Шу пайтгача суд қарор ижро қилинмай келаётганди, лекин эндиликда Меъморчилик бошқармаси унинг ижросига киришди – якшанба куни намоз олдидан таҳорат қилиш учун сув ёпиб қўйилди. Бу Тожмаҳалга келган сайёҳларни ҳайратда қолдирди, хабер беради Times Now News.
Унинг оиласи ўн йиллар давомида Тожмаҳалда намоз ўқиб келган Имом Саид Содиқ Али рўй берган воқеадан кучли таажжубда қолди. Унга ҳам, масжиднинг бошқа ходимларига ҳам фақат жума кунлари иш жойига келишга рухсат этилди.
Тожмаҳалда намоз ўқиш тақиқланди
Ҳиндистон меъморчилик бошқармаси мусулмонларга машҳур тарихий ва меъморий ёдгорлик ҳисобланган Тожмаҳалда жума кунларидан бошқа кунлари намоз ўқишни таъқиқлаб қўйди. Июл ойида қабул қилинган қарорда олий суд маҳаллий маъмуриятнинг унга кўра сайёҳлар ва бошқа маҳаллий бўлмаган кишиларга Тожжмаҳалда «хавфсизлик нуқтаи назаридан» жума намози ўқиш тақиқланган, маҳаллий аҳолига эса икки соат давомида жума наозини ўтказиш учун рухсат берилган қарорини қўллаб-қувватлади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси