23 май куни самолет гўёки мина қўйилгани ҳақида хабар берган ва Минскдаги миллий аэропортга қўндирилган. Ryanair вакилининг хабар беришича, самолёт йўналиши ҳаво ҳаракатини бошқариш бўйича Белоруссия маркази томонидан ўзгартирилган. Гўёки белорус диспетчерларидан самолетни портлатиш таҳдиди ҳақида маълумот келиб тушган. Самолетни Минскда қабул қилиш ҳақида буйруқни шахсан Александр Лукашенконинг ўзи берган, унинг кўрсатмаси бўйича самолётга Минск белорус қирувчи самолети МиГ-29 ҳамроҳлик қилган.
Бу самолёт Белоруссия ҳаво ҳудудини тарк этиб, Литва маконига учишидан бир неча дақиқа олдин содир бўлган. Минскга қўнгач, Протасевич Россия фуқароси Софья Сапега билан бирга Белоруссия КГБ тезкор гуруҳи томонидан қўлга олинган. Эртаси куни у ўтган йилги президентлик сайловларидан сўнг Минскда оммавий тартибсизликлар уюштирганлик бўйича атрофлича кўрсатма берди. Белоруссияда унга ўлим жазоси таҳдид солмоқда.
Деярли ҳеч ким самолётни "миналаштириш" мухолифатчини қўлга олиш учун Белоруссия махсус хизматлари томонидан ташкил қилинганига ҳеч қандай шубҳа йўқ. «Батька»га очиқдан-очиқ қойил қолган рус тарғиботчилари ҳам, раҳбарлари Белоруссиянинг телба диктатори тарафидан ҳаво қароқчилиги ва терроризм ҳаракати ҳақида очиқ гапираётган Европа давлатлари ҳам бунга мутлақо ишончи комил. Энди Белоруссия унинг устидаги осмон Донбасс ёки Сурия осмони каби хавфли эканлигини тушуниб етган деярли бутун дунёдан санкциялар кутмоқда.
Аммо бизнинг эътиборимизни яна бир нарса тортдики, Белоруссия махсус хизматлари воқеани мусулмонлар, аниқроғи "Фаластин изи" билан боғламоқчи бўлдилар. Кеча расмий Минскнинг маълум қилишича, Ryanair рейси бортидаги бомба ҳақидаги хабар ХАМАС ҳаракати номидан юборилган. Бу ҳақида Белоруссия транспорт ва коммуникациялар вазирлиги авиация департаменти директори Артем Сикорский маъум қилди, деб хабар беради Onliner.by.
Сикорскийнинг сўзларига кўра, Минск Миллий аэропортининг электрон почта манзилига инглиз тилидаги қуйидаги хат юборилган.
«Биз, ХАМАС аскарлари, Исроилдан Ғазо секторида ўт очишни бас қилишни талаб қиламиз. Биз Европа Иттифоқи бу урушда Исроилни қўллаб-қувватлашдан воз кечишини талаб қиламиз. Маълумки, Delfi Economic Forum иштирокчилари … 4978 рейс билан уйга қайтишмоқда. Бу самолётга бомба қўйилган. Агар бизнинг талабларга риоя қилмасангиз, бомба 23 май куни Вильнюс осмонида портлатилади»
Сикорскийнинг айтишича, белорус диспетчерлари Ryanair самолёти экипажига кўрсатилган таҳдид ҳақида маълумот берган, шундан сўнг экипаж Минск миллий эеропортига қўнишга қарор қилган. Амалдорнинг таъкидлашича, «самолётни қўндиришга ҳеч қандай босим ёки мажбурлаш бўлмаган».
Бу хабарга ХАМАС вакиллари ўша куниёқ изоҳ беришди.
ХАМАС спикери Фавзи Бархумнинг Reuters агентлигига айтишича, ҳаракат бундай «усул»лардан фойдаланмайди: «Бу ишни қандайдир шубҳали шахслар ХАМАСни ёмон қилиб кўрсатиш, Фаластин халқига ва унинг қонуний қаршилигига жаҳон ҳамжамиятининг ижобий муносабатига халал бериш нитида қилмоқда».
Албатта, Белоруссия ҳукумати ХАМАС ҳаракатини самолетни миналаштириш ёки ҳатто уни портлатиб юбориш билан таҳдид солишда очиқ айбламади. Назарий жиҳатдан ХАМАС номидан бундай хатни кимдир жўнатишини тасаввур қилиш осон. Самолет бортида Delfi Economic Forum қатнашчилари борлигини билган, лекин бундан уч кун олдин Исроил ва ХАМАС сулҳ тузилганидан бехабар бўлган кимсадир. Ёки, эҳтимол, бу кимдир фақат улар айтганидек, Фаластин можаро мавзусида "хайп" қилишга қарор қилган ва бир вақтнинг ўзида ХАМАС улар учун ҳалокатли душман бўлган кишилар орасида беихтиёр ҳамдардлик уйғотмоқчи бўлган? Ҳар ҳолда, бу Фаластинни шунчаки тилга олиш (ҲАМАСни айтмай қўя қоламиз) бундай мулоқот доираси учун ўйланмай қилинган «триггер» бўлиб хизмат қилишини ҳисобга олиб, шубҳаларни бошқаларга қаратишнинг қулай усули.
Натижада, у самолётни миналаштириш билан боғлиқ бу томошани саҳналаштирган Белоруссия ҳукумати жиноят учун бутун айбни ХАМАСнинг ўзига бўлмаса ҳам, унга хайрихоҳ бўлганларга ағдариб, Фаластин ишига яна бир бор панд берган бўлиб чиқади (нима бўлганда ҳам, ақли расо одамлар орасида бу ҳақида ҳеч қандай шубҳа йўқ).
Лукашенко мусулмонларга туҳмат қилди
Кўпчилик ўқувчиларимиз мухолифатчи белорус журналисти Роман Протасевичнинг Минскда қўлга олингангини ҳақидаги вазиятдан хабардор. Воқеадан бехабар бўлганлар учун эслатиб ўтамизки, NEXTA мухолифатчи телеграм-канал асосчиси Протасевич Ryanair компаниясига тегишли Boeing 737 самолетида Афинадан охирги пайтлар яшаб турган Вильнюсга учиб кетаётган эди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тахлил
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш