close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроил апартеиди: Фаластинликлар Гитлер жиноятлари бадалини тўламоқда

Ушбу нутқ 2010 йил 2 мартда Канаданинг Ватерлоу университетида Исроил апартеидига қарши ҳафталик доирасида ўтказилган талабалар билан учрашувда янграган. Мақола муаллифи Сьюзанн Вайсс (Suzanne Weiss) Холокостдан омон қолган ва «Яҳудийлар сионизмга қарши» (Not in Our Name: Jewish Voices Against Zionism) ва Торонтодаги Исроил апартеидига қарши коалиция (Coalition Against Israeli Apartheid) аъзоси.

Ушбу нутқ 2010 йил 2 мартда Канаданинг Ватерлоу университетида Исроил апартеидига қарши ҳафталик доирасида ўтказилган талабалар билан учрашувда янграган. Мақола муаллифи Сьюзанн Вайсс (Suzanne Weiss) Холокостдан омон қолган ва «Яҳудийлар сионизмга қарши» (Not in Our Name: Jewish Voices Against Zionism) ва Торонтодаги Исроил апартеидига қарши коалиция (Coalition Against Israeli Apartheid) аъзоси.

Исроилнинг Ғазодаги қонли операцияси тугаганидан бир йил ўтиб, унинг халқига қарши уруш давом этмоқда. Ҳали блокада олиб ташланмаган, Ғазо сектори ҳамон деворлар, тиканли симлар ва назорат пунктлари билан ўралган. Унинг аҳолиси нафақат ҳаёт учун зарурий нарсаларга эга эмас, балки вайрон бўлган нарсаларни тиклаш ва ўз тақдирини мустақил равишда белгилаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум.
Мен Ҳолокостни бошдан кечиришимга тўғри келган ва Ғазодаги фожиали вазият Гитлер ишғоли остида бошдан кечирганларим ҳақида хотираларни эсга олди: гетто деворлари, қотилликлар, ҳар кунги хўрликлар, доимий очлик ва маҳрумлик. Фаластин фожиаси, албатта, Холокостдан фарқ қилади. Исроил газ камераларидан фойдаланмайди. Унинг ҳукумати ҳар бир фаластинликни йўқ қилишга уринмаяпти. Ҳар сафар турли репрессия усулларидан фойдаланиб, фаластинликларнинг ватани, ерлари, мулкларини тортиб олмоқчи, фуқаролик ва инсон ҳуқуқларидан маҳрум қилмоқчи.
Аммо деспотизм муқаррар равишда қаршиликка, адолат учун курашга дуч келади. Биз бир вақтлар Европада яҳудийларнинг озодлиги учун курашганимиздек, фаластинликларга ҳам озодлик беришга чақирамиз. Лекин барибир, холокостнинг Фаластин учун оқибатлари бор. Гитлер тузумининг даҳшатларидан омон қолган, оиласи, уйи, яқинлари ва дўстларидан айрилган кўплаб яҳудийлар янги ҳаёт бошлашга тайёр эдилар. Шу билан бирга, уларга ватан - Фаластин кераклигига ишонтириш кампанияси бошланди. Оддий яҳудийларни Фаластинда деярли ҳеч ким яшамайди, у ерда саноқли одамлар яшайди, деб алдашди. Исроил ҳукумати фаластинликларни қўрқитишди, уларга ёмон муносабатда бўлишди ва уларни ўз ватанларидан ҳайдаб чиқаришди. Фаластин мустамлака қилинган кўчманчилар давлатига айланди. Фаластинликлар Гитлер жиноятлари учун шундай бадал тўлашди.
Нацистлар сингари, Исроил ҳукумати ҳам жамоавий жазолаш усулидан фойдаланган. Улар фаластинликларни жазолаш, ерларини тортиб олиш ва халқ сифатида йўқ қилиш учун қанча керак бўлса, шунча фаластинликни ўлдиришга киришдилар. Исроил Фаластин ҳеч қачон тўлақонли давлатга айланмаслигини таъминлашга ҳаракат қилмоқда. Ва бу ҳам геноциднинг бир кўринишидир. Исроил милитаристик давлат, Британия ва Америка империализми, Жанубий Африкадаги апартеид режими ва Лотин Америкасидаги қонли диктатураларнинг ҳамкори сифатида ташкил этилган.
Фаластинликларга қарши жиноятлар яҳудий кўчманчиларда айбдорлик ҳисси уйғотади ва фаластинликлар уларга қарши яна бир "Холокост" содир этишидан қўрқишади. Шундай қилиб, яна бир бор Холокост хотираси Исроил ҳукуматининг моноэтник яҳудий давлатини яратишга бўлган доимий уринишларини оқлаш воситаси сифатида "ёрдамга келади".
Мен нацистларга кучли қаршилик кўрсатган Францияда болалигимда Холокостдан омон қолдим. Минглаб одамлар - насронийлар, яҳудийлар, мусулмонлар - фашистик Виши ҳукуматига қарши курашда бирлашдилар. Улар бугун Францияда бош кўтараётган ирқчиликка кучли зарба беришди. Кейин яҳудийларни қутқариш учун кенг уюшган тармоқ ташкил этилди. Шунинг учун мен тирик қолдим ва бугун сиз билан гаплаша оламан.
Мен учун, бугунги кунда кўплаб яҳудийлар каби, Холокост хотираси мени уруш ва зулмни қўллаб-қувватлашга эмас, балки бирдамлик ва эркинлик учун - бу ҳолда, фаластинликларнинг эркинлиги учун ҳаракат қилишга мажбур қилади. Исроил ҳукумати биз учун уруш бошлаганини даъво қилмоқда. Аммо биз бу ёлғонга қаршимиз, биз: "Ўз номимиз орқасига яширинишга ҳожат йўқ!" дкймиз. Тобора кўпроқ биз яҳудийлар Фаластинлик биродарларимиз ва опа-сингилларимизга қўшилиб, Фаластин учун адолат талаб қилмоқдамиз.

Исроил – апартеид давлати
Минтақанинг барча халқлари манфаатларидан келиб чиқиб, биз оддий талабни илгари сурамиз: Исроилнинг апартеид сиёсатига чек қўйиш шарт. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти таърифига кўра, апартеид жинояти "бир ирқий гуруҳнинг бошқасидан устунлик ҳолатини яратиш ва сақлаш ва уни мунтазам равишда тазйиқ қилиш мақсадида қилинган ғайриинсоний ҳаракатлардир".
"Апартеид" сўзи "нифоқ, бўлиниш" маъносини англатувчи Европалик бўлмаганлар учун фуқаролик ва инсон ҳуқуқларини тан олмаган Жанубий Африканинг ирқчи режими даврида қўлланила бошланди. Апартеид ҳозирги Канада ҳудудидаги ерларни мустамлака қилиш даврида ҳам, маҳаллий халқлар ўз ерларидан маҳрум бўлиб, тирикчилик воситаларидан маҳрум бўлиб, маданиятини ҳар қандай йўл билан йўқ қилишга уринишганида ҳам юз берди. Жанубий Африка ҳукумати ушбу сиёсатни ўрганиб чиқди ва қабул қилди. Исроил асосчилари ҳам шунга эргашган.
Бугунги кунда Фаластин-Исроил заминида апартеид давлати яратилган. Унинг рамзлари фаластинликларни алоҳида геттоларда, назорат-ўтказиш пунктларида, жазосиз ҳибсга олиш ва қотилликларда, мунтазам равишда моддий маҳрум этишда қамоққа олиш имконини яратган "ажратиш девори"дир.

Исроил апаретидига қарши қандай курашиш керак?
Жанубий Африкадаги апартеидга қарши кампанияни бошқарган Нельсон Мандела фаластинликлар учун адолатга эришиш "замонимизнинг энг катта ахлоқий синови" эканлигини айтди. Биз ҳам яхши биламизки, фаластинликлар эркинлигисиз бизнинг эркинлигимиз тўлиқ бўлмайди.
2005 йил 9 июлда Фаластин фуқаролик жамияти ташкилотларидан Исроил апартеидига қарши кампания доирасида бойкот қилиш, маблағлардан воз кечиш, санкциялар ва бошқа воситаларни қўллаш бўйича ягона чақириқ бўлди. Айнан бойкот ва санкциялар Жанубий Африкада апартеид устидан ғалаба қозонишда ҳал қилувчи роль ўйнади. Энди бу тажрибани Фаластиндаги ҳалокатли вазиятга татбиқ этиш вақти келди.
Озодлик учун курашаётган Фаластин қаршилик ҳаракатм учта талабни илгари суриши керак: биринчидан, ўз ерларига қайтиш ҳуқуқи, иккинчидан, Исроилнинг барча фуқаролари учун тенг ҳуқуқлар, учинчидан, Исроилнинг Фаластин ҳудудларини босиб олишига чек қўйиш. Фақатгина Исроил апартеидига барҳам бериш орқали яҳудийлар ва фаластинликлар тубдан янги муносабатлар қуришлари ва тенглик тамойилига асосланган ҳукумат масаласини ҳал қилишлари мумкин.

Ҳукумат сўз эркинлигига таҳдид қилмоқда
Айни пайтда, Онтарио провинцияси ҳукумати ва Канада федерал ҳукумати Исроил апартеидига қарши бўлганларнинг овозини ўчирадиган ва бойкот ва санкцияларга чақирганларни жавобгарликка тортадиган қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.
Канада ҳукумати Исроилнинг уруш ва репрессия сиёсатининг ашаддий тарафдорларидан биридир. Ғазодаги қирғинлар билан боғлиқ ташвиш белгиларини кўрсатмади. Қолаверса, қонли қирғинга норозилик билдирганларга қарши курашмоқда.
2009 йил март ойида Фуқаролик, иммиграция ва мультикультурализм вазири Жейсон Кенни Британия парламенти депутати Жорж Галловейни Ғазога гуманитар ёрдам карвонни бошқаргани учун Канадага киришини тақиқлади. Худди шу сабабга кўра, Кенни бир қатор диний ва миллий ташкилотларни молиялаштиришни қисқартирди.
Бош вазир Стивен Харпер ва Кенни "антисемитизмнинг янги шакли", яъни Исроил ҳукуматини танқид қилишга қарши чора кўришга чақирди. Бир йил аввал Кенни Исроилнинг апартеидга қарши ҳафталиги Канаданинг сиёсий фикр эркинлиги тамойилларига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди. У кураш ҳафтаси иштирокчиларини қоралади, улар "яҳудий халқи ва уларнинг ватанларини ажратиб кўрсатишга ва камситишга ҳаракат қилмоқдалар" деб айтди.
Биз Исроилни ҳеч қандай камситмаймиз. Аксинча, Фаластин бирдамлик ҳаракати Исроилдан бошқа барча давлатлар каби стандартларга риоя қилишни талаб қилади. "Исроил"нинг ўзи ўзини бошқалардан устун қўйишга ҳаракат қилмоқда, дунёнинг ҳеч бир жойида тенги йўқ жиноятларни содир этмоқда. Канада ҳукумати Исроилни бу жиноятлар учун жавобгарликдан озод қилиб, бошқалардан устун қўяди.
Исроилнинг апартеидга қарши ҳафталиги каби тадбирлар азоб чекаётган фаластинликларнинг овозини эшитишга имкон беради ва ҳеч қандай тарзда яҳудийларга нисбатан душманликни англатмайди. Гарчи Кенни биз "нафрат ташвиқоти" га қарши Канада қонунини бузаётганимизга амин бўлса ҳам.
Кенни ва либерал депутат Ирвин Котлер антисемитизмга қарши курашиш учун хусусий молиялаштирилган 13 аъзолик парламент коалициясини туздилар. Айни пайтда гуруҳ аъзолари антисемитизм соҳасидаги вазиятни ўрганишмоқда, улар "унинг даражаси Иккинчи Жаҳон уруши тугаганидан бери енг юқори чўққига чиққанини" таъкидламоқда.
Уларнинг фикрича, бу "Исроил давлати айбланаётган қонли туҳмат" билан боғлиқ. Қон туҳмати яҳудийларни маросим мақсадларида қонини истеъмол қилиш учун одамларни ўлдиришда айблашдир. Кўринишидан, парламент коалицияси Исроилнинг юзлаб бегуноҳ фаластинлик болаларни ўлдиришини танқид қилишга журъат этганларни шарманда қилиш учун бу тушунчага мурожаат қилган.
Коалиция эътиборининг яна бир йўналиши уларнинг таълим фаолияти табиатан Фаластинни қўллаб-қувватлайдиган Канада университетларидир. Айрим университет раҳбарлари эркин баҳс-мунозараларга чек қўйиш орқали фаластинликларни қўллаб-қувватловчи тадбирларни тўсишга ҳаракат қилмоқда.

Исроил ҳукуматини танқид қилиш мумкинми?
Котлернинг таъкидлашича, "Исроил" ни танқид қилиш антисемитизмдир, чунки "Исроил" "яҳудийнинг жамоавий қиёфасини" англатади. Биз "Исроил"ни апартеид давлати деб атаганимизда, унинг фикрича, "бутун яҳудий халқини ва уларнинг ватанини қоралаймиз". Аммо бу бемаънилик!
Агар биз Харпер ҳукуматини танқид қилсак, бу "Канада халқини" қоралаётганимизни англатадими? Ушбу қоидага риоя қилган ҳолда, ҳар қандай давлат ҳукуматига нисбатан ҳар қандай танқид ноқонуний ҳисобланади.
Канада ҳукумати яҳудий халқининг содиқлиги Канадага эмас, балки "Исроил"га нисбатан кўпроқ эканлигини назарда тутади. Аммо бу яҳудийлар учун Канада фуқаролигининг аҳамиятини камайтирадиган туҳмат. Бундай баёнот билан ҳукумат анъанавий антисемитизмнинг бутун дунё бўйлаб яҳудийларнинг фитнаси ҳақидаги асосий ғоясини билдиради.
Канада ҳукумати Исроил раҳбариятини қўллаб-қувватлаш кампанияси Канададаги яҳудийларнинг манфаатларига мос келади, деб таъкидлайди. Аммо яҳудийлар тобора кўпроқ: "Бизнинг номимиз орқасида яширинишга ҳожат йўқ!" деб жавоб беришмоқда. Кўплаб яҳудийлар Исроилга қарши кампанияларда қатнашадилар ва Исроилга қарши бойкот ва санкцияларни қўллаб-қувватлайдилар.
Фаластиннинг озодлигини талаб қилишда биз яҳудий универсализмининг бутун инсоният учун адолат излаш учун яҳудий маданиятидан куч оладиган мағрур анъанасини эслатамиз.
"Антисемитизмга қарши кураш бўйича Канада парламент коалицияси" деб номланган ташкилотнинг мақсади Исроил давлатини танқид қилган ҳар бир кишини антисемитлар ва шунинг учун нафратни қўзғатувчи одамлар сифатида қонуний равишда белгилашдир.
Бунга Исроилнинг фаластинликларга нисбатан шафқатсизлиги билан курашиш учун бойкот ва санкциялар киритишга чақирувчилар, шунингдек, Исроилга қарши "апартеид" атамасини ишлатадиганлар кириши мумкин.
Бу сўз эркинлигига таҳдид солади, талабалар ва фуқаролик ҳаракати фаолларининг нормал фаолиятига тўсқинлик қилади. Университет ўқитувчилари маърузалар вақтида Исроил сиёсатини танқид қилишдан қочади, Исроил апартеидига қарши ҳафталик каби тадбирлар ташкилотчилари эса реклама кампаниясини ўтказиш ва тарафдорларни топишда қийналади.
Бугунги кунда Фаластиннинг ғалабасини таъминлаш учун Исроилга қарши бойкот, инвестицияларни олиб чиқиш ва иқтисодий санкцияларни қўллаш учун глобал кампания мавжуд.
Фаластинликларга қарши жиноят содир этган тузум ғалаба қозонса, Гитлер ғоялари ғалаба қозонади. Холокост қурбонлари ва Гитлер туфайли ҳалок бўлганларнинг хотирасига содиқ қолиш учун биз фаластинликларни ҳимоя қилишимиз керак. Фаластинда тинчлик ва адолат учун умумий кампаниянинг мақсади Исроил ва Фаластиннинг барча аҳолиси, яҳудийлар ва фаластинликлар учун тенг ҳуқуқларни таъминлашдир.
Ғазо геттосининг деворлари қулайдиган кун келади ва биз фаластинликларнинг озод қилинганига гувоҳ бўламиз. Бу сайёрамизнинг барча аҳолиси ўзларини эркин ҳис қиладиган янги кун бўлади. Шундай экан, келинг, бу озодлик куни тезроқ келиши учун биргаликда курашайлик.

Thecanadiancharg материаллари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase