close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Синовчилар» ва «тажриба қуёнчалари» тўғрисида

Ўтган ҳафта охирида Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу бу ҳақида ўйлаётганларни ўзининг сурбетлиги билан ҳайратда қолдирган баёнот берди. У қуйидаги сўзларни айтди: "Сурия бизга нима берди?

Бизда Хмеймим базасида 76 турли корхоналар ва конструкторлик бюролари мутахассислари ва конструкторларига эга бўлган пайтлар ҳам бўлди. У ерда махсус цех қурдик, 300 дан ортиқ турдаги қуролларни ишлаб чиқдик.
У ерда жуда кўплаб кутилмаган нохушликларга дуч келдик. Қабул қилинган ва давлат синовларидан ўтган қуроллар бор эди, лекин улар моҳиятан қурол эмасди. Бу алоқа воситалари, радиоэлектрон уруш воситалари, разведка ва зарбдор комплекслардир.
Биз ўн бешга якин қурол-яроғлар турини бутунлай олиб ташладик ва уларни ишлаб чиқаришни тўхтатдик.
Ва мен бунда жуда тезкорлик билан жалб қилинган ва бизга хизматда бўлган барча қурол-яроғларни юқори даражага олиб чиққан фанимизга миннатдорчилик сўзларини айтишим керак.
Бугунги кунда ҳам бизнинг армиямиз яхши ўқитилган, яхши жиҳозланган, бу дунёдаги энг яхши армиялардан биридир".
Яъни Шойгу Сурияда юз минглаб қурбонлар, миллионлаб майиб-мажруҳлар, етимлар, бева-бечоралар, қочоқлар Россияни бошқараётган гуруҳ томонидан уруш янги қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар синаш сифатида, бу бадбахт мамлакатнинг ўзи эса улар ўтказган синов майдони сифатида кўриб чиқилганини очиқчасига тан олди.
Лекин аслида Шойгу Владимир Путин томонидан 2015 йилда Суриядаги уруш борасида айтилган фикрларни такрорлади: "Бундан ҳам яхши машғулотларни тасаввур қилиш қийин. Шунинг учун биз у ерда узоқ вақт давомида бюджетимизга катта зарар етказмасдан машқ қилишимиз мумкин".
Нима ҳам дейиш мумкин?
Албатта, бундан ғазабланиш мумкин ва бу ишда синовчиларни лаъантлаган ҳар ким ҳақ бўлади. Маълумки, мазлумнинг илтижоси ва Аллоҳ ўртасида хеч қандай тўсиқ йўқ ва буни Афғонистон, Чеченистон ва Суриядаги урушларнинг кўплаб Совет ва рус иштирокчилари, Ироқ ва Афғонистондан ўтган америкалик ҳамкасблари ва бошқалар мисолида бир неча бор кўриш имконига эга бўлдик.
Ҳарбий таҳлилчилар Шойгунинг қуруқ мақтанишлари ва Россия ҳарбий машиналарининг ютуқларига шубҳа билдиришлари мумкин, ва улар ҳам, эҳтимол, баъзи нарсаларда ҳақ бўлади.
Лекин, умуман, бу сурбетликдан қанчалик ранжиган бўлсак ҳам, Шойгу Сурияда ҳеч қандай Американи кашф қилгани йўқ. Ҳарбий раҳбарлар учун ҳар қандай уруш - айримлар учун пафос ва қаҳрамонлик билан, бошқалар учун эса йўқотишлар ва фожиалар билан - кундалик иш, улар инсон ҳис-туйғулардан узоқлашиб, совуққонлик билан баҳолаши ва таҳлил қилиши керак бўлган бир жараёндир.
Шу нуқтаи назардан қараганда, қанча аччиқланмайлик, рус мақолида айтилганидек, кўз ёшлари ғамга ёрдам беролмайди. Тарихда, сиёсатда, урушларда «тажриба қуёнчаси» сифатида фойдаланиладиганлар бор, шунингдек, жиддий рақиблар билан жангга тайёргарлик кўриш учун улар устида тажриба ўтказадиганлар ҳам бор. Бугунги кунда тажриба ўтказувчилар нафақат зарур қурол ва технологиялар, шунингдек, саноат ва илм-фанга ҳам эга бўлиши керак.
Буни, агар диний мезонларни четга олиб турадиган бўлсак, шунчаки уруш қиладиган жиҳодга интилаётган мусулмонлар тушуниши ва ёдда сақлаши керак.
Бугунги кунда бу уруш учун қандай қурол, технология ва кадрлар кераклигини, душманингиз қандай қуролларга эга эканлигини ва бу нарсаларни қаердан олишни биласизми? Ёки буларнинг барчаси учун «тажриба қуёнчаси»га айланиб, мамлакатларингизни улар учун тажриба майдонига айлантирмоқчимисиз?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase