Абу Муслим
Россияда ишлаб чиқилган, одамни сунъий равишда қаритишга қодир бўлган FaceApp фото-дастури АҚШ миллий хавфсизлигига ва фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларига таҳдид солиши мумкин. Демократларнинг Сенатдаги етакчиси Чак Шумер деб ҳисоблайди.
Украина Конституцион суди коммунизм ва нацизмни тарғиб қилишни тақиқлайдиган қонуннинг конституцияга зид эмаслигини тасдиқлайдиган қарорини эълон қилди. Суд баёнотида айтилишича, коммунистик ва нацизм режимлари бир-бирига тенг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, шайх Усмонхон Темурхон Самарқандий (Алимов) ҳазратлари томонидан ёзилган “Тафсири Ирфон” номли Қуръони карим оятларининг ўзбекча таржима ва тафсири тўлиқ 30 жузи энг сифатли шаклда 6 китоб қилиб нашр этилди.
Ҳуқуқ ҳимоячилари Туркманистондаги вазият борасида бонг уришмоқда = Ташқи сиёсат маркази экспертларининг фикрига кўра, табиий газга бой бўлган мамлакат ҳалокат ёқасига келиб қолган. «Чегарасиз журналистлар» фикрига кўра, Туркманистон – ташқи дунёдан ёпиқлик ва изоляция бўйича дунёда фақат Шимолий Кореядан кейинги ўринда турадиган мамлакат ҳисобланади. Лекин бу мамлакатга чет эл инвестициялари жалб қилишга халал бергани йўқ.
Лондонда бўлиб ўтган крикет бўйича Жаҳон чемпионати финалида Англия терма жамоаси Янги Зеландия устидан ғалаба қозонди, бунда мусулмон-ўйинчиларнинг хулқ-атвори ҳамманинг эътиборини ўзига қаратди. Англия ва Янги Зеландия ўртасидаги ўйинни томоша қилган мухлислар ўйин якунланганидан сўнг ғолиб жамоанинг мусулмон-ўйинчилари ўз термасидан узоқлашишга шошганлигини сезиб қолдилар.
Буюк Британия бош вазири лавозимига асосий даъвогар Борис Джонсон унинг ислом ва мусулмон дунёси ҳақидаги эссеси ҳақида маълумотлар пайдо бўлгач, танқидлар ёмғири остида қолди. 2007 йил чоп этилган эсседа у Буюк Британия Консерватив партиясидан сиёсатчи сифатида мусулмон дунёси ислом туфайли «Ғарбдан асрларга ортда қолмоқда» деб ёзганди.
Қрим масжидлари қошида ёзги болалар оромгоҳлари ва майдончалари ўз ишини давом эттирмоқда. Ҳозирги кунда мингдан ортиқ болалар бу ерда дам олиб, фойдали билимларга эга бўлдилар, деб хабар қилади qmdi. org. Ташкилотчилар Қрим мусулмонлар диний Бошқармаси кўмагида болалар учун дастур ишлаб чиқдилар.
Қандай қилиб бахт, моҳиятан, қайғу, қўрқув, уят каби оддий туйғу, ҳаёт тарзига, ҳамма унга интиладиган мақсадга айланди? Буни ўзига хос бахт фашизми деб айта оламизми? Dünya Bizim турк маданият портали колумнисти Мерве Тўқай шундай саволлар билан мурожаат қилди.
Эҳтимол, сиз яқин келажакда кичик ҳаж зиёратини режалаштирган бўлишингиз мумкин. Шу сабабли, яқин келажакда Умра ибодатини адо қилишни режалаштирган мусулмонларга бир нечта маслаҳат ёзиш учун вақт ажратишни лозим деб топдим. Қуйидаги маслаҳатларни ўзимнинг тажрибамга ва дўстларимнинг тажрибасига асосланган ҳолда тўпладим.
Эронда исломий ахлоқ қонун-қоидаларига оғишмай риоя қилиш учун курашадиган ташкилотлардан бири мусулмон аёлларнинг ҳижобда юриши муҳимлиги ҳақида ижтимоий реклама чиқарди. Аниме мультфильми услубида бажарилган видеороликда эътиборсизлик билан ташлаб олган рўмоли остида сочлари кўриниб турган ёш аёл заргарлик дўконига кириб, сотувчидан товар ҳақида сўрайди.
Сомалида Кисмайо порт шаҳрида жойлашган меҳмонхонага террорчилар тарафидан уюштирилган ҳужум пайтида шу ерда туғилиб ўсган Канадалик муслима журналист аёл ҳалок бўлди. 43 яшар Худан Налайе аш-Шабаб жангариларининг ҳужум қилган пайт учинчи фарзандига ҳомиладор эди. Налайе билан бирга унинг турмуш ўртоғи, Фарид Жама Сулейман ҳам ҳалок бўлди, деб хабар қилади Al Jazeera.
Мунтазам равишда хорижий хабарларни, хусусан Европага оид янгиликларни кузатиб бораётган одам, динга оид янгиликлар асосан икки ҳолатда ёритилаётганига гувоҳ бўлади: ё Рим Папаси ўзининг баъзи бир бузуқ патологияга мубтало бўлган шаҳватпараст руҳонийлари (педофиллар) учун ҳисобот бераётган бўлади, ёки “Ислом хавфи” ҳақида сўз бораётган бўлади.