Бутун Германия бўйлаб қарийб 900 та масжид ҳар йили ўтказиладиган очиқ эшиклар кунида иштирок этди, деб хабар беради Al Bawaba.
Кельнда юзлаб немислар яқиндагина Туркия президенти Эрдўған томонидан очилган янги жоме масжидининг ички кўринишини томоша қилиш учун ташриф буюрди.
Шимолий Рейн – Вестфалия ери интеграция вазири Иоахим Стамп ҳам Келндаги янги масжид биносининг меҳмони бўлди.
DITIB турк мусулмон ташкилоти раиси Невзат Асикоглу меҳмонларга турклар диаспораси мана неча ўн йилликлардан бери Туркияда тинчлик ва дин эркинлиги йўлида меҳнат қилаётгани ҳақида гапириб берди.
900 та масжид бошқа дин вакиллари учун эшикларини очди
Ҳар йили ўтказиладиган очиқ эшиклар куни доирасида ўтган чоршанба куни турли дин вакиллари бутун Германия бўйлаб масжидларга ташриф буюрдилар. «Бу юз мингдан ортиқ меҳмонга Ислом ҳақида кўпроқ билиб олиш ва мусулмонлар билан суҳбатлашиш имконини беради», - дейди Генмания Мусулмонлар мувофиқлаштириш кенгаши вакили Бурхан Кесичи.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|