close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Си Цзинпиннинг коммунистик Хитойи дунёга ҳукмрон бўлишга интилмоқда

«Қизил шаҳзода буюк халқнинг тикланишини кўкларга кўтармоқда ва учинчи муддати сари интилмоқда», - деб ёзади Le Figaro Хитойдаги мухбири Себастьян Фалетти.

(...) "1 июль куни Хитой компартияси (ХКП) юз йиллигини тантанали нишонлаш давомида қудратли бош котиб миллатчилик қарашларини эълон қилди. "Хитой халқини оёқости қилиш мумкин бўлган, у азият чеккан ва эзилган вақтлар абадий йўқ бўлиб кетди", - деди Си Цзинпин. Ва гулдурос қарсаклар остида «дунёга мурожаат» жўнатди: "Хитой халқи бош кўтарди", ва у ҳар қандай "гегемония"га қаршилик кўрсатади, огоҳлантирди мамлакат етакчиси АҚШ билан стратегик қарама-қаршилик авжига чиққанида".
(...) "Коммунизмнинг ўлимидан ўттиз йил ўтгач, - деб ёзади Le Figaro, - Мао замонларидан бери энг авторитар етакчи бутун дунёга шиддатли миллатчилик бор бўй-басти билан тиклангани ҳақида маълум қилди вафалаж ҳолатдги либерал демократияларга қарши чиқди. "Партиянинг кучи шуни кўрсатадики, марксизм ишлаяпти!" – деди Си камералар қаршисида.
(...) "Партия ҳар қандай марксистик-ленинча формация каби тарихга бор вужуди билан берилади. Бу аср - муқаддас лаҳзадир, мақсади унинг қудратини қонунийлаштириш, ўзи танлаган йўл тўғри еканини тарихий далил сифатида намоён қилишдир. Гап партияни янги асрга қаратадиган муҳим бурилиш нуқтаси ҳақида бормоқда", - деб ҳисоблайди Оксфорд университети профессори Рана Миттер.
(...) "Партия ва Хитой халқи ўртасига рахна солишга ҳар қандай уриниш муваффақиятсиз якун топиши муқаррар", - дея огоҳлантирди "осмон ўғли" абадий мандатига даъвогарлик қиладиган ва демократик муқобил вариантга ҳар қандай даъватларни оёқости қиладиган етакчи. (...) "Си коммунистик партияни ультра-миллатчи ўнг қанот тузилмасига айлантирди", - деб ҳисоблайди Пекиндаги Цинхуа университетидан сиёсий баёнотлари учун ҳайдалган мустақил сиёсатшунос У Цян.
"Бу деярли бир соат давомида эфир орқали ўз етакчисининг нутқини томоша қилган кўплаб хитойликларда фахр туйғусини уйғотган кўп ойлик жадал тарғибот кампаниясининг кульминацияси бўлди. Сайловлардан маҳрум бўлган, барча маълумотлар ва сўровлар ҳукумат томонидан қаттиқ назорат қилинадиган авторитар тизимда қалб интилишларини билиш жуда мураккаб вазифа ҳисобланади, лекин кўплаб ишоралар тарғибот болалар боғчасидан бошланадиган ушбу мамлакатда реал мойилликларни кўрсатади", - изоҳ беради Фалетти.
"Weibo лаҳзали хабар алмашиш тизимида # 100йил хэштеги 5,3 миллиард марта кўрилди ва нутқ тугагандан кейин бир неча дақиқа ичида 23 миллиондан ортиқ изоҳ қолдирилди. "Мен матрода ўз бекатимни ўтказиб юборишимга сал қолди, чунки телефонимда тўғридан-тўғри намойишни томоша қилиб кетаётгандим!" – дейди интернет фойдаланувчиларидан бири. "Ҳамма томоша қиляпти, мен жудаям ҳаяжондаман", - илҳомланиб ёзади бошқа фойдаланувчи. Турли компаниялар партия уларни ўз қўлларига олаётган бир пайтда, Си амакани биргаликда тинглаш учун ўз ходимларини офисга эртароқ чақиришди", - деб ёзади Le Figaro.
(...) "Кўплаб хитойликлар тарғиботга ишониши шарт эмас, лекин уни қабул қилишяпти", - ҳисоблайди Берлиндаги Макс Планк эволюцион антропология жамияти институтидан антрополог Бяо Сян. 2013 йилда Си ҳокимият тепасига келгандан буён бир нечта норози овозлар шафқатсиз бостирилди, бу эса ҳар қандай ўзгача фикрлашга, ҳатто партия ичида ҳам барҳам берди", - дейилади нашрда.
"Чет элда эса, Сининг миллатчилик сафсаталари, унинг Гонконг ва Шинжонда ҳокимиятни қатъий қўлга олиши билан, аксинча, Хитойни айниқса ривожланган мамлакатларда рад қилишни тезлаштириб, яккаланиб қолиш рискини кучайтиради. Pew тадқиқотчилик маркази томонидан ўтказилган янги сўров маълумотларига кўра, мамлакат имиджи тарихий ёмонлашувни бошидан кечирмоқда: АҚШ, Канада, Осиё-Тинч океани минтақасида аҳолининг қарийб тўртдан уч қисми ва Францияда 66% аҳоли осиёлик гигантга салбий муносабатда", - маълум қилади мақола муаллифи.
"Халқаро изоляция шарпасини қайд этаётган Пекин стратеглари Ғарб умидсиз таназзулни бошдан кечириб, асосий эътиборни мамлакат жанубига қаратмоқда. "Партия ўзининг юз йиллигини Осиё томон дунёнинг буюк ҳаракати билан бир вақтга мўлжалламоқчи", - таҳлил қилади Миттер. Режим тарих шамоллари унинг елканларига қараб эсаётганига ишонч ҳосил қилади ва Тайваннинг материк билан "бирлашиши"ни якунлаш борасида қатъиятини тасдиқлаб, Вашингтон билан муносабатларнинг кескинлашуви хавфи яна кўтарилиши билан тавакал қилиб, пиёдаларини илгари суради", - деб кўрсатади журналист.
"Шиддатли "ватанпарварлик" сакраши унинг режим устидан назоратини қонунийлаштириш учун «қизил шаҳзода»нинг ички оммавийлигини кучайтиришга қаратилган. ХКП юз йиллигини кишини ўзига тортадиган тарзда нишонлаш Сининг учинчи муддатига ва, якуний ҳисобда, 2022 йилга мўлжаланган навбатдаги партия съездига бир йил қолганда умрбод хукмронлик сари улкан трамплин бўлиб хизмат қилади", - давом эттиради у.
(...) "Си ҳамма жойга ўз иттифоқчиларини қўйиш ва беқарорлаштириш агентларини йўқ қилишга бор кучини сарфламоқда. У 2022 йилга назоратни таъминлаб бўлди", - деб ҳисоблайди Алекс Пайет, Cercius консалтинг компаниясининг асосчиси. Иқтисодий, демографик ва геосиёсий муаммолар таҳдид солиб турган вазиятда ёпик эшик ортида рўй бераётган, СССРнинг қулаши ҳақидаги фикрлар уни тўхтовсиз таъқиб қиладиган вазиятда режимнинг ички кураши ташқи дунё ва хитойликларнинг аксарияти эътиборидан четда қоляпти. Берлин девори қулаган йил, 1989 йилда Тянанмэн майдонида 1989 йил танклар демократик инқилобни бостирганидан бери бўлмаган тартиб ўрнатилади", - хулоса қилади Себастьян Фалетти.

Манба: Le Figaro

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase