close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
22.07.2019 01:41

Германияда масжидларга уюштирилаётган ҳужумлар серияси давом этмоқда – бу сафар номаълум вандаллар мамлакат ғарби Мюнстердаги мусулмонлар ибодатхонасини ифлос қилди. Ҳужум қилган шахлар диний ишлар бўйича турк-ислом иттифоқи (DITIB) бошқаруви остида бўлган Барбарос масжидида Қуръон саҳифаларини йиртиб ташлади.

15.07.2019 15:32

Бертельсманн фонди томонидан ўтказилган «Дунёқарашлар хилма-хиллиги ва демократия» социологик сўрови натижаларига кўра, Германии фуқароларининг ярмидан кўпи исломни таҳдид деб ҳисоблайди, деб хабар қилди 11 июл куни фонд сайти. Германия бўйича ўртача 52% респондентлар исломни таҳдид деб ҳисоблайди ва атиги 36% респондентлар у жамият ҳаётини бойитади деб ҳисоблашини айтган.

08.05.2019 11:02

Муқаддам Рамазон ойи давомида Германияда мусулмон-тадбиркорлар даромад солиғи тўлашдан озод қилинди. Бу биринчи навбатда, исломий озиқ-овқат бозорлари ва ҳалол ресторанларга тааллуқли. DAILYTimes хабар беришича, солиқ имтиёзлари ҳақидаги қарорни ГФР канцлери Ангела Меркел имзолади. Ҳужжатга шарҳга кўра, қабул қилинган чорадан мақсад муқаддас Рамазон ойида мусулмонлар рўза тутган вақтда озиқ-овқат маҳсулотлари қийматини пасайтиришдир.

07.02.2019 13:04

Германия мусулмонлари Бундесвер ҳарбий хизматчилари нафақат насронийлар руҳонийлари, балки мусулмон имомлар хизматларидан ҳам фойдаланиш имконига эга бўлишлари лозим деб ҳисобламоқда. Ҳозирги пайтда Германия қуролли кучлари аскарларга католик ва протестант руҳонийларнинг маънавий ёрдамини тақдим этмоқда, Лекин мусулмон ҳарбий хизматчилар бундай кўмакдан маҳрумлар.

25.01.2019 21:28

Дунёнинг ривожланган мамлакатларида мигрантлар олға қараб ривожланиш учун зарур бўлган аҳоли сонини қўллаб-қувватлашга ёрдам берадиган ягона омил ҳисобланади. Буни Европанинг энг йирик иқтисодиёти – Германия иқтисодиёти мисолида кўриш мумкин бўлиб, ОАВ хабарларига кўра, бу мамлакат мигрантлардан энг кўп азият чекмоқда. 2018 йил мамлакат аҳоли сони 83 миллион кишига етди – бу Берлин девори қулатилган кундан бошлаб қайд этилган мутлақ рекорд кўрсаткичдир.

08.10.2018 00:00

Ҳар йили ўтказиладиган очиқ эшиклар куни доирасида ўтган чоршанба куни турли дин вакиллари бутун Германия бўйлаб масжидларга ташриф буюрдилар. «Бу юз мингдан ортиқ меҳмонга Ислом ҳақида кўпроқ билиб олиш ва мусулмонлар билан суҳбатлашиш имконини беради», - дейди Генмания Мусулмонлар мувофиқлаштириш кенгаши вакили Бурхан Кесичи.

07.10.2018 23:50

Германияда антисемитизм аввалгидек мавжуд бўлиб, охирги йилларда бироз кучайди ҳам. Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху билан Қуддус шаҳрида бўлиб ўтган музокаралардан кейинги матбуот анжуманида Германия канцлери Ангела Меркел шундай фикр билдирди.

05.10.2018 10:57

Ямандаги урушга «бевосита» жалб қилинган мамлакатларга қурол етказиб беришни тақиқлайдиган коалиция ҳукуматлари қоидаларини бузган ҳолда Германия Саудия Арабистонига 295 млн доллар миқдорида қурол-яроғ сотидишини тасдиқлади, хабар беради Daily Sabah.

30.09.2018 15:21

Туркия президенти Реджеп Тайип Эрдоған бугун Кёлн шаҳрида янги жомеъ масжидини очиш тантанали маросимида иштирок этди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase