Тахлил (534)
2022 йил 22 сентябрда Хитойдан жуда ғалати хабарлар кела бошлади, улардан биринчиси Пекин аэропорти томонидан 6000 дан ортиқ ички ва халқаро рейсларнинг бекор қилиниши эди.
Кремл Совет империясини қайта тиклаш йўлидан борар экан, Россия оммавий ахборот воситалари ва депутатлари Ўзбекистон президентининг совет даври қатағонлари ҳақидаги сўзларини «садоқатсизлик» белгиси сифатида баҳолаган.
Россия вақт чўзиб, ҳар қадамда ўз позициясини ёмонлаштирмоқда.
Россияликлар ваҳимаси ва Украинанинг бефарқлиги бежиз эмас.
Биз марҳум қиролича Елизавета II нинг мусулмон олами билан муносабатларини муҳокама қилган эдик, аммо энди янги қирол ҳақида гапириш вақти келди.
Буюк Британияда, шунингдек, бошқа бир қанча мамлакатларда (Канада, Австралия, Янги Зеландия ва бошқалар) узоқ 70 йил ҳукмронлик қилган қиролича Елизавета II кеча 96 ёшида вафот этди. Энди унинг ўлими билан бир давр ўтгани ҳақида кўп гапириляпти ва бу мутлақо тўғри. Британияликларнинг бир неча авлодлари ўсиб улғайган ва бошқа монархларни танимасдан ҳаёт кечирган.
...Ана шундан сўнг биз қандай қилиб ўзимизни Қуръон назарда тутган мўминларнинг қаторига қўямиз?! Аллоҳ шарт қилиб қўйган нарсаларни адо этмай туриб қандай қилиб Аллоҳ ваъда берган нарсаларни кутамиз?!
Шубҳасизки, ўзимиз Аллоҳга ёрдам бермай туриб, Аллоҳдан ёрдам беришини сўрашимиз, ўзимиздан мўминларнинг сифатларини талаб қилмасдан туриб Ундан мўминларнинг мукофотини талаб қилишимиз бизнинг уятсизлигимиздир...
Ҳиндистонлик муртад ёзувчи Салмон Рушди мусулмон оиласида туғилган, шунга қарамай, баъзилар уни «мусулмонга қарши» деб ҳисоблаган ва ҳозир ҳам шундай ҳисоблайдилар. Улар орасида ёзувчини Қуръонни ҳақорат қилгани учун ўлимга ҳукм қилган оятуллоҳ Ҳумайний ҳам бор эди. Хўш, бу одамларнинг Рушдидан шубҳаланишига нима сабаб бўлди? Унинг «Шайтоний оятлари» асари «қандай ахлатдан» ўсиб чиқди ва нега айнан ҳозир Ислом ислоҳоти ҳақида гапирди?
Ўтган ҳафта Amnesty International халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти билан боғлиқ катта жанжал билан эсда қолди. Ҳуқуқ фаоллари ўз ҳисоботида Украина Қуролли кучлари турар-жой ҳудудларида, жумладан, мактаб ва касалхоналарда базалар ўрнатаётгани, шу тариқа халқаро гуманитар ҳуқуқ ва уруш қонунларини бузаётганини айтишган. Гарчи ташкилот бундай амалиёт "ҳеч қандай тарзда Россиянинг беғараз ҳужумларини оқламаслигини" таъкидлаган бўлса-да, бу баёнот рус тарғиботчилари томонидан дарҳол қабул қилинди.
Оғир қуролланган жангариларга алоқадор шиа гуруҳлари минглаб одамларни Ироқ пойтахти кўчаларига олиб чиқди, бир неча ойлик инқироздан кейин ҳукумат туза олмагани сабабли кескинлик кучаймоқда.
Собиқ Президент ва бош вазир Медведев саҳифасида чоп қилинган фикрлар – кейинги икки ўн йилликда Путин томонидан олиб борилаётган асосий трендни очиқ ифодаланиши холос: Россия қуршовда, руслар босимда, пост-совет ҳудуди – Россиянинг назорати остида бўлиши керак, СССР – Кремл учун энг олий сиёсий-тарихий лойиҳа бўлган ва бўлиши керак...
Совуқ урушдан кейин бошланган улуғвор глобаллашув энди орқага қараб ҳаракатланмоқда. Жаҳон савдоси ўсишининг секинлашиши ишлаб чиқариш занжирларидаги доимий узилишлар билан - пандемия туфайли, АҚШ-Хитой савдо уруши томонидан яратилган муаммолар туфайли, шунингдек геостратегик иттифоқларга мувофиқ трансчегаравий иқтисодий алоқаларни ўрнатишга уринишлар («френд-шоринг») туфайли мураккаблашмоқда. Ушбу воқеалар аслида замонавий глобаллашувнинг асосий бенефициарига айланган Хитойнинг бўйнидаги сиртмоқни қаттиқроқ тортмоқда.