close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Суд бутпараст ота-оналарга Исломни қабул қилган қизига зулм қилмасликни буюрди

Ҳиндистонда Мадрас шаҳар Олий суди чиқарган қарорга кўра, 27 ёшли маҳаллий аҳоли вакиласига озодлиги қайтариб берилади ва у ота-онасининг хоҳишига қарши исломга эътиқод қила олади. Стоматология факультетининг исми ошкор этилмаган битирувчиси шу йил бошида Исломни қабул қилган, аммо ҳинд миллатига мансуб ота-онаси бу ҳақда билиб, қизларини ўзбошимчалик билан уй қамоғига олишган.

Исломни яқинда қабул қилган муслима қочишга муваффақ бўлди ва полиция бўлимига ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бироқ, қизнинг ота-онаси ҳам полицияга мурожаат қилишди ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари қизни оиласига топширди, шундан сўнг муслима яна уй қамоғида тушди.
Қиз олий судга даъво аризасини топширишга муваффақ бўлди, натижада иш қайта кўриб чиқилди, мусулмон қизни зудлик билан озод қилиш ва унинг эрки ота-онаси томонидан чекланиши мумкин эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинди, - хабар қилади IslamNews сайти Times of India га ҳавола қилган ҳолда.
Судьялар Сатьянарайанан ва Пугалендхи мамлакатда мамлакатда дин ва диний амалиёт эркинлиги мавжуд ва вояга этган қиз Исломни қабул қилиш ҳуқуқига эга эканлигини эслатдилар.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase