close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
03.10.2019 19:06

Қуръон тарихи Музейи экспонатлари орасида Муқаддас Китобнинг 22 та қадимий қўлёзмаси ўрин олган. Муқаддас Қуръон тарихи Музейи Индонезиянинг Шимолий Суматра вилояти, Медан шаҳрида очилди. Қуръон тарихи Музейи экспонатлари орасида Муқаддас Китобнинг 22 та қадимий қўлёзмаси ўрин олган бўлиб, шундан биттаси Индонезиядаги энг қадимий Қуръон ҳисобланади.

17.09.2019 12:19

Россия президенти Владимир Путин Саудия Арабистонида нефт объектларига уюштирилагн ҳужум ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Қуръони каримдан иқтибос келтирди. «Бу ерда, аҳолининг асосий қисмини мусулмонлар ташкил қиладиган Туркияда бўлиб турар эканмиз, мукаддас Қуръонда қуйидаги сўзлар келтирилган сатрларни эслаб ўтиш жоиз:

22.08.2019 23:16

Эйнштейн Қуръон ўқиганми?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан

Ажабланарли, лекин ҳақиқат: махсус нисбийлик назарияси (МНН) таъсири – ёруғлик тезлигига яқин ҳаракат тезликларида вақт секинлашиши – ушбу назария Алберт Эйнштейн томонидан 1905 йил кашф қилинишидан анча олдин, VII асрда Қуръон оятларида баён қилинган эди.

04.08.2019 08:54

Саросима, пушаймонлик, қўрқув ва ҳамма ёлғиз... Фақатгина Аллоҳ ёрдам қила оладиган Кун. Дунёда кўп эътибор берилган обрў-эътиборнинг, оилалар, мол-мулк ва пулнинг фойдаси бўлмайдиган Кун. Орқага қайтиш бўлмайдиган Кун... Мана шу даҳшатли Кунда инсонларнинг қабрларидан чиқишлари Қуръонда тўзиган чигирткаларга ўхшатилади. Нима учун айнан чигиртка? Аллоҳ нима сабабдан чигирткаларни ўрнак қилиб кўрсатган?

01.08.2019 06:45

Барча шартларга амал қилган ҳолда Қуръон ўқиш Аллоҳни зикр қилишнинг энг яхши тури ҳисобланади. Инсон, шунингдек, ўқиётган нарсалари ҳақида фикрлаши ҳам лозим. Қуръон ўқишда маълум бўлган ўз одоб-қоидаларига қатъий риоя қилиш ва белгиланган мақсадларни кўзлаш зарур.

31.07.2019 17:42

«Ожиз қолдирувчи калом» деган сифат ҳам фақатгина Қуръони Каримнинг ўзига хос сифатлардан биридир. Маълумки, Қуръони Каримнинг ҳар бир ояти, ҳар бир сураси ҳам лафз жиҳатидан, ҳам маъно жиҳатидан, ҳам аҳкому ахбор жиҳатидан кишиларни ожиз қолдирувчидир. Яъни, инсонлар ҳар қанча уринсалар ҳам унга ўхшаш нарсани ижод қила олмайдилар.

28.07.2019 06:38

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди: “Аллоҳдан ўзга "дўстлар"ни ушлаган кимсаларнинг мисоли худди (ўзи учун) уй қуриб олиб, (ўша уйидан паноҳ истаган) ўргимчакка ўхшайди. Албатта уйларнинг энг нимжони ўргимчак уясидир. Агар улар билсалар эди, (ўргимчак уяси каби ожиз бутлардан паноҳ истамаган бўлур эдилар). Анкабут сураси, 41-оят

28.07.2019 06:11

Фейсбукдан Қуръон сари

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу

Кўпчилигимиз Фейсбук ва бошқа ижтимоий тармоқларга "касал" эканлигимиз сир эмас. Вақти–вақти билан, токи ухлаш учун ётиш вақти келмагунга қадар, саҳифаларимизни шошма-шошарлик билан текширамиз, эрталаб биз қиладиган биринчи нарса - яна компютер ортига ўтиришдир. Вақт учиб ўтмоқда ва биз қарамликка қандай тушиб қолганимизни сезмай қолганмиз.

25.07.2019 03:22

Қуръони каримда буюк Аллоҳ дейди: “...Аллоҳни эслаш билан қалблар таскин топгувчидир”.(Раъд сураси, 28)  Зикр–бу  Аллоҳга яқинлашишнинг омили. Айнан яратувчи Аллоҳни эслаш инсоннинг ҳам маънавий дунёсини, ҳам жисмонан танасини қийновчи оғриқлардан холос бўлишга олиб келади.

22.07.2019 22:36

Қуръон, ёмғир ва юрак

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия

Ёмғир – ажойиб неъмат, лекин буни ёмғир камдан-кам ёғадиган жойларда яшайдиган одамларгина тушунади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда ёмғир мавзусига бир неча марта зикр қилинган. «Аллоҳ осмонлару ерни яратган, осмондан сув тушириб, у ила меваларни сизга ризқ қилиб чиқарган, Ўз амри ила денгизда сузмоғи учун кемаларни сизга бўйсундирган ва анҳорларни сизга бўйсундирган зотдир» (Иброҳим сураси, 32-оят)

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase