Фукуяманинг 12 пунктли прогнозлари American Purpose онлайн журнал томонидан нашр этилди.
1. Россиянинг Украинадаги тўлиқ мағлубияти яқинлашмоқда. Украиналиклар Россияни қўллаб-қувватлайди ва Украина армияси босқиндан кейин дарҳол қулайди деган ёлғон тахмин асосида режалаштириш Россияга панд берди. Рус аскарлари Киевдаги парад учун қўшимча амуниция ва ўқ-дорилар ўрнига униформа олиб боришган. Ҳозир Путин ўз кучларининг асосий қисмини ушбу операцияга юборди – у жангда қўллаш мумкин бўлган катта захираларга эга эмас. Россия қўшинлари Украинанинг турли шаҳарлари остонасида тўхтаб қолиб, ресурсларнинг етишмаслиги ва украиналикларнинг доимий ҳужумларидан азият чекмоқда.
2. Уларнинг мағлубияти ҳолдан тойдирадиган урушда аста-секин эмас, балки тўсатдан ва ҳалокатли бўлиши мумкин эди. Даладаги армия на ресурслар олиш, на орқага чекиниш имконига эга бўлмаганда таназзул нуқтасига етади ва жанговар руҳ йўқолади. Ҳар ҳолда, шимолда бу содир бўлмоқда; жанубда руслар ўзини яхшироқ ҳис қиляпти, лекин шимолдаги гуруҳлар мағлуб бўлса, ўз ўрнини ушлаб туриш қийин бўлади.
3. Унгача можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиб бўлмайди. Ҳозирги йўқотишлар даражасида Россияга ҳам, Украинага ҳам мос келадиган хаёлий муроса йўқ.
4. БМТ Хавфсизлик Кенгаши ўзининг фойдасиз яна бир бор исботлади. Ягона фойда - бу ёмон дунё ўйинчилари ва буйин товловчиларини аниқлашга ёрдам берадиган Бош Ассамблеядаги овоз беришдир.
5. Байден маъмуриятининг иккала қарори - Украина осмонини ёпмаслик ва унга Польша МИГларини бермаслик - тўғри эди. Улар жуда ҳис-туйғулар қизиган пйтда совуққонликни сақлаб қолишди. Украиналиклар русларни мустақил равишда мағлуб этиб, Москвани НАТО томонидан ҳужумга учраганини оқлаш имкониятидан маҳрум қилишлари ва шунингдек, кескинлашув учун очиқ имкониятлардан қочишлари яхшироқдир. Польша МИГлари украиналикларга унчалик ёрдам бермасди. Javelins, Stingers, TB2, дори воситалари, алоқа ва разведка маълумотларини алмашиш учун алоқа воситаларини узлуксиз етказиб бериш муҳимроқдир. Менимча, Украина кучлари аллақачон Украинадан ташқарида фаолият юритаётган НАТО разведкасидан фойдаланмоқда.
6. Украина жуда юқори нарх тўлайди, бу ҳақиқат. Аммо энг муҳими, ракеталар ва артиллерия энг кўп зарар келтиради, бундан на ёпиқ осмон, на МИГ ёрдам беради. Қон тўкилишини тўхтатадиган ягона нарса - бу жанг майдонида рус армиясини мағлуб этишдир.
7. Путин ўз армиясининг мағлубиятидан омон қолмайди. У кучли одам ҳисоблангани учун қўллаб-қувватланади; у қобилиятсизлигини кўрсатса ва мажбурлаш кучидан маҳрум бўлса, нима таклиф қилиши мумкин?
8. Босқинчилик ҳужумдан олдин Путинга ҳамдардлик билдирган бутун дунё популистларига - Маттео Салвини, Жаир Болсонаро, Эрик Земмур, Марин Ле Пен, Виктор Орбан ва, албатта, Доналд Трампга катта зарар етказди.
9. Бу уруш маълум даражада Хитой учун яхши сабоқ бўлди. Россия сингари, Хитой ҳам сўнгги ўн йил ичида гўёки юқори технологияли ҳарбий кучларни қурмоқда, аммо бу кучларнинг ҳақиқий жанговар тажрибаси йўқ. Хитой авиацияси мураккаб ҳаво операцияларида тажрибага эга бўлмаган Россия ҳарбий-ҳаво кучларининг қайғули мисолини такрорлаши мумкин. Хитой раҳбарияти Тайванга эҳтимолий ҳужум ҳақида ўйлашганда, руслар каби иллюзияларда яшамаслигига умид қилишимиз мумкин.
10. Умид қиламизки, Тайван мустақил равишда украиналиклар каби жангга тайёргарлик кўриш ва ҳарбий хизматни тиклаш зарурлигини тушунади. Биз жангсиз таслим бўлмаймиз.
11. Туркиянинг "Байрактар" дронлари хит бўлади.
12. Россиянинг мағлубияти "эркинликнинг янги туғилиши" га имкон беради ва глобал демократиянинг таназзулга учраши ҳақидаги нолаларимизни ўчиради. 1989 йил руҳи бир ҳовуч жасур украиналиклар туфайли яшайди.