Бу ҳақида 25 январь, жума куни, Федерал статистика маҳкамаси хабар берди.
Мамлакат мигрантларни қабул қилишга мажбур бўлмоқда, чунки туб аҳоли ўртасида туғилиш кўрсаткичлари тақчиллиги кузатилмоқда. Социологларнинг маълумотларига кўра, ўтган йили Германияда туғилиш кўрсаткичлари 785 минг кишидан максимал 805 минг кишигача ўсди. Ўлим кўрсаткичлари эса худди шу даврда 932 минг кишидан 950 минг кишигача ўсди.
Экспертларнинг таъкидлашича, мамлакатга хорижий ишчи кучи оқимининг кириб келиши объектив иқтисодий воқеликлар билан бирга кузатилмоқда, шу сабабли ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланади.
Сиёсатшунос Шомил Султановнинг сўзларига қараганда, Германия Европанинг энг қариётган мамлакати ҳисобланади, унинг аҳолиси 30 фоизини пенсионерлар ташкил қилади. Мамлакат хорижий ишчи кучи оқими билан таъминланадиган иқтисодий ўсиш ҳисобига юқори турмуш даражасини сақлаб келмоқда. Агар бу ўсиш тўхтаса, ижтимоий портлаш рўй бериши мумкин. Масалан, Германиянинг деярли барча автомобиль гигантлари маҳсулотни йиғишда мигрантлар меҳнатидан фойдаланади, чунки немисларнинг ўзи молиявий ҳолати туфайли бундай ишларга бормаяпти.
Яқин Шарқ ва бошқа учинчи дунё мамлакатларида уруш бўлиши Европа иқтисоди учун фойдали ҳамда мигрантлар кучи эвазига ўз иқтисодларини ушлаб турувчи омилдир...
Ноқонуний миграция у қадар ҳам ноқонуний эмас экан
Дунёнинг ривожланган мамлакатларида мигрантлар олға қараб ривожланиш учун зарур бўлган аҳоли сонини қўллаб-қувватлашга ёрдам берадиган ягона омил ҳисобланади. Буни Европанинг энг йирик иқтисодиёти – Германия иқтисодиёти мисолида кўриш мумкин бўлиб, ОАВ хабарларига кўра, бу мамлакат мигрантлардан энг кўп азият чекмоқда. 2018 йил мамлакат аҳоли сони 83 миллион кишига етди – бу Берлин девори қулатилган кундан бошлаб қайд этилган мутлақ рекорд кўрсаткичдир.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|