close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Тахлил

Тахлил (532)

Якшанба, Май 30 2021

Кўпчилик ўқувчиларимиз мухолифатчи белорус журналисти Роман Протасевичнинг Минскда қўлга олингангини ҳақидаги вазиятдан хабардор. Воқеадан бехабар бўлганлар учун эслатиб ўтамизки, NEXTA мухолифатчи телеграм-канал асосчиси Протасевич Ryanair компаниясига тегишли Boeing 737 самолетида Афинадан охирги пайтлар яшаб турган Вильнюсга учиб кетаётган эди.

Пайшанба, Май 27 2021

Президент Джо Байден АҚШ разведкаси ходимларига COVID-19 пандемияси сабабларини аниқлаш, жумладан, унинг изи Хитой лабораториясига олиб келиши мумкинлигини аниқлаш бўйича ўз ҳаракатларини «икки карра ошириш»га буйруқ берди.

Пайшанба, Май 27 2021

Ўтган ҳафта охирида Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу бу ҳақида ўйлаётганларни ўзининг сурбетлиги билан ҳайратда қолдирган баёнот берди. У қуйидаги сўзларни айтди: "Сурия бизга нима берди?

Пайшанба, Май 27 2021

Мусулмонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қодир давлатнинг йўқлиги - минтақадаги энг ўткир муаммо…

Шанба, Май 22 2021

Шундай қилиб, сулҳ кучга кирган кўринади. 20 май оқшомида Миср воситачилигида Исроил ва Хамас ҳаракати 10 майда бошланган Ғазо секторидаги ҳарбий можарони тўхтатишга келишиб олди. 21 май куни эрталаб соат иккида бошланган сулҳ худди шу кун пешингача сақланиб қолади.

Пайшанба, Май 20 2021

Бугунги кунда Фаластин заминида давом этаётган зўравонликлар оқибатида фақат фаластинликлар эмас, балки инсонийлик ўлдирилмоқда. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 19 май куни мамлакат пойтахти Анқарада бўлиб ўтган спорт телеканалининг тақдимот маросимида айтиб ўтди.

Пайшанба, Май 20 2021

Эроннинг «оғир вазндаги» икки сиёсатчиси, ультраконсерватор Иброҳим Раисий ва мўътадил консерватор Али Лариджаний шанба куни келаси ой бўлиб ўтадиган президент сайловида асосий «жанг»ни бошлашди.

Сешанба, Май 18 2021

Ҳозирги Фаластин-сионистлар урушини муҳокама қилишда рақиблар абстракт мавзулар билан чалғитиши туфайли, бахсларга шўнғиб кетишимиз катта хатодир. Бу ерга кимнинг ҳаққи бор, унинг туб халқи ким, ким қаллоб, ким босқинчи, ким яхшилик ва ким ёмонликни ифодалайди каби баҳсларда ҳар ким ўз фикрида қолиши аниқ.

Жума, Апр 23 2021

Шавкат Мирзиёев «жуда катта коррупцияга берилиб кетган» раҳбарларни охирги марта огоҳлантирди. Президент Самарқанд ва Андижон мисолида мутасаддиларни коррупцияга қарши етарлича кураш олиб борилмаётгани учун танқид қилди.

Жума, Апр 23 2021

АҚШ президенти Жо Байден Биринчи жаҳон уруши даврида Усмонйлар салтанати томонидан қилинган «арманлар геноциди»ни расман тан олиши кутилмоқда, деб хабар қилди чоршанба куни ОАВ. Бу Туркияни дарғазаб қилиш эҳтимоли бор, бу эса НАТО бўйича иттифоқчилар ўртасидаги муносабатларни янада кескинлаштиришга олиб келиши мумкин.

Шанба, Апр 17 2021

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Халқ Маслаҳати (Халқ кенгаши, Миллий Генгеш — парламент палаталаридан бири) раиси этиб сайланди, хабар қилади «Фергана» сайти Туркманистон расмий манбаларига таяниб.

Пайшанба, Апр 15 2021

Кўплаб оммавий ахборот воситалари томонидан аллақачон «давлат тўнтаришига уриниш», деб номланган Иордания Қироллик оиласи ичидаги сўнгги можаро Яқин Шарқ ишларида муҳим роль ўйнаётган бу давлатда қатор муаммоларни кўрсатиб берди.

Жума, Апр 02 2021

Ўтган ҳафта Яқин Шарққа сафари доирасида Хитой ташқи ишлар вазири Ванг И Туркияга ташриф буюрди. У президент Ражаб Эрдўған ва Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу билан учрашди. Туркия ва Хитой бу йил дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 50 йиллигини нишонламоқда ва икки томонлама сиёсий ва иқтисодий алоқалар бўйича муҳокамалар кун тартибида марказий масала бўлди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase