Абу Муслим
Жорий йилнинг 6 ойи давмида ўзбек муҳожирлари Россиядан ўз ватанига 2 млрд доллар атрофида жўнатган. Бу ҳақида Россия Марказий банки хабар қилди. Жорий рақам ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 200 млн долларга кўп. Ўтган йили 6 ой ичида меҳнат муҳожирлари томонидан Ўзбекистонга 1 млрд 800 млн доллар жўнатилганди.
Ўзининг исламофоб қарашлари билан машҳур бўлган француз ёзувчиси Эрик Земмур мусулмонларга нафрат уйғотганлиги учун суд томонидан уч минг евро жаримага тортилди. Француз ОАВ хабар беришича, суд Земмурни уч йил олдин телевидение орқали чиқиш вақти мусулмонларга қарши нафрат уйғотадиган фикрлари учун уч минг евро жаримага тортди.
Либериядаги мусулмонлар мактабида 28 киши ёнғинда ҳалок бўлди. Уларнинг орасида икки киши ўқитувчи, қолган 26 таси - болалардир. Ёнғин 18 август, чоршанбага ўтар кечаси бошланди. Ёнғин дастлаб масжидга туташ қурилган ётоқхонани қамраб олди. Энди ўн ёшга тўлган болалар бинони тарк эта олмадилар.
Ички Мўғулистон, Хэньань, Нинся ва Ганьсу вилоятларида масжид ва миноралар ХХР ҳукумати қарори билан йўқ қилинмоқда. Бу ҳақида Британиянинг Independent газетаси хабар қилади. Хусусан, нашр маълумотларига кўра, Хитойнинг энг кўп сонли мусулмон миллати – хуэй яшайдиган Линься шаҳри яқинида гумбаз ва миноралар портлатилди.
Бизга аниқ фанларни ўзлаштириш, ўқиб-ўрганишда мусулмонлар ортда қолишяпти, деб бутун эътиборни замонавий касбларни эгаллашга тарғиб қилишди. Ҳа, бунга озми-кўпми эришдик, интернет сарҳадларида айланиб юриб, у ёки бу мусулмоннинг замонавий дунё илм-фанига қўшган ҳиссаси, янги кашфиёти ҳақида мақолаларни ўқиб қоламиз, демак, биз у ерда бормиз. Ва биз бундан бошимиз кўкка етиб, мақтаниб юрибмиз. Аслида 5-6 аср аввал шу ишларга бошқаларни бизнинг ота-боболаримиз тарғиб қилишган.
Саудия Арабистони ниҳоят ўзининг ракетага қарши мудофаа тизимини ишончли мудофаа учун мақбул келадиган кўринишга келтириши ҳақида қарор қилди. Чунки бундан олдинги хусийларнинг ракета ҳужумлари, гарчи сезиларли даражада амалга ошган бўлсада, ўтган ҳафта охирида Saudi Aramco компанияси терминалларини портлатишда рўй берганидек улкан талофат етказмаган эди.
Эроннинг Confess металл-гуруҳ қатнашчилари исломни таҳқирлайдиган қўшиқ учун 14,5 қамоқ жазоси ва 74 марта қамчи билан зарба беришга ҳукм қилинди. Бу ҳақида Loudwire журнали хабар қилади. Мусиқачилар нафақат динни таҳқирлашда, балки амалдаги режимга ва мамлакат президентига қарши норозиликларда ҳам айбланмоқда.
Москвада 1997 йилдан бошлаб мусулмонлар сони 800 минг кишидан 3-4 млн кишигача ўсди, хабар беради Россия мусулмонлар диний Бошқармаси президиуми раиси, Россия муфтийлар Кенгаши раҳбари Равил Айнутдин. «1997 йил Москва мэри пойтахтда 800 минг нафар мусулмон яшашини айтганди. Бугун эса пойтахт раҳбариятидан 3-4 млн киши – доимий ва вақтинчалик – аҳоли ислом динига эътиқод қилишини эшитяпман», - деди у «Известия»га берган интервьюда.
Булғор ислом академиясида ислом фанлари доктори илмий даражасига олиш учун диссертациялар ҳимояси бўлиб ўтди. Академиянинг янги ректори Дониёр Абдураҳмонов таъкидлаганидек – бу замонавий Россияда исломий фанлар бўйича докторлик ишларининг илк ҳимоясидир. Уларнинг барчаси ўтмишдаги илоҳиёт мутахассислари асарларини таҳлил қилишга бағишланган.
АҚШда федерал судья очган жиноий иш доирасида Шимолий Каролинада яшайдиган шахс мусулмон сиёсатчини жазолашга таҳдид қилишда айбланди. Айбланувчи Джозеф Сесил Вандевере унинг Виргиния Сенатига номзод Қосим Рашидга қаратилган твити тўғридан-тўғри «линч» таҳдид бўлмаган ва конституцияда белгиланган сўз эркинлиги доирасидан чиқмайди деб таъкидлади.
Қўшма Штатларда Нью-Джерси яқинидаги кичик шаҳарлардан бирининг мусулмон мэри бир неча соат аэропортда ушлаб турилди, камситадиган тарзда сўроқ қилинди ва мобил телефони олиб қўйилди. Проспект-Парк аҳоли пункти маъмурият раҳбари Муҳаммад Хайруллоҳ турмуш ўртоғи ва тўрт нафар фарзанди билан Туркиядан меҳнат таътилидан қайтиб келаётганда Нью-Йорк аэропортида чегара хизмати ходимлари томонидан ушлаб қолинди.
Удмуртлар этноциди ва русификация сиёсатига қарши норозилик белгиси сифатида Удмуртия халқи жамоатчилик етакчиларидан бири, олим Альберт Разиннинг ўзини-ўзи ёқиб юбориши, кутилганидек, мамлакатнинг барча туб аҳолиси миллий зиёлилари орасида кенг шов-шувларга сабабчи бўлди.