020

Экспертлар фикрига кўра, АҚШнинг ушбу ташкилот таркибидан чиқиш қарори ҳалокатли касалликларга қарши курашни оғир вазиятда қолдиради. АҚШнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан чиқиш ҳақида қарори ҳалокатли касалликларга қарши глобал курашга кучли зиён етказиши мумкин.

Чоршанба, Июл 08 2020

Президент совет Конституциясида Лениннинг республикалар СССР таркибидан чиқиш ҳуқуқи ҳақидаги тезиси асос бўлганлигини тушунтирди. Россия бу каби хатоларга йўл қўмаслиги керак, деб ҳисоблайди давлат раҳбари. Россия Президенти Владимир Путин «Россия 1» телеканали «Москва. Кремль. Путин» кўрсатувига берган интервьюда СССР Конституциясида республикаларнинг Иттифоқ таркибидан чиқиш ҳуқуқи билан ўзига «маълум вақтда портлайдиган мина» қўйганлиги ҳақида гапирди, деб хабар қилади ТАСС.

Чоршанба, Июл 08 2020

"Амалда Президент Владимир Путинга ишонч зафарона референдуми ўтказилди", - деди Кремл вакили Дмитрий Песков. Аслида нима бўлганлиги ҳақида таниқли мухолифат етакчиси Леонид Волковнинг таҳлилидан олинган парчаларни келтирамиз (матнда таъкидланган фикр ГИ томонидан берилган).

Душанба, Июл 06 2020

Австрия терговчилари Австриянинг Герасдорф шаҳрида келиб чиқиши чеченистонлик бўлган, ҳукуматдан сиёсий бошпана сўраб мурожаат қилган 43 ёшли "Мартин Б." ўлдирилиши билан боғлиқ вазиятни аниқлаштирмокда. Эркакнинг жасади шанба куни шаҳарнинг савдо марказларидан бирида топилган. У бошидан отиб кетилган.

Пайшанба, Июл 02 2020

АҚШ Анқара олган С-400 комплексларини сотиб олиш ниятида. Америкалик нуфузли сенатор Джон Тьюн, конгресс юқори палатасида республикачилар фракцияси раҳбарининг ўринбосари, Туркиядан яқинда етказиб берилган внёс С-400 Россия тизимларини сотиб олиш ҳақида қонун лойиҳасини (аниқроғи, келгуси йил учун АҚШ Мудофаа вазирлиги бюджетига тузатиш) киритди.

Пайшанба, Июл 02 2020

Россия консерват-алармистлари бу сафар Марказий Осиёга нисбатан янги фитна назарияларини таклиф қилишди. Ўзини "консерватив" кучлар вакили сифатида кўрсатган яна бир ватанпарвар фолбин, бу минтақани аянчли келажак кутмоқда деб айтди.

Чоршанба, Июн 24 2020

Сўнгги бир неча кун ичида Франция янгиликлари Россия телеканаллари томошабинлари ва Интернетнинг рус тилидаги сегменти фойдаланувчиларининг эътиборини жалб қилди. Кўпгина рус тилидаги оммавий ахборот воситалари ушбу воқеани Франциянинг Дижон шаҳрида француз фуқаролари – келиб чиқиши мағриблик бўлган муҳожирлар ва Европада истиқомат қилувчи чечен диаспораси вакиллари ўртасида тўқнашувлар бўлган деб кўрсатмоқда.

Сешанба, Июн 23 2020

Путин қўшни давлатлардан "рус халқининг совғаларини" олиб қўийш билан таҳдид қилди. "Агар республика СССР таркибига кирган бўлса-да, лекин жуда катта миқдордаги рус ерларини, анъанавий рус тарихий ҳудудларини эгаллаб олган бўлса ва у Иттифоқдан чиқишга қарор қилса, нима билан келган бўлса, шу билан чиқиши керак эди. Рус халқидан совғалар олиб кетмаган бўларди!"

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase