Қуръон - Аллоҳ таолонинг каломи, йўқдан бор қилинган эмас, яратилган эмас
Куръон - Аллоҳ таолонинг каломи, мусҳафларда битилгандир, (мўминлар) қалблар(и)да ёддир, (мўминлар) тиллар(и)да ўқил(ади)гандир. Набий алайҳиссаломга нозил қилингандир, Қуръонни талаффуз қилишимиз махлуқдир. Уни қироат қилишимиз ва ёзишимиз махлуқдир. Куръон (Аллоҳ таолонинг каломи) махлуқ эмасдир.
Тақдир эллик минг йил аввал ёзиб қўйилган
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло ҳалқ қилган нарсаларининг тақдирини еру осмонлар яратилишидан эллик минг йил аввал ёзиб қўйган, Унинг арши сув устида эди», дедилар (Имом Муслим ривоят қилган).
Ўлгандан сўнг тирилишга имон
Ўлгандан сўнг тирилишга, яъни аввалги шакл ва борлиқ йўқ бўлгандан сўнг қайта тирилишга имон келтириш ҳар бир мусулмонга фарздир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
“Сўнгра сизлар, албатта, қиёмат куни қайта тирилурсиз” (Мўминун сураси, 16-оят).
Коҳинларнинг хабарларига ишониш
Коҳинларнинг ғайбдан берган хабарларига ишониш куфрдир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
«Айтинг: “Осмонлар ва ердаги бирор кимса ғайбни билмас, магар Аллоҳгина (билур)”» (Намл сураси, 65-оят).
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай деганлар:
Кофирларнинг дуолари ҳақида
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Кофирларнинг дуолари мутлақо зоедир” (Раъд сураси, 14-оят).
Аллоҳ таоло бандаларини имонга ҳам, куфрга ҳам мажбурламайди
Аллоҳ таоло бандаларидан бирортасини куфрга ҳам, имонга ҳам мажбурламаган. Уларни мўмин ёки кофир этиб яратмаган. Лекин уларни шахс (куфрни ҳам, имонни ҳам қабул этувчи) қилиб яратган. Имон ва куфр бандаларнинг феъли (амали)дир. Аллоҳ таоло илми ва сифати ўзгармасдан, ким кофир бўлса, унинг кофирлигида кофирлигини билади. Кейин у имон келтирса, мўмин бўлса, унинг мўминлигида мўминлигини билади.
Гуноҳларни ҳалол дейиш
Қатъий далиллар билан собит бўлган кичик ва катта гуноҳларни ҳалол дейиш куфрдир. Гуноҳни енгил ҳисоблаш, уни мубоҳ деб билиш ҳам куфрдир.
Ҳеч бир ҳолатда бандадан ибодатлар соқит бўлмайди
Банда ақлли ва болиғ бўлса, Аллоҳ таолонинг амр ва наҳйлари унинг зиммасидан соқит бўлмайди. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
Меърож ҳақдир
Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг Меърож ҳақидаги хабарлари ҳақдир. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг Меърож ҳақидаги хабарларини ким инкор қилса, у адашган ва аҳли сунна вал жамоадан чиққан кишидир.
Малҳаматул Кубро: Римликларнинг якуни...
Аллоҳ таоло айтади: «Токи улар иститоати етгунча сизларни динингиздан қайтаргунларича; сизлар билан уруш қилишдан тинмайдилар».(Бақара: 217)