close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳиндистонда эр-хотиннинг хиёнати – энди жиноят эмас

Ҳиндистон Олий суди эр-хотиннинг хиёнати энди жиноят ҳисобланмаслиги ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақида бундан 158 йил олдин қабул қилинган қонун бекор қилинди.
Мустамлакачилик даврида пайдо бўлган қонунга кўра, эрли (оилали) хотин билан унинг турмуш ўртоғи рухсатисиз жинсий алоқа қилган ҳар қандай эркак жиноий жазога тортиладиган хиёнатда (зинода) айбдор деб топиларди.

Қонун қабул қилинган пайтдан бошлаб қанча эркак бу модда бўйича айбланган эканлиги маълум эмас – бу ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Қонун устидан шикоят қилган даъвогар қонун ўзбошимчалик билан қўлланиши ҳамда эркакларни ҳам, аёлларни ҳам камситишини маълум қилган.
Бу Ҳиндистон Олий судининг мустамлакачилик даврида қабул қилинган қонунларни бекор қилган охирги пайтлардаги иккинчи тарихий қароридир. Сентябрь ойининг бошларида суд 157 йил мобайнида қаттиқ жиноят ҳисобланиб келган битта жинс вакиллари ўртасидаги алоқаларни декриминализация қилди.
Хиёнат ҳақидаги қонун тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирар экан, бош судья Дипак Мисра гарчи хиёнат (зино) ажралиш учун сабаб бўлиши мумкин бўлсада, лекин у жиноят ҳисобланиши мумкин эмас деб фикр билдирди.

Қонун устидан ким шикоят қилганди?

Шуниси диққатга сазоворки, хиёнат ҳақидаги бу қонун фақат эркакларга алоқадор эди. Бевафолик ва хиёнатда фош килинган аёлга нисбатан бу қонун қўлланмасди.
Ўтган йилнинг августида Италияда истиқомат қилувчи, келиб чиқиши Ҳиндистонлик бўлган 41 яшар ишбилармон Джозеф Шайн Олий судга ушбу қонунни бекор қилиш талаби билан даъво аризаси берди.
"Турмуш қурган (оилали) аёллар – хиёнатда айблаш учун кандайдир алоҳида бир ҳолат эмас. Уларнинг ҳолати эркакларнинг ҳолатидан ҳеч қанақасига фарқ қилмайди", - дейилганди даъво аризасида.
Шайннинг арз қилишича, қонун аёллар – эркакларнинг мулки деб нотўғри таъкидлаган ҳолда аёлларни билвосита камситади.
45 саҳифадан иборат бўлган даъво аризасида Шайн тез-тез америкалик шоир Ральф Уолдо Эмерсон, аёллар ҳуқуқлари бўйича фаоллардан бири бўлган Мэри Уоллстонкрафт ва БМТ собиқ бош котиби Кофи Аннаннинг гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқлари ҳақидаги фикрларидан иқтибос келтиради.

Эр-хотиннинг хиёнати яна қаерда жиноят ҳисобланади?

Эр-хотиннинг хиёнати АҚШнинг 21 штатида, жумладан, Нью-Йоркда ҳам жиноят ҳисобланади. Массачусетсда қонунга кўра бу жиноят учун уч йилгача қамоқ жазоси олиш мумкин.
Бироқ АҚШ да ушбу қонунлар мавжудлиги асло уларнинг фаол равишда қўлланишини англатмайди. Сўровлар шуни кўрсатадики, америкаликларнинг аксарияти, гарчи оилага хиёнатни маъқулламасада, уни жиноят деб ҳисобламайди.
"Жиноятчиликка оид қонунлар кўп жиҳатдан рамзий сабабларга кўра қонун кучида қолмоқда ва ҳеч ким уларни бекор қилиш билан боғлиқ сиёсий рискларни ўз зиммасига олишни истамаяпти", - дейди Стэнфорд университети ҳуқуқ профессори, «Хиёнат: бевафолик ва қонун» китобининг муаллифи Дебора Роуд.
Хиёнат (зино) ислом ҳуқуқи ва шариат бўйича ҳам жиноят ҳисобланади, шу сабабли ислом давлатлари – Эрон, Саудия Арабистони, Афғонистон, Покистон, Бангладеш ва Сомалида – тақиқланган ва жуда қаттиқ, ўлим жазосига қадар жазоланади.
Тайванда хиёнат учун бир йилгача қамоқ жазоси олиш мумкин; у шунингдек, Индонезияда ҳам жиноят саналади. Бу мамлакатда ҳозирги пайтда ўзаро келишувга кўра никоҳдан ташқаридаги жинсий алоқаларни тақиқлаш ҳақида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
2015 йил Жанубий Корея Олий суди унга кўра эр хотинига хиёнати учун икки йилгача қамоқ жазоси олиши мумкин бўлган қонунни бекор қилди. Суд ушбу қонун инсоннинг шахсий ҳаёт билан боғлиқ ҳуқуқларини бузади деб қарор қилди.
Ҳиндистонлик ҳуқуқшунос Калеешварам Рашнинг маълумотларига кўра, дунёда 60 дан ортиқ мамлакат эр-хотиннинг хиёнати учун жиноий жазолаш ҳақидаги қонунларни бекор қилган.
Британияда хиёнат жиноий жазоланмайди ва, бошқа кўплаб мамлакатларда бўлгани каби, ажралишларнинг асосий сабаблардина бири ҳисобланади. Бунда агар эр-хотин улардан бирининг бевафоли маълум бўлиб қолганидан кейин ярим йилдан ортиқ бирга яшаган бўлса, хиёнат ажралиш учун асос бўла олмайди.

Манба: ББС рус хизмати
Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Оила
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase