close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Муфтий Тақи Усмони: Фаластиндаги уруш ҳақида

Фаластиндаги мавжуд вазиятдан хабардор ҳар бир мусулмон у ердаги вазиятдан жуда хавотирда.

Уч мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди. Касалхоналар бомбардимон қилинди. Кўп сонли аёллар ва болалар бу ваҳшийликнинг қурбони бўлди.
Ўзини инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси деб эътироф этаётган қудратли давлатлар бу ваҳшийликларга нафақат сукут сақламоқда, балки Исроилни очиқ ва фаол қўллаб-қувватламоқда.
Эътиборга олиш керак бўлган бир нечта фикрлар:
Исроил ташвиқоти ҳатто блокларга қўшилмаган мамлакатларни ҳам тушунмовчиликка йўл қўйишига олиб келди. Мусулмонларнинг ўзлари сўрайдилар:
ХАМАС Исроилнинг ҳарбий қудрати ундан юзлаб марта катта эканлигини яхши билса, нега Исроилга ҳужум қилиш керак эди? ХАМАС ҳам Исроилни Америка ва Британия тўлиқ қўллаб-қувватлашини билади. Қандай қилиб улар бир нечта ракета отгандан кейин ғалаба қозониш ҳақида ўйлашлари мумкин?
Шунинг учун ҳам баъзилар ХАМАС ҳаракати ўз жонига қасд қилиш билан баробар эди, дейди.
ХАМАСда на ҳаво кучлари, на Исроилда мавжуд бўлган замонавий қуроллар бўлмаса, бундай кучли ҳарбий кучни қўзғатишдан фойда йўқ. Бунга АҚШ ва Буюк Британиянинг ҳарбий ёрдамини қўшиш керак. Шунинг учун ХАМАС бошлаган ҳужум ўз жонига қасд қилиш эди.
Гап шундаки, Исроил мустақил давлат эмас. У ислом оламининг ўртасига оёққа қўйилди. Унинг мақсади нафақат Фаластин, балки ислом оламига қарши енгилмас куч яратишдир.
1948 йил Покистон ташкил қилинди. Исроилнинг ташкил қилингани ҳақида ҳам 1948 йилда эълон қилинган. Дайр Ясинда минглаб мусулмонлар ўлдирилди ва уйларидан ҳайдалди. Ўшанда Муҳаммад Жина Исроилни Ғарбнинг ноқонуний фарзанди деб эълон қилган эди.
Шундан сўнг Ғарб мусулмон давлатларини Исроилни яҳудий давлати сифатида қабул қилишга мажбурлаш учун турли ҳийла-найрангларга мурожаат қилди. Миср ва Иордания каби баъзи давлатлар бунга рози бўлишга мажбур бўлди. Кейинчалик Исроил ва ислом оламининг маркази - Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга ҳаракат қилинди. Саудия Арабистони бунга рози бўлса, бошқа мусулмон давлатлари ҳам бунга эргашмасликлари қийин бўлади. Мақсад барча мусулмон давлатлари Исроилни ҳуқуқий давлат сифатида тан олишига эришишдир.
Шундай қилиб, ХАМАС Исроилга тўсатдан ҳужум қилмади. Аксинча, ҳаммага маълум бўлган Исроил ваҳшийликлари ва тажовузкорликларининг узоқ тарихи бор. ХАМАС афтидан, агар бутун мусулмон олами Исроилни қабул қилса, бу вабо бутун кучи билан ўзини намоён қилади, деган хулосага келган. Ва кейин нафақат Фаластин, балки уларнинг мақсади - "Буюк Исроил" ҳам амалга ошади. Шунинг учун улар Исроилга оғриқли жароҳат етказсалар, мусулмон давлатлари билан пайдо бўлаётган муносабатлар тўхтайди, деб ишонишган. Ва шундай бўлди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, уларнинг ҳужуми туфайли мусулмон давлатлари ўзларига келишди ва Исроил билан ўрнатилиши керак бўлган алоқалар тўхтади. Бу уларнинг биринчи муваффақияти эди.
ХАМАС барибир ўламиз, нега энди шаҳидларнинг шарафли ўлими билан ўлмас эканмиз, деяпти. Рационалистлар учун бу мантиққа тўғри келмаслиги мумкин, лекин ислом нуқтаи назаридан, ХАМАСнинг Исроилга ҳужуми, албатта, тўғри ва асосли эди.
Аллоҳнинг марҳамати билан унинг Исроилга ҳужуми унинг олий ҳарбий қудратига путур етказди.
Агар ХАМАС собитқадам ва собит бўлиб, мусулмон давлатлари ўзларининг фарз вазифаларини бажарсалар, Аллоҳнинг марҳамати билан бу жанг ҳал қилувчи бўлиши мумкин.
Иккинчи жиҳат шундаки, баъзи одамлар орасида агар Исроил тарихий жойда - пайғамбарлар юртида давлат тузмоқчи бўлса, уларнинг аксарияти Бани Исроилдан бўлган ва булар Бани Исроил ўғилларидир, нега биз уларни бу ишни қилишига тўсқинлик қилишимиз керак, деган нотўғри тушунча мавжуд.
Бу ташвиқот Исроил томонидан бутун дунёга тарқалмоқда. Улар бу ернинг меросхўри эканликларини ва унда яшашга ҳақли эканликларини даъво қилишади.
Бани Исроилнинг Фаластин заминидаги ҳукмронлиги бир неча асрлар давомида бор-йўғи тўқсон тўққиз йил давом этди. Фаластиннинг асл аҳолиси ханаанлар эди. Улар Арабистон ярим оролидан кўчиб келиб, Фаластинга жойлашдилар. Шундай қилиб, бу ерда азалдан кўп асрлар давомида араблар яшаб келган. Мусо ва Самуилнинг келиши билан Фаластин замини забт этилди ва Бани Исроил бу ерда тўқсон тўққиз йил ҳукмронлик қилди. Бу даврда улар минглаб пайғамбарларни ўлдиришди. Бу тўқсон тўққиз йил ўтиб кетганига ҳам 1800 йил бўлди. Бу вақт давомида яҳудийлар Фаластинда бир лаҳза ҳам ҳукмронлик қилишмади. Мана энди, 1800 йил ўтгач, бир киши келиб, қуйидагича даъво қиляпти:
«Менинг аждодларим бу ерда 99 йил ҳукмронлик қилган. Шу сабабли мен бу ерда яшаётганларни ҳайдаб юбориш ва уни бошқариш ҳуқуқига эгаман».
Агар биз бу далилни қабул қилсак, қолган дунёнинг аҳволи қандай бўлади? Қизил танли ҳиндулар: «Биз Американи асрлар давомида бошқариб келганмиз. Шунинг учун энди биз Американинг ҳозирги фуқароларини қувиб чиқариш ва қизил танли ҳиндуларнинг ҳукмронлигини ўрнатиш ҳуқуқига эгамиз» дейди. Агар биз ушбу тамойилни қабул қилсак, у ҳолда дунёдаги барча ҳозирги давлатлар мавжуд бўлишни тўхтатади. Шунинг учун уни ҳеч ким қабул қилмайди. У фақат бутун Европага тарқалиб кетган яҳудийлар фойдасига қабул қилинган. Улар яҳудийлар қаерда бўлишидан қатъи назар, кўчиб келиб, Фаластинга жойлашишига қарор қилишди, ҳатто бу ерда яшовчиларни ўлдириш ва йўқ қилишга тўғри келса ҳам.
1948 йилда АҚШ ва Буюк Британия раҳбарлигида ушбу «ноқонуний туғилган бола»ни яратиш таклифи билан чиқилди. Исроил Бош вазири Бен Гурион Исроил ташкил этилганини эълон қилди ва бу таклиф икки соат ичида АҚШ томонидан қабул қилинди. Бу Дайр-Ясинда фаластинликларнинг қирғин қилиниши ва минглаб одамларнинг қувғин қилиниши ортидан содир бўлди. Демак, улар 1800 йилдан бери ҳукмронлик қилмагани учун бу ерга ҳаққи бор дейиш мутлақо нотўғри. Улар бундай баёнотлар учун сиёсий асосга эга эмаслар.
Диний иддаоларга келсак: Довуд (алайҳиссалом) ва Сулаймон (алайҳиссалом) бу ерда ибодатхоналар қурганлар, дейишади. Биз буни қабул қиламиз. Бу ҳақида Қуръоннинг ўзида айтилган. Сулаймон ёки Довуд ҳақиқатда ал-Масжид ал-Ақсони қурган. Иккита уй қурилган: улардан бири Маккадаги Каъбадир. Аввал фаришталар, кейин Одам (алайҳиссалом) томонидан қурилган. Вақт ўтиши билан ундан ҳеч қандай асар қолмади. Уни Иброҳим (алайҳиссалом) тиклаган. У унинг биринчи қурувчиси эмасди.
Худди шундай, Сулаймон ҳам ал-Ақсо масжидининг биринчи қурувчиси эмасди. Ривоятларга кўра, худди Каъба каби Масжидул Ақсо ҳам биринчи бўлиб Одам (алайҳиссалом) томонидан қурилган. Вақт ўтиши билан у ҳам вайрон бўлди. Шунинг учун Сулаймон ва Довуд уни тикладилар. Шундай қилиб, у Бани Исроил томонидан қурилган эмас. Уни биз ҳам пайғамбаримиз деб билган бу икки пайғамбар қурган. Шунинг учун яҳудийларнинг буни даъво қилишга ҳаққи йўқ. Уларнинг Тавротида айтилишича, Сулаймон (алайҳиссалом) муртад бўлиб, бутларга сиғинишни бошлаган. Қуръон бу даъволарни рад этади:
«Сулаймон куфр келтиргани йўқ. Лекин шайтонлар одамларга сеҳрни ўргатиб, кофир бўлдилар» (Бақара, 102)
Улар бир томондан Сулаймонни диндан қайтганликда айбласа, иккинчи томондан у қурдирган бинога ҳақлари борлигини даъво қиладилар.
Шунинг учун уларнинг Фаластинга нисбатан на сиёсий, на диний ҳуқуқи бор.
Шундай қилиб, яҳудийлар АҚШ ва Буюк Британия билан тил бириктириб, мусулмон дунёсини парчалаш учун унинг қалбида яра пайдо қилди. Ўшандан бери (1948) улар Фаластиннинг туб аҳолисига нисбатан тобора кўпроқ ваҳшийлик қилмоқдалар.
Шунинг учун ХАМАС тайёргарлик ишларини олиб борди ва бу ҳужумни амалга оширди. Шунга кўра, Исроил, кутилганидек, жавоб зарбасини берди. Бу, албатта, жуда аламли фожиа. Аммо бундан ҳам ёмони ХАМАС уни кучайтириш ва мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилган мусулмон дунёсининг жимжитлигидир. Улар, албатта, баёнотлар беришди. Биз ҳам маърузалар қиламиз. Аммо уларга мадад бўладиган амалий ёрдам йўқ.
Шариат бизга мусулмонлар яшайдиган ҳудудга мусулмон бўлмаганлар ҳужум қилса, жиҳод барча мусулмонларга фарз бўлишини буюради. Бу қуйидаги тамойилга кўра мажбурий бўлади: ким бу минтақага яқинроқ бўлса, [мажбурият] яқинроқ бўлганларга бўлади. Яъни, жиҳод дастлаб шу ҳудудда яшовчилар учун фарз бўлади. Агар улар етарли бўлмаса, унда уларнинг ёнида яшовчилар учун. Агар улар ҳам етарли бўлмаса, у ҳолда уларнинг ёнида яшовчилар учун ва ҳоказо. Шундан келиб чиқиб, жиҳод Фаластин яқинида жойлашган давлатлар учун фарз ҳисобланади.
Шу билан бирга, жиҳод имкониятларга қараб фарздир. Ҳар ким ўз имкониятига қараб жиҳодга боради. Шунинг учун барча мусулмон давлатлари уларга жисмоний ва моддий ёрдам беришга мажбурдирлар. Бунинг учун улар ўзларига фойда келтириши ва зарар етказмаслиги учун донолик ва эҳтиёткорликка мурожаат қилишлари керак. Мусулмон давлатлари қандай ҳаракат энг яхши эканлигини ҳал қилиш учун бирлашишлари керак.
Аллоҳ таолонинг марҳамати билан Покистонимиз шундай ҳарбий кучга эга-ки, бундай кучга жуда кам давлатлар эга. Ҳарбийларимиз уларга ёрдам беришга мажбур, лекин шундай донолик билан-ки, уларнинг ўзлари учун фойдали бўлсин. Бу Покистон Исроилни очиқчасига ракета ва снарядлардан ўққа тутиши керак дегани эмас. Аксинча, амалий донолик керак. Фаластинликларга ёрдам бериш ҳар бир мусулмон давлатининг, жумладан, Покистоннинг ҳам бурчидир. Армиямизга келсак, ишонч билан айтишим мумкинки, улар мусулмонлар ва уларда маълум исломий туйғулар бор. Шу боис, улар ҳеч нарса қилмаган ёки амалий ҳикматга мурожаат қилмаган деб ўйлаш ноўрин, деган бўлардим. Умид қиламанки, улар тайёргарлик ишларини олиб боришган. Акс ҳолда Исроил ўз режаларини амалга оширишга муваффақ бўлса, муаммо фақат Фаластин билан чегараланиб қолмайди. Аксинча, у бутун минтақани қамраб олади. Агар ҳозир бу илоннинг боши мажақланмаса, у бошқа мамлакатларни чақа бошлайди. Бу балога барҳам бериш учун барча мусулмон давлатлари жамоавий амалий доноликка мурожаат қилишлари керак.У ерга бориб жанг қилишга оддий мусулмонларнинг кучи етмайди. Ваҳоланки, улар Фаластин халқига ҳар томонлама ёрдам беришлари керак. Ғазо халқига кичик бўлса ҳам пул ёрдами берилиши керак. Дуолар ҳам жуда муҳим. Тасаввур қилинг, бизни бомбардимон қилишса, аёлларимиз, болаларимиз ҳалок бўлса, қўл қовуштириб ўтирамизми? Албатта, бизнинг қўлимизда икки нарса бор: уларга моддий ёрдам бериш ва дуо билан Аллоҳ таолога мурожаат қилиш. Инсон қўлидан келган барча ишни қилишга ва Аллоҳ таолога мурожаат қилишга мажбурдир. Бунда Аллоҳ таоло қуйидаги оятнинг моҳиятини намоён этсин:
«Ўзларини Аллоҳга рўбарў бўлувчи деб билганлар: «Қанчадан-қанча оз сонли гуруҳлар Аллоҳнинг изни билан кўп сонли гуруҳларга ғолиб келган. Аллоҳ сабрлилар биландир», – дедилар» (Бақара, 249)
Аллоҳ таоло бизга илҳом берсин. Ҳамма ҳамд фақат Аллоҳ таолога бўлсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саломлар бўлсин.

Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase