close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
18.02.2019 15:42

Кашмирда 40 нафар полициячининг умрига зомин бўлган терактдан сўнг Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди мамлакат хавфсизлик кучларига терроризмга қарши курашда «тўлиқ эркинлик» тақдим этилгани ҳақида эълон қилди. «Биз терроризм устидан ғолиб чиқамиз. Хавфсизлик кучларига тўлиқ ҳаракатлар эркинлиги тақдим этилади», - Ҳиндистон раҳбарининг сўзларида иқтибос келтиради Times of India газетаси.

17.02.2019 08:36

Бугун, 17 февраль ва 12 жумадул-охир, ой тақвими бўйича шу куни, 933 ҳижрий йил (1527 йил 17 март) мусулмон қўшинлари ва Ражпут князлиги Мевар қўшинлари ўртасида Кхануа яқинида жуда катта жанг бўлиб ўтганди. Жанг натижалари буюк давлат – Бобурийлар империяси ривожланишининг кейинги тарихини белгилаб берган.

04.01.2019 05:34

Уч талоқ учун жинойи жавобгарлик

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар

Ҳиндистон қуйи палатаси пайшанба куни маъқуллаган қонун лойиҳаси мамлакат олий судининг мусулмонларда талоқ орқали ажралиш амалиётининг конституцияга зид эканлиги ҳақида қарорини ҳаётга татбиқ этади. Уч талоқни жиноятга тенглаштириш ҳақида қонун лойиҳаси, хусусан, талоқ қўядиган эрлар учун 3 йиллик қамоқ жазоси белгиланиши қатор етакчи мухолиф партиялар намойишкорона мурожаатида маъқулланди, хабар беради Japan Times.

02.12.2018 18:38

Ҳиндистоннинг машҳур меъморий ёдгорлиги бўлган Тожмаҳал, XVII асрга оид масжид-мавзолей атрофида жиддий қарама-қаршилик рўй бермоқда, хабар беради India Today. Мусулмон ҳукмдор Шоҳжаҳон томонидан барпо қилдирилган машҳур иншоот билан боғлиқ вазият Қуддусдаги ал-Ақса масжидида юзага келаётган вазиятни эслатиб юбормоқда – мусулмонларга Аллоҳнинг уйида диний ибодатларини бажаришга тўсқинлик қилинмоқда, етакчи диний конфессия вакиллари – Ҳиндистонда бу индуистлар – эса масжидга ўз диний атрибутлари билан келиб, ўзларининг ибодатларини амалга оширмоқда.

17.11.2018 05:34

Ҳиндистон ҳукмрон партияси бироз бўлсада Исломга яқин янграйдиган ёки мазмунан ўхшаш бўлган аҳоли пунктларига бошқача номлар бериш ғоясига астойдил киришди. Яқинда миллатчилар тЂ ҳеч қандай жиддий далил келтирмади ва мусулмонлар жамоати аҳоли пунктларини қайта номллади, энди эса Аллоҳободдан 160 км узоқликда жойлашан ва 18-асрда набоблар мажлис ўтказиб келган Файзобод шаҳри Аюдхья деб атала бошлади.

13.11.2018 05:01

Ҳиндистон меъморчилик бошқармаси мусулмонларга машҳур тарихий ва меъморий ёдгорлик ҳисобланган Тожмаҳалда жума кунларидан бошқа кунлари намоз ўқишни таъқиқлаб қўйди. Июл ойида қабул қилинган қарорда олий суд маҳаллий маъмуриятнинг унга кўра сайёҳлар ва бошқа маҳаллий бўлмаган кишиларга Тожжмаҳалда «хавфсизлик нуқтаи назаридан» жума намози ўқиш тақиқланган, маҳаллий аҳолига эса икки соат давомида жума наозини ўтказиш учун рухсат берилган қарорини қўллаб-қувватлади.

30.10.2018 02:31

Бой берилган Ислом субконтиненти

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих

Сиёсий фаол мусулмонларнинг катта қисмида устунлик қиладиган Арабоцентризм шунга олиб келадики, нафақат Африка ёки Нусантара (Малай архипелаги) каби ислом дунёсининг чекка минтақалари, балки тарихан марказий роль ўйнаган ва яна шундай салоҳиятга эга бўлган минтақалар ҳам уларнинг манфаатлари доирасидан четда қолиб кетмоқда.

08.10.2018 01:04

Золимлар стратегияси (тўлиқ)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу

Британия империяси ҳинд ерларини мустамлакага айлантирган дастлабки йиллар. Инглиз зобити саф қилиб турғизиб қўйилган мағлублар орасида қаддини тик тутиб турган ҳинд йигитининг қаршисига келди, кўзларига тикилиб қаради. Ўзи кутган қўрқувни кўрмагач, ҳинднинг юзига шапалоқ тортиб юборди.

28.09.2018 16:00

Ҳиндистон Олий суди эр-хотиннинг хиёнати энди жиноят ҳисобланмаслиги ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақида бундан 158 йил олдин қабул қилинган қонун бекор қилинди.
Мустамлакачилик даврида пайдо бўлган қонунга кўра, эрли (оилали) хотин билан унинг турмуш ўртоғи рухсатисиз жинсий алоқа қилган ҳар қандай эркак жиноий жазога тортиладиган хиёнатда (зинода) айбдор деб топиларди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase