close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нетаняҳунинг вақти тугади. Энди нима бўлади?

Шундай қилиб, Бинямин Нетаняҳунинг 1993 йилда Исроил томонидан Фаластин муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш мажбуриятларидан намойишкорона воз кечилиши ва Фаластинни босиб олишни давом эттириш, унинг янги ҳудудларни қўшиб сиёсатига қайтиш билан танилган деярли 12 йиллик ҳукмронлиги даври охирига етган кўринади.

Унинг ҳукмрон коалициясига қўшилган ҳолда бош вазирлигини сақлаб қолиши мумкин бўлган ягона шахс - ўнг қанот «Ямина» партияси раҳбари Нафтали Беннет кеча у мухолифатчи ўнг қанот сионистлар, либераллар ва сўллар билан кенг мухолифат коалицияси билан ҳукумат ташкил қилиш ҳақида келишиб олганини эълон қилди. Беннет у ҳақида гапирмаган нарса бор - бу ҳукумат биринчи марта араб партиясининг, яъни «мусулмон-биродарлар» ҳаракати билан тарихий боғлиқ РААМ томонидан норасмий қўллаб-қувватлаш туфайли шаклланиши мумкин.
Яъни, Нетаняхунинг фаластинликлар билан яқинда бўлиб ўтган, мухолифатчи ўнглар, лебраллар, сўллар ва араб «исломчи»лари ўртасида кўзга ташланаётган иттифоқни бузиб, ўнг-сионистлар лагерини ўз атрофида мужассамлантириши лозим бўлган уруш зарур бўлган режаси барбод бўлди.
"Бу Бош вазир Бенямин Нетаняху тарафдорлари – «Бибистлар» учун даҳшатли мотам куни. Йиллар давомида Нетаняху атрофида шаклланган, ўйламасдан аввал сўлларни, кейин эса унга қарши чиқишга журъат қилган ўнгларни делегитимизация қилишда унга эргашган бу ҳаракат тушкунликка тушиб қолди. Нетаняху доимо ўз кучини ҳамиша "биз дунёга қаршимиз" қиссасидан олиб келган. Агар бутун дунёга қарши курашаётганлар ундан мағлуб бўлиш эҳтимоли бўлса, нима ҳам қилиш мумкин", - дейилади Haaretz да босиб чиқилган бугунги "Нетаняху кетиши мумкин, аммо унинг тарафдорлари уни тарк этмайди" номли мақолада.
Ушбу мақола айтилишича, пировардида Нетаняхуга охирги зарбани уни қўллаб-қувватлашни истамагани, либераллар, сўллар ва ҳатто яқин истиқболда араблар билан билан музокаралар бошлагани учун хоин сифатида ўнг қанот сионист сиёсатчилари ва журналистларга қўпол муносабатда бўлиш сиёсати муваффақиятсизлиги берди. Бу сиёсат иш бермай қўйди, чунки у яратган ахлокий муҳитда унинг собиқ иттифоқчилари улар учун сўллар билан иттифоқ Нетаняху диктатидан кўра яхшироқдир, деган хулсага келган. "Нетаняхунинг тарафдорлари ўзидан қолган жамиятга қарши чиқадиган ва улар тарафдори бўлмаган барча кишиларни ўз душмани деб биладиган шиддат илан ваҳшийлашаётган бир мазҳабга айландилар", деб ёзади ушбу мақола муаллифи Равит Хехт. Ва бу, эҳтимол, ниҳоят, турли хил кучларга таъчир этиб, уларни бирлаштиришга имкон берди.
Бироқ, "қирғийлар" ва "кабутарлар"нинг қутбларда бир томондан, Фаластин ҳудудларини босиб олиш ва уларга янги турар-жой қуришни давом эттириш тарафдорлари, бошқа томондан эса, мустақил Фаластинни тан тарафдорлари бўлган бу иттифоқи доимий бўлиши даргумон. Шу сабабли, у ҳукумат тепасида пайдо бўлиши билан, унинг доирасида янги коалицияни дафн этишга ҳам қодир бўлган шафқатсиз кураш бошланишини тахмин қилиш мумкин. Бунга албатта мухолифатга кўчган Нетаняху ёрдам беради, у томонидан Равит Хехт ўз душманлари ва "хоинлар"га қарши энг шафқатсиз курашни башорат қилади.
Бу курашда ташқи омил ҳам охирги ўринда бўлмайди, деб тахмин қилиш мумкин. Биринчи навбатда, албатта, америка омили, айниқса, Джо Байден маъмурияти унинг Трамп билан иттифоқини унутмаган ва кечирмаган эканлигини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг биргаликдаги йўналишини ёқимсиз деб ҳисоблаб, эндиликда Исроилнинг янги истеблишментидан икки давлат формуласи асосида фаластинликлар билан тинлик жараёнини тиклашни кутмоқда.
Қолаверса, бундай ҳолат биринчи марта рўй бераётгани йўқ – ўтган асрнинг 90-йиларида, АҚШ президенти Бил Клинтон бўлган, Нетаняху эса илк марта Исроил бош вазирлигини қўлга киритган пайтларда айнан шундай бўлган. Ўшанда у ва унинг шериклари тинчлик жараёнини бузишга муваффақ бўлганди. Бу сафар-чи, яна уддалай олармикан?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase