close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Михаил Горбачев - қаҳрамон

«1991 йил августида рўй берган путч Совет Иттифоқининг узил-кесил парчаланиб кетгани ва Михаил Горбачевнинг президентли поёнига етганини кўрсатди. Европада ошкоралик ва кайта қуриш ихтирочиси ҳанузгача қадрланади, лекин Россияда мана 30 йилдирки, уни рад этмоқда. Нима сабабдан?» - деб савол беради Германиянинг Die Welt нашри.

«90 ёшга тўлган Горбачев дабдаба билан яшамайди, аксинча, Москва яқинидаги унга умрбод фойдаланиш ҳуқуқи берилган бир уйда камтарона умр кечиряпти. Латвиялик ва россиялик режиссёр саналган Виталий Манский нафақат Горбачёвдан эксклюзив интервью олишга, балки унинг ёши ва ёлғизлиги туфайли қийин бўлган кундалик ҳаётини ҳам тасвирга олишга муваффақ бўлди».
«Горбачев у билан бирга бир нета хўжалик бўйича ёрдамчилари борлиги сабаблигина қисман ўзини йўқотган ва тўлиқ тарк этилмаган бўлиб кўринади. Манскийнинг Arte телеканалида намойиш этилган ҳужжатли фильми томошабинни Горбачевнинг умри охирида ўраб турган бўшлиқни ҳис этишга мажбур қилади – бу бўшлиқни ушбу сиёсатчига бугунги кунда Владимир Путин даврида қандай муносабатда эканликларининг рамзи сифатида талқин қилиш мумкин», - деб қайд қилади мақола муаллифи Игнац Лоцо.
«У билан охирги марта, 2019 йил Москвада юзма-юз учрашганимда Горбачевга ватанида уни совет империясини қўлдан чиқарганликда айбловларга дуч келаётгани хафа қилмайдими, деган маънода савол бергандим. У ишонч билан, хотиржам, ўжарлик билан эмас, аксинча, бироз маъюсланиб: «Эҳ, қанча яхшилик қилганимни ўзим биламан» деб жавоб берди», - деб ёзади журналист.
«Горбачёв ўзи билан тинчдай туюлганига қарамай, кўпчилик руслар учун унинг борлигини улар менсимайдиган шахс ҳисобланади. Улар назарида у иқтисодий беқарорлик, миллий низолар ва мамлакатнинг қулаши учун жавобгардир»
«Бунда Совет Иттифоқи таназзулга юз тутган режали иқтисодиёт тизими билан Горбачев ҳокимият тепасига келгунча ҳам жар ёқасига келиб қолгани, унгача ҳам миллий асосдаги низолар бўлганлиги россияликлар жамияти онгида қарор топа олмади. Совет ОАВ давлат тарғиботи билан бу мавзуларни тақиқлаб қўйганлиги ва ҳатто «халқни хавотирга солмаслик» учун автомобил авариялари ҳақида ҳам хабар берилмаган идеал ички сиёсий олам тасвири чизилганининг роли ҳам охирги ўринда эмас».
«Горбачевдан Россияда четланишади, уни рад этишади, баъзилар эса ундан нафратланади ҳам. Бу ерда алоҳида фожиа бор, чунки у Кремл раҳбари сифатида ўз фаолияти давомида одамларга уни танқид қилиш ҳуқуқини берган ва бунинг учун Совет Иттифоқида одатдагидек, меҳнат лагерига (ГУЛАГ) жунатишмаган ёки жиннихонага «руҳий касал» деб ётқизишмаган», - деб кўрсатади Die Welt.
«Унинг ички сиёсатдаги асосий истаги - мазлум Совет фуқароларига қарор қабул қилиш жараёнларида иштирок этишга рухсат бериш, уларга очиқ ва қўрқмасдан ўз фикрларини билдириш ҳуқуқини бериш эди. (...) Горбачев жамиятни соғломлаштириш учун сталинча террор йилларини қайта баҳолаш лозимлигини англаб етган эди. Ушбу жиноятлар ҳақида гапириш ва ўн минглаб беайб судланганлар ва қатл қилинганлар оқланиши ҳақида очиқ гапириш мумкин бўлишига эришди. (...) Горбачев маълум маънода жамиятни у муҳтож бўлган психотерапияга дучор қилди, унинг ёрдамида ўн йилликлар давомида тақиқда бўлган, кўплаб ватандошлари ҳис қилаётган адолатсизлик ва азоб-уқубатларни енгиллатишни истарди».
«Виталий Манский фильми яққол кўрсатишича, Горбачев -  шубҳасиз, зиддиятларга бой сиёсатчи бўлган. у социалистик рамкаларда сўз эркинлиги ва демократия истаган, лекин фуқаролар тез орада тўлиқ эркинликни истаб қолди. Бунинг учун имконияти бўлгани ҳолда бунга қарши чиқмаганининг ўзи катта гап», - қайд қилади нашр.
«Ташқи сиёсат нуқтаи назаридан, Горбачев жуда муваффақиятли бўлган, ахир у сателлит-давлатлар устидан назорат борасида Москванинг даъволари билан хайрлашиш ҳақида берган ваъдасининг устидан чиқди. У 164 млн.дан ортиқ кишини: 38 млн поляк, 16 млн чех ва словак, 23 млн румин, 9 млн.дан болгар ва венгерлар, 16 млн.га яқин ГДР немисларини озод қилди. У зўравонликдан воз кечиш ҳақида эълон қилиб, барчани қўрқувдан халос этди ва шу тариқа фуқаролар бош кўтариши учун замин ҳозирлади».
Горбачев шунингдек ўзининг бошқа мақсадига  - ғарб билан муносабатларни ва қуролсиланишга эришди. Моҳиятан, совуқ урушга у барҳам берди, ғарб эмас - айнан шунинг учун 1990 йил тинчлик бўйича Нобель мукофоти олди
Лекин нимага унда шунчалик кўп фуқаро унга нисбатан норозилик билдиряпти? Ахир айнан у туфайли ҳаракатлнинг эркинлиги, дин эркинлиги, 1985 йилгача тақиқланган маҳаллий ва хорижий китобларни ўқиш ҳуқуқини қўлга киритди
Горбачев аёлларнинг ролини оширди ва турмуш ўртоғи Раиса билан совет жамияти учун хос бўлмаган тенг ҳуқуқлилик ва ҳурмат намунасини кўрсатди.
Агар у иқтисодиётда муваффақиятга эришиб, давлат бюджети учун муҳим рол ўйнаган нефт нархи айнан унинг ҳокимият тепасида бўлган пайти қуламаганида эди, унинг рейтинги бошқача бўларди, деб ҳисоблайди муаллиф.
Горбачев фожиасининг сабаби шунда ҳам эдики, кўплаб россияликлар унинг ҳокимият тепасида бўлган даврини 1992 йилдан бошлаб Кремлни бошқарган ва алкоголга муккасидан кетган, ёввойи капитализмга йўл очиб, олигархияни дунёга келтирган Борис Елцин даври билан адаштирадилар. Чегаралар ўчиб, ҳаммаси хотирадан кўчирилади.
Елцин 1993 йил Москвада ҳукумат биносини танишлардан ўққа тутиб, Горбачев жорий қилган демократик ғояларни обрўсизлантирди
2000 йил ЯНГИ президент бўлган Путин матбуот эркинлигини ҳамда ЯНГИ парламент ҳуқуқларини қисқартирди.
Россия демократиясига нима бўлди?-деб сўради Горбачевдан Виталий Манский фильмида. Унинг аниқ ва қуролсизлантируачи жавоби шундай бўлди: "нима сабабдан бу ҳақида мендан сўраяпсиз?"
Горбачев харакатларида учратиш мумкин бўлган хато ва зиддиятлар шундаки, у доимо ички компасга риоя қилган, дейди нашр.
У инсонпарварликка риоя қилган ва бу социализмнинг асосий ғоясини шакллантиришига ишончи комил бўлган. Михаил Горбачев идеалист бўлгани ҳолда дунёни ўзгартириш ва ХХ асрнинг буюк ислохотчиларидан бирига айланди".

Манба: Die Welt
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase