Одатда, бундай машғулотлар йил охирида, Камчаткада бирор нарса ишга туширилганда ўтказилади, кейин гўё ўққа тутилган нишон «болванка»нинг олдига судралиб келинади, аммо ҳозир ҳамма нарса ўзгартирилди. АҚШ разведкаси машқлар Украинага бостириб киришнинг бошланиш вақтига тўғри келиши мумкинлиги, бунда Кремл Ғарбга ядровий шантаж ўйнашга ҳаракат қилишидан хавотирда.
Айни пайтда чегарадаги вазият қизимокда ва "рус дунёси"ни қураётган бурятлар Кремлда етишмай қолди. Доғистонлик кўплаб қурувчилар бурятларга ёрдам бериш учун жалб қилинмоқда:
Шундай қилиб, бу мисли кўрилмаган жойлаштириш амалга оширилаётган бир пайтда, Кремлга кутилмаганда бошқа томондан орқасига пичоқ билан зарба берди. 2022 йил 3 февралда Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби Бош тезкор бошқармаси 1-бошқармаси 1-йўналиши гуруҳининг собиқ бошлиғи полковник М. M. Ходаренок "Украина блицкриги" истиқболлари тўғрисида мақола чиқарди. Ушбу мақоладан бир нечта иқтибослар келтириб ўтамиз:
...Охиргисидан бошлайлик. Украинада ҳеч ким режимни ҳимоя қилмайди, дейиш амалда ҳарбий-сиёсий вазият ва қўшни давлатдаги кенг халқ оммасининг ҳис-туйғуларини тўлиқ билмаслик демакдир. Бундан ташқари, қўшни республикада Москвага нисбатан нафрат даражаси (маълумки, у қуролли кураш учун энг самарали ёқилғи саналади) очиқчасига муносиб баҳоланмаяпти. Украинада Россия армиясини нон, туз ва гуллар билан ҳеч ким қарши олмайди ....
....Ва ниҳоят, гипотетик кампаниянинг давомийлиги ҳақида. Россия экспертлар ҳамжамиятида бир неча соат, баъзан ҳатто бир неча ўн дақиқа деб айтилмоқда. Шу билан бирга, биз буларнинг барчасини аллақачон бошдан кечирганимизни унутади. "Шаҳарни икки соат ичида битта парашютчи-десант полки билан олиб кетиш" ибораси аллақачон жанрнинг классикасига айланган. (Бир вақтлар Россия Грознийни икки соатда босиб оламиз, деган эди, аммо амалда бу уруш биринчи чечен урушига айланиб кетган эди)
Шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, Сталиннинг қудратли НКВД ва кўп миллионли Совет армияси Ғарбий Украинада миллий қаршилик ҳаракатига қарши 10 йилдан ортиқ жанг қилган. Ҳозир эса бутун Украина осонликча партизанликка кетиш варианти бор. Бундан ташқари, ушбу тузилмалар Россия ҳудудида ҳам осонгина ҳаракат қилиши мумкин....
.... Умуман олганда, Украинада ҳеч қанақа блицкриг бўлмайди. Баъзи экспертларнинг "Россия армияси ВСУ бўлинмаларининг аксариятини 30-40 дақиқада мағлуб этади", "Россия кенг кўламли уруш бўлган тақдирда Украинани 10 дақиқада мағлуб этишга қодир", "Россия саккиз дақиқада Украинани тор-мор қилади" каби баёнотлари жиддий асосга эга эмас.
Ва ниҳоят, энг муҳими. Украина билан қуролли тўқнашув ҳозирги кунда Россиянинг миллий манфаатларига жавоб бермайди. Шунинг учун, баъзи бир ҳаддан ташқари кўтарилган рус мутахассислари шапкасини осмонга отиш кайфиятларини унутгани яхшироқдир. Келгусида бор обрўсини йўқотмаслик учун умуман эсламасинлар ҳам.
Бир неча кун олдин эса «Общероссийское офицерское Собрание» Раиси генерал-полковник Ивашов Россия Федерацияси президенти ва фуқароларига «Уруш арафаси» деб номланган мурожаат ёзди. Ундан бир нечта иқтибос келтириб ўтамиз:
Бугун инсоният урушни кутиб яшамоқда. Уруш эса муқаррар инсонлар қурбон бўлиши, вайронагарчиликлар, халқ оммасининг азобланиши, одатий турмуш тарзининг йўқ қилиниши, давлатлар ва халқларнинг ҳаёт тизимларини бузишдир. Катта уруш - бу улкан фожиа, кимнингдир оғир жинояти. Шундай қилиб, Россия бу яқинлашиб келаётган фалокатнинг марказида бўлиб қолди. Эҳтимол, бу унинг тарихида биринчи марта рўй бермоқда.
Илгари Россия (СССР) мажбурий (адолатли) урушларни олиб борган ва, қоидага кўра, давлат ва жамиятнинг ҳаётий манфаатларига таҳдид солиб, бошқа йўл қолмаганида.
Ва бугунги кунда Россиянинг ўзи мавжудлигига нима таҳдид солмоқда ва бундай таҳдидлар мавжудми? Ҳақиқатан ҳам таҳдидлар мавжуд деб таъкидлаш мумкин - мамлакат ўз тарихини якунлаш арафасида. Барча ҳаётий аҳамиятга молик соҳалар, шу жумладан демография ҳолати барқарор равишда ёмонлашмоқда ва аҳолининг йўқ бўлиб кетиш даражаси жаҳон рекордларини урмоқда. Таназзул тизимли бўлиб, ҳар қандай мураккаб тизимда элементлардан бирининг йўқ қилиниши бутун тизимнинг қулашига олиб келиши мумкин.
Ва бу, бизнинг фикримизча, Россия Федерацияси учун асосий таҳдиддир. Аммо бу давлат моделидан, ҳокимият сифати ва жамият ҳолатидан келиб чиқадиган ички характерли таҳдиддир. Унинг шаклланиши сабаблари эса ичкидир: давлат моделининг ҳаётий эмаслиги, ҳокимият ва бошқарув тизимининг тўлиқ қобилиятсизлиги ва нопрофессионаллиги, жамиятнинг пассивлиги ва тартибсизлиги. Бундай ҳолатда ҳар қандай давлат узоқ яшамайди.
Ташқи таҳдидларга келсак, улар албатта мавжуд. Аммо, бизнинг эксперт баҳомизга кўра, улар ҳозирда Россия давлатчилигининг мавжудлигига, унинг ҳаётий манфаатларига бевосита таҳдид соладиган даражада жиддий эмас. Умуман олганда, стратегик барқарорлик таъминланмоқда, ядро қуроллари ишончли назорат остида, НАТО қўшинлари кучаймаяпти ва таҳдидли фаоллик кўрсатмаяпти.
Шунинг учун Украина атрофида кескинликни ошираётган вазият, биринчи навбатда, айрим ички кучлар учун, жумладан, Россия Федерациясида сунъий, ғаразли характерга эга. Россия (Ельцин) ҳал қилувчи роль ўйнаган СССРнинг парчаланиши натижасида Украина мустақил давлат, БМТ аъзоси бўлди ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг 51-моддасига мувофиқ, индивидуал ва жамоавий мудофаа ҳуқуқига эга.
Украинага қарши ҳарбий куч ишлатиш, биринчидан, Россиянинг ўзининг давлат сифатида мавжудлигини шубҳа остига қўяди; иккинчидан, у руслар ва украинларни абадий душманга айлантиради. Учинчидан, иккала томондан ҳам минглаб (ўн минглаб) ёш, соғлом болалар ҳалок бўлади, бу эса ўлаётган мамлакатларимиздаги келажакдаги демографик вазиятга таъсир қилади. Жанг майдонида, агар бу содир бўлса, рус қўшинлари нафақат украиналик ҳарбий хизматчиларга (улар орасида кўплаб рус йигитлари ҳам бор), балки НАТОнинг кўплаб давлатларининг ҳарбий хизматчилари ва техникасига ҳам дуч келишади, альянсга аъзо давлатлар Россияга қарши уруш эълон қилишга мажбур бўладилар.
Туркия Республикаси президенти Р.Эрдўған Туркия ким тарафда жанг қилишини аниқ айтди. Ва тахмин қилиш мумкинки, Туркиянинг иккита дала армияси ва флотига Қрим ва Севастополни "озод қилиш" ва, эҳтимол, Кавказга бостириб кириш буюрилади.
Қолаверса, Россия, албатта, тинчлик ва халқаро хавфсизликка таҳдид солувчи давлатлар қаторига киритилади, энг оғир санкцияларга дучор бўлади, жаҳон ҳамжамиятидан четлаштирилади ва, эҳтимол, мустақил давлат мақомидан маҳрум бўлади.
Президент ва ҳукумат, Мудофаа вазирлиги бундай оқибатларни тушунмай қолиши мумкин эмас, улар бу даражада аҳмоқ эмас.
Россия Федерациясининг Украинага қарши уруши қандай тугашини биз 2021 йил баҳорида, Украина чегаралари яқинида қўшинлар тўплана бошлаганида, умумий маънода тасвирлагандик. Табиийки, бизнинг тезисларимизни шарҳлаш ақли жойида бўлмаган одамлар тўдаларига топширилди, улар ҳозир Ивашов ва Ходаренкога нисбатан худди шундай қилишади. Энди ижтимоий тармоқлардаги зийрак аҳмоқлар уларни ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган, ақлдан озган пенсионерлр деб атамоқда.
Бу гапларда маълум бир ҳақиқат бор - бу одамлар ҳақиқатан ҳам ишдн четлашган ва штабларда лампасли иштонда ўтирмайди. Бироқ, ҳарбийлар шундай муҳитки, генераллар фақат тоутга тушганда бутунлай истеъфога чиқадилар ва бу қайғули лаҳзага қадар, бир томондан, сафларда қоладиган ҳамкасбларига маълум даражада таъсир қиладилар, бошқа томондан, улар бу ҳамкасбларининг карнайи бўлиб хизмат қилади, чунки нафақадаги одам фаол армиядаги офицерлар айта олмайдиган нарсаларни айтиши мумкин.
Мана энди бу одамлар шунчаки гаплашмоқда ва, албатта, ҳамма ҳам рус ҳарбийларининг ғурурини аяган ҳолда ҳамма нарсани ҳам айтмаяпти, чунки ҳақиқат анча аччиқ бўлади ва охир-оқибат Россиянинг давлат сифатида (у ёки бу тарзда кесик кўринишда) мавжудлиги эмас, балки умуман олганда русларнинг этник гуруҳ сифатида мавжудлиги ҳақида бўлади. Кремлдаги бошлиқлар эса, Хитойнинг Ғарбга қарши урушида музёрар кемаси вазифасини бажаришга ҳаракат қилиб, халқни айнан шунга етакламоқда. Хитой ва НАТО ўртасида қолган Россия Федерацияси музёрар бўла олмайди, балки кема тумшуғи билан муз устида дабдаласи чиқиб ётган пингвин бўлади.
Ҳарбийлар буни тушунишади ва, эҳтимол, бошқа кўплаб кучишлатар тизим ходимлари буни улар билан бирга тушунишади. Агар Кремль қуруқ мақтанчоқлик билан чекланмасдан, ҳақиқатан ҳам уруш бошласа - тушуниш янада кучаяди, фақат жараённи тўхтатиш анча қийин бўлади. Шу сабабли, ҳозир кўплаб кузатувчилар уруш бошланиши билан ёки эҳтимол ундан анча олдинроқ Останкино хабарчилари Москва бўйлаб югуриб, кичик оққушлар рақси тасвирланган ленталарни излайдилар, деган шубҳа бор, шундай экан, биз воқеалар ривожини кузатиб борамиз.
Россияда ҳарбий тўнтариш содир бўладими?
Financial Times америка разведкасидаги манбаларига таяниб хабар қилишича, феврал ойининг ўрталарида Россия Федерациясида «яланғоч кети билан типратиканни қўрқитиш»нинг навбатдаги босқичи режалаштирилган бўлиб, у ядровий кучларнинг машқлари шаклида бўлиб ўтади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тахлил
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси