close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мадуродан Фаластинга дастак

Венесуэла президенти Николас Мадуро ишғолчи Исроилга қарши чиқди.

Венесуэла президенти Николас Мадуро ишғолчи Исроилга қарши чиқди.
Ишғолчи Исроилнинг бир ойдан зиёд давом эттираётган қатлиоми дунё миқёсида норозиликларга сабаб бўлмоқда. АҚШ ва ғарб ўлкаларига орқа суяган Исроилнинг Фаластиндаги қатлиомига норози бўлган Мадуро “Инсоният тик туриб, Исроилнинг Фаластин халқига нисбатан қилаётган қатлиомига тўхта дейиши керак!” деди.
Фаластинда 19448 йилдан буён бошланган зулм, инсониятнинг қонаётган яраси сифатида тарихга кирди. Сўнгги бир ойда Ғазога татбиқ этилган эмбарго ва бомбардимонлар билан геноцидни амалга ошираётган ишғолчи Исроил АҚШ ва ғарб ўлкаларининг иккиюзламачилигига сиғинмоқда.
Қотил Исроил ўт очишни тўхтатиш борасида чақириқларга қулоқ солмай бутун дунёни бир тийинга олмаяпти. Венесуэла президенти Николас Мадуро қотил Исроилнинг Ғазода масъум одамларни нишонга олаётганлигини таъкидлаб “New York Times” да бир мақола ўқидим. Бу мақолани ёзган таҳлилчи Ғазодаги ҳолатни фашистларнинг яҳудийларга нисбатан қўллаган қатлиомга ўхшатибди. Фашистлар газ камераларига биринчи бўлиб аёллар ва ёш болаларни киритар эди. Бугун кўриб турибмизки, Исроил худди шу ишни Фаластин халқига нисбатан қўлламоқда. Аёллар ва ёш болалар даҳшатли тарзда ўлдирилмоқда.
Бутун инсониятнинг оёққа туриш вақти келди. Исроилнинг Фаластин халқига қилаётган қатлиомига тўхта дейиши керак” деб гапирди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase