Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳининг сифатлардаги мазҳаби-ўтган саҳобалар, табаъ тобеъинлар жумҳурининг мазҳабидир. Қисқасини айтганда, бу асрнинг энг яхшисининг мазҳаби бўлиб, сифатларда таъвил қилмаслик, уларни таъвил номи ила Қадария ва Муъаттила мазҳабларига ўхшаб инкор ҳам қилмасликдан иборатдир.
Қайси бир халқда, қайси бир юртда эркинлик, ҳурфикрлик ҳукм сурса, ўша ерда, албатта, турлича фикрлаш ҳам бўлади. Сиёсат майдонидаги турли фикрлаш эса ўз навбатида ҳокимиятга мухолафат пайдо бўлишидир. Чунки, бир масалада ҳокимият бир хил фикр юритса, худди ўша масалада ҳокимиятда бўлмаган доиралар бошқача фикр юритишлари мумкин.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен масжидларни баланд қилишга амр қилинмаганман», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган.
Сунний тасаввуф ўзи нима ва унинг вазифаси нимадан иборат? Аввало, турли омилларга кўра «тасаввуф» сўзи орқали ифода қилинаётган ҳақийқатнинг «руҳий тарбия», «тазкиятун-нафс», «сулук» ва шунга ўхшаш маънолар билан ифода қилинганини айтиб ўтмоғимиз лозим. Қуръони Каримда дийнимизнинг шўъбаларидан ва нубувват орқали келган муҳим нарсалардан бири бўлган бу ҳақийқатни «тазкия» – «поклаш» деб аталган.
Интернетда чат, форум, фейсбук, твиттер каби ўзаро алоқа олиб боришга хизмат қилувчи воситалар орқали кишилар бир-бирлари билан ёзишма, сўзлашма, суратли мулоқотлар олиб бориш имконларига эга бўлишган. Улар ушбу имкониятларни ишга солиб, кўпгина ҳожатларини рўёбга чиқариш, маълумот алмашиш, билмаганини сўраб ўрганиш, янги дўст ва шериклар орттириш каби кўпгина манфаатларга эга бўлишмоқда.
Иқтисодий масала ҳар бир жамиятда муҳим ўрин тутади. Шунинг учун Исломда бу масалага алоҳида эътибор берилади. Аввало, молу мулкка рағбат инсоннинг асл табиатида мавжудлиги таъкидланган.
Инсон зоти борки, бахтли бўлишни истайди. Ҳамма тарафдан яхшилик билан ўралган, ёмонликлардан қўрилган бўлишни истайди. Инсон борки, оиласи гўзал, бойлиги мўл бўлишини, яхши ҳаёт кечиришни орзу қилади. Ўзи яшаб турган жамиятда кўпчиликнинг ҳурмат-эътиборига сазовор бўлиб ҳаёт кечиришдан умидвор бўлади. Ва ҳоказо...
Коммунистик ғоя расман ҳукмдор бўлиб турган пайтларда Исломнинг таъсирини камайтириш мақсадида, "ерли дин"лар ҳақида атайлаб баҳслар юритилиб турилар эди. Бу ҳам коммунистлар кишиларда маҳаллийчилик руҳини қўзғаб: "Келгинди динга нима учун эътиқод қиласизлар, агар тарихий меросга, аждодларингиз эътиқодига эргашмоқчи бўлсангиз, ўз ватанингиздан чиққан зардўштийлик дини, Моний ва Маздак кабиларнинг мазҳаблари турибди-ку?!" демоқчи бўлар эдилар.
Материалистлар бу дунёдаги ҳаётдан бошқа ҳаёт йўқ, дейдилар. Яна уларнинг фикрича, сезгига ва туйғуга фақат материя таъсир кўрсатади. Жигар сафро, буйрак сийдик ишлаб чиқарганидек, мия фикрни, иродани ва ҳис-туйғуни ишлаб чиқаради, дейишади. Ўша нарсаларнинг миқ-дори ва тури миянинг миқдори ва ишига боғлиқдир, дейишади.
Қуръони Каримда олдинга сурилган ғоялардан бири, ўзгаларни ҳурмат қилишдир. Чунки, бу нарса жамиятнинг бирлигини сақлашда, унинг аъзолари орасида муҳаббатни кучайтиришда, душманлик ва келишмовчилик сабабларини йўқотишда катта аҳамият касб этади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай дейди:
САВОЛ: Шайх ҳазратлари, мен уч йилдан бери Қуръон ёдлайман. Аллоҳ насиб қилсин, қори бўлишга ҳаракат қиляпман. Лекин бир ёмон нарса бор, авваллари ёшим кичиклиги учун бу нарсани ўйламас эдим. Аммо ҳозир онгим ривожланган.
Мусулмон шахснинг бошқа дин вакиллари билан алоқаси ҳам ўз динининг таълимотлари асосида бўлади. Бу алоқалар Қуръони карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ва сийратларида ўз аксини топган. Ислом самовий динларнинг барчасини асли бир, ҳаммаси Аллоҳдан, деб эълон қилади.