Тахлил (530)
“Россиянинг Украинага бостириб кириши” эҳтимоли, Хитойнинг Тайванга босими ва Эрон атом дастури бўйича беқарор музокаралар президент Байден учун қийинчилик туғдиради, дейди The Wall Street Journal муаллифи. Ўқувчилар эса бошқача ўйламоқда. «Бу «инқироз»ларнинг биронтаси АҚШ хавфсизлигига алоқадор эмас» - дейди шарҳловчилардан бири.
Байден Украина билан уруш бўладиган тақдирда "қатъий иқтисодий ва бошқа чоралар" ҳақида огоҳлантирди.
Путин муаммонинг кескинлашишида НАТОни айблади.
Турк лирасининг мисли кўрилмаган қулаши АҚШ томонидан режалаштирилган ҳужумдир, ишончи комил муаллифнинг. У Эрдўғанни мамлакат президенти лавозимидан ағдаришга ваъда берган Америка Президентининг сайловолди ваъдаларини эслатди. Туркиядаги воқеалар ва Байден норозилигининг ҳақиқий сабаблари ҳақида - Sabah материалида.
Бу саммитга 110 давлат таклиф этилибди. Таклиф қилинган давлатлар рўйхати билан танишиб чиқдим. Имкон қадар холис танлашга ҳаракат қилинган. Демократик бўлмаган, мўътадил/юмшоқ авторитар бўлган АҚШнинг иттифоқчилари ҳам, бу рўйхатга киритилмаган. Собиқ СССР қулагандан бери, АҚШ ўзи учун универсал мафкура қидириш билан овора. Либерал-демократия, АҚШ учун у қадар универсал бўлмаган мафкура эканлигин, кўп марта кузатилди.
Фашизм, миллатчилик, синфий кураш: замонавий сиёсат билан ХХ аср бошларидаги сиёсий жараёнлар ўртасида паралелликларни келтириб чиқариш хато.
Негевдаги Бен-Гурион университетининг тарихчи ва тадқиқотчиси, профессор Ави Барелининг айтишича, радикал ислом Яқин Шарқдаги иттифоқларни ўзгартиришга сабаб эмас.
25 октябрда АҚШ қуролли кучлари Уммон кўрфазида Эрон нефт танкерини қўлга олишга уринган. Эрон ҲДК бунга йўл қўймади, деб хабар беради Эрон агентлиги Tasnim. Агентлик маълумотларига кўра, АҚШ Эронга қарши жорий қилинган санкциялар режимини назорат қилиши баҳонаси билан Эрон экспорт нефтини ташувчи MV Sothys танкерини қўлга олди ва нефтни кайта юклаш учун бошқа танкер томон йўналтирди.
Европа Кенгаши Ҳижобни ранг-баранглик ва аёлларнинг эркин танлови сифатида тақдим этган ўз плакатларини йиғиштириб олди. Ҳижобни танлаган муслималарни ҳурмат қилишга чақирилган плакатлар Франциянинг қаршилигига учради.
Шотландиянинг Глазго шаҳрида дунёнинг деярли барча мамлакатларини бирлаштирган иқлим саммити якунланди. БМТ конференцияси (Cop26) 2015 йил Cop21да Париж битими имзолангандан бери биринчи учрашув бўлиб, воқеалар қандай ривожланаётганини ва инсоният глобал исишни тўхтатиш вазифаси уддалай оладими-йўқми, шуни текшириш учун мўлжалланди.
Владимир Путин мунтазам равишда черковларга ташриф буюради ва бу ташрифлар давомида омма олдида иконаларни ўпишдан тортинмайди – ҳар ҳолда пандемиядан олдин шундай эди. Бироқ, президент Путиннинг ўзи нафақат Россияда, балки хорижда ҳам икона ва фрескаларда тасвирланганини жуда кам одам билади.
Бирлашган Миллатлар ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши тизимини ислоҳ қилиш зарурлиги ҳақидаги анжуманда сўзга чиқишида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўзининг бир неча бор айтган гапларини такрорлади, бироқ бу сафар баъзи янги фикрларни ҳам қўшди.
Якшанба куни Ироқда рекорд даражадаги паст сайловчилар келгани ҳақидаги хабарлар фонида муддатидан аввалги сайловлар ўтказилди. Унда шиа руҳонийси Муқтадо Садр ва унинг блоки Сайрун ғалаба қозонди.
Кишиларнинг сиёсий ҳуқуқларидан бири давлат сиёсатида, ижрочи ҳокимиятга ўз таъсирини ўтказиш воситасларидан энг муҳими эркин сайловларда фаол иштирок этишдир.