close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Тахлил

Тахлил (533)

Жума, Июл 23 2021

АҚШ президенти Байден Америка ва Хитой ўртасида қарама-қаршилик нафақат икки қудратли давлатнинг геосиёсий кураши, балки икки тизим ўртасидаги мусобақа бўлиб, 21-асрда демократияни аввалгидек, Черчилл таърифида «қачонлардир синовдан ўтган барча қолган шаклларни истисно қилганда бошқарувнинг энг ёмон шакли», деб ҳисоблаш мумкинми деган саволга жавоб ундан келиб чиқади деганида унчалик ҳам ноҳақ эмасди.

Чоршанба, Июл 14 2021

Хитой «Толибон»дан Янги ипак йўли қурилишига халал бермаслик ваъдасини олмоқчи

Чоршанба, Июл 14 2021

Афғонистондаги низонинг тарқалиши хавфи Марказий Осиё давлатларини Москва билан яқинлашишга мажбур қилмоқда.

Чоршанба, Июл 14 2021

Покистон бош вазири Имрон Хон яқинда уйғурлар муаммоси бўйича Хитой версиясини очиқ қўллаб-қувватлади ва аҳолининг аксарияти мусулмонлардан иборат бўлган Шинжон провинциясида Хитой сиёсатини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Душанба, Июл 05 2021

«Қизил шаҳзода буюк халқнинг тикланишини кўкларга кўтармоқда ва учинчи муддати сари интилмоқда», - деб ёзади Le Figaro Хитойдаги мухбири Себастьян Фалетти.

Жума, Июл 02 2021

Эроннинг янги сайланган президенти Иброҳим Роисийга нисбатан унинг 1988 йил диссидентларни оммавий равишда қатл қилишдаги роли билан боғлиқ халқаро тергов очишмоқчи. Шундай баёнот билан чиққан БМТ Эрондаги инсон ҳуқуқлари бўйича маърузачиси Жаваид Раҳмон шунга эътибор қаратдики, республикада ижрочи ҳокимият раҳбарининг алмашиши инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ масалани фақат долзарблаштиради, холос.

Шанба, Июн 26 2021

Европада мактабларда динни ўқитиш борасида бой ва ранго-ранг тажриба тўпланган. Европанинг ҳар бир мамлакатида давлат мактабларида дин таълимотини ўрганиш учун камида биттадан институт мавжуд. Ушбу мавзуда халқаро конференция ва семинарлар ўтказилади, социологик тадқиқотлар олиб борилади, мақолалар ва монографиялар ёзилади. Қуйида биз интернетдан олинган айрим материалларни тақдим этамиз.

Жума, Июн 25 2021

Президент Жо Байденнинг ҳеч қандай шартлар қўймасдан Афғонистондан Американинг қолган қўшинларини олиб чиқиш ҳақида апрелдаги қароридан сўнг «Толибон» («Афғонистон Ислом Амирлиги») зудлик билан ҳужумлар уюштиришни бошлади ва Афғонистон бўйлаб ўнлаб туманларни босиб олди.

Сешанба, Июн 22 2021

Арманистон бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашинян Озарбайжон билан ҳалокатли урушдан кейинги сиёсий инқирозни бартараф этиш мақсадида ташкил қилинган навбатдан ташқари парламент сайловларида ғалаба қозонди.

Жума, Июн 18 2021

Эронликлар президент сайловларида овоз бермоқда лекин бу сайловлар ташриф буюрган сайловчилар сони кам бўлиши борасидаги хавотирлар остида ўтмоқда. Суд тизимининг консерватив раҳбари Иброҳим Раисий президентлик пойгасининг етакчиси ҳисобланади (фотосуратда).

Шанба, Июн 12 2021

Россия Эронни Теҳроннинг ҳарбий нишонларни кузатиш қобилиятини кенгайтириш учун илғор сунъий йўлдош тизими билан таъминлашга тайёрланмоқда, дейди расмийлар.

Сешанба, Июн 08 2021

XX аср тарихи араблар учун уларнинг оқибатлари бугунги кунда ҳам сезилиб турган қақшатқич мағлубиятлар ва улкан халокатларга тўла. Қуддус ва бошқа Фаластин ерларидаги яҳудийларнинг бебошликлари, ал-Ақса масжиди атрофидаги вазият, Исломнинг барча собиқ ерларидаги мусулмонларнинг аянчли аҳволи - бу ўтган асрда араб режимлари олиб борган сиёсат, чўл ва воҳалар аҳолиси томонидан қабул қилинган мафкура натижасидир.

Чоршанба, Июн 02 2021

Шундай қилиб, Бинямин Нетаняҳунинг 1993 йилда Исроил томонидан Фаластин муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш мажбуриятларидан намойишкорона воз кечилиши ва Фаластинни босиб олишни давом эттириш, унинг янги ҳудудларни қўшиб сиёсатига қайтиш билан танилган деярли 12 йиллик ҳукмронлиги даври охирига етган кўринади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase