Тахлил (533)
Хитойда Компартия аъзоларига худога ишониш тақиқлаб қўйилди, Худога ишонадиган фуқаролар эса қайта тарбияланмоқда. Хитой Коммунистик партияси (ХКП) давлатнинг мафкуравий асослари билан ишлашга киришди. Ёзда ХХР Дин ишлари бўйича Давлат қумитаси директори Ван Цзаоань дастурий мақола чоп этиб, унда қуйидагилар ҳақида баёнот берди: партия аъзолари диний эътиқодларга эга бўлмаслиги лозим, марксизм ва атеизмга риоя қилиши шарт, қадриятларни диндан излаш эса тақиқланади.
Уҳуд – расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг Макка қурайшликларига қарши иккинчи йирик жанги ва биринчи мағлубиятидир. Агар пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам таржимаи ҳолидан энг машҳур тўпламларни, Мубаракфурий ва Ибн Ҳишомларни оладиган бўлсак, у ерда воқеа-ҳодисалар батафсил ёритиб берилган ва жангнинг якуни мағлубият деб аталган.
Ҳақиқатдан, ҳозир биз яшаётган давр худди тун зулмати каби бостириб келадиган турли хил муаммоларга тўлиб кетди. Лекин худди шу муаммолар ичида ҳам — биздан олдин бўлганидек ва биздан кейин ҳам давом этадиганидек — ундан фойдаланиб қолишни хоҳлаганлар учун бир илоҳий нур бор.
Сарлавҳада берилган саволга мусулмонларга алоқаси бўлган ҳар қандай одам дуч келган бўлса керак. Баъзилар, қалблари Исломга яқин ва улфат бўлганлар нега фирқаларга бўлиниб кетганимизни, тўғриси тушунмаса керак. Баъзи мусулмонлар жазавали таассуб билан салафи солиҳлар билмаган, турли хил ботил ва бидъат нарсаларга қаттиқ ёпишиб, ўзларига эргашмаганларни бўлинишда айблашади.
Ўзи шундоқ ҳам очиқ-ойдин бўлган нарсаларни бир неча марта исботлашга уринганимда маломат қилишган эди. Яна шунга ўхшаш ҳаракат қиляпсан дейдиганларга олдиндан узримни айтиб қўймоқчиман, лекин мен буни баъзи жиддий ва муҳтарам зотлар юқорида зикр қилинган очиқ-ойдинликка зид бўлган нарсаларни таъкидлаётганликлари сабабли қилмоқдаман.
Динимиз кишиларни юксак ахлоқ, чинакам инсоний фазилатларга тарғиб қилиш баробарида кичикларга раҳм-шафқатли, марҳаматли бўлишга, ҳаттоки ёш болаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳам ҳимоя этишга чақиради. Пайғамбаримиз (у зотга Аллоҳнинг саломи бўлсин) "жаннат райҳонлари" деб эъзозлаган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари исломиятда ҳар томонлама муҳофаза этилгандир.
FW’17-18 мода ҳафталиги мавсумининг бошқа ҳодисалари орасида мода саноатининг араб тематикасига қизиқиши яққол аён бўлиб қолди. Дизайнерлик буюмларини харид қилишга тайёр мусулмонлар пулларига назар ташланди, ҳолбуки улар илгари брендларнинг эътиборидан маҳрум эдилар.
Президент Владимир Путиннинг темир қўллари билан бошқарилаётган Россия глобал сиёсатда анча кучли давлатга айланди. Болтиқбўйида бундай тажжовузкор сиёсат совуқ уруш даврларини эслатиб юборадиган таҳдид сифатида қабул қилинмоқда. Бироқ шундай савол туғилади: Путин даври якун топгач, бу мамлакат ҳоли не кечади? TVNET Россия ривожланиши мумкин бўлган беш хил эҳтимолий йўналишни умумлаштирди.
Муаммо ахборот билан ортиқча юкланганлик ҳаддан ташқари катта бўлиб кетган ва биз, якуний ҳисобда, бошқаларда кўрган нарсаларни тобора кўпроқ олишни истайдиган пайтда вужудга келади. Ижтимоий тармоқлардаги хабарлар, машҳур шахсларнинг расмлари ва видеороликларни томоша қилиб, уларнинг навбатдаги муваффақиятлари ҳақида хабар топамиз.
Бу мақолада жамиятда Ислом ҳақида нотўғри тасаввур шакллантираётган жаҳон оммавий ахборот воситаларининг ҳозирги кампанияси тадқиқ этилади. Муаллиф ислом динини хунук томондан кўрсатишдан манфаатдор бўлган одамлар ва ташкилотларининг мақсадлари, мотивлари, усуллари ва тактикаларини таҳлил қилишни, шунингдек, халқаро ОАВ ташлаган даъватга жавоб вариантларидан бирини таклиф этади.
Бир-бири билан тобора қалин иттифоқдан манфаатдор бўлган Туркия ва Россия шиддат билан бир-бирига яқинлашмоқда, бу эса Яқин Шарқ стратегик харитасига чуқур ўзгаришлар киритмоқда. "Турк оқими" бу – оддийгина газ қувури эмас, балки Анқара ва Москва ўртасида умумий манфаатлар сиёсатининг рамзи ҳамдир, деб ёзади ғарб матбуоти.
Саудиялик журналист ва мухолифатчи Жамол Хашукджини – у, дастлабки маълумотларга кўра, Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонасида ўлдирилиб, танаси майда бўлакларга бўлинган ва кислотада эритиб юборилган – ўлдириш ҳақида буйруқни шахсан тахт вориси Муҳаммад бин Салмон, Саудия Арабистони валиаҳди, келажакда икки ҳаром ҳимоячиси берган.
Замонавий сиёсийлашган исломий муҳитдаги сиёсий жараён ва ҳолатларни қабул қилишда воқеалик ва танқидий ёндашувлардан маҳрумдир. Умуман олганда, айнан шу икки услубни бирга келиши бир-бирига қарама-қарши бўлган исломий майдондаги ижтимоий-сиёсий қарашларнинг фикрлаш услубини белгилаб беради.