close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Збигнев Бжезинский. Катта шахмат тахтаси (3)

АМЕРИКА ГЛОБАЛ ТИЗИМИ

Америка ҳукмронлиги халқаро даражада кўпинча аввалги империялар тизимини эслатса-да, у билан ўртасида жиддий фарқлар мавжуд. Бу фарқлар ҳудудий чегаралар масаласидан анча ошиб тушади. Америка қудрати АҚШ тажрибасини акс эттирувчи глобал тизим орқали намоён бўлади. Америка жамияти ва унинг сиёсий тизимидаги плюралистик хусусиятлар Америка тажрибасининг марказида туради.

АМЕРИКА ГЛОБАЛ ТИЗИМИ

Америка ҳукмронлиги халқаро даражада кўпинча аввалги империялар тизимини эслатса-да, у билан ўртасида жиддий фарқлар мавжуд. Бу фарқлар ҳудудий чегаралар масаласидан анча ошиб тушади. Америка қудрати АҚШ тажрибасини акс эттирувчи глобал тизим орқали намоён бўлади. Америка жамияти ва унинг сиёсий тизимидаги плюралистик хусусиятлар Америка тажрибасининг марказида туради.


Аввалги империялар одатда аристократик сиёсий элита томонидан яратилган ва аксарият ҳолларда авторитар ёки мутлақ режимлар билан бошқарилган. Империя аҳолисининг кўп қисми сиёсатга бефарқ бўлган ёки империя ғоялари билан бўлган. Миллий шон-шарафга интилиш, “оқ кишининг бурчи”, “цивилизация миссияси” ва моддий бойиш имконияти империянинг манфаатини сақлашда аҳолининг қўллаб-қувватлашини мобилизация қилишда хизмат қилган.

Американинг ўз кучини ташқи саҳнада намойиш этишига нисбатан жамоатчиликнинг муносабати икки хил бўлган. Америка жамоатчилиги иккинчи жаҳон урушида иштирокини асосан Перл-Харборга Япония ҳужум қилганидан келиб чиқиб қўллаб-қувватлади. АҚШнинг совет иттифоқига қарши совуқ урушида иштирок этиши Берлин блокадаси ва Корея уруши бошлангунча жуда суст қўллаб-қувватланди. Совуқ уруш тугагандан сўнг, АҚШнинг глобал куч сифатидаги мақоми кенг кўламли шовқин-суронни келтириб чиқармай, балки Америка жамоатчилигининг халқаро вазифаларини чеклашга мойиллигини намоён этди.
Шундай қилиб, ички омиллар сабабли Америка глобал тизими аввалги империялар тизимидан кўра ўз таъсирини рағбатлантириш усулларига кўпроқ аҳамият беради. Бу тизим бевосита чет эл элитасига таъсир этиш, бир вақтнинг ўзида ўзининг демократик принциплари ва институтларининг жозибасидан манфаатдор бўлишга урғу беради. Бу барча юқоридаги омиллар Америка ҳукмронлигининг глобал коммуникациялар, халқ оммавий маданияти ва оммавий маданият соҳасидаги таъсирини кучайтирмоқда.
Маданий устунлик Америка қудратининг паст баҳоланган жиҳатидир. Америка оммавий маданиятининг жозибаси айниқса дунё ёшлари орасида шубҳасиздир. Американинг телевизион дастурлари ва кинофильмлари жаҳон бозорининг қарийб учдан икки қисмини эгаллайди. Интернет тили инглиз тили, ва бутун дунё бўйлаб онлайн мулоқотда Америка маданияти мазмуни кўпчиликни ташкил этади.
Америка глобал устунлиги мураккаб иттифоқлар ва коалициялар тизими билан мустаҳкамланиб, дунёни қамраб олади. НАТО Европанинг ривожланган давлатларини Америка билан боғлайди, Япония эса икки томонлама алоқалар орқали Америкага қарам бўлиб қолган. Америка Осиё-Тинч океани минтақасидаги муҳим роли ва араб мамлакатларида хавфсизлик чораларини таъминлашда етакчи роль ўйнайди.
Америка демократик сиёсий тизими жаҳонга ўз таъсирини кўрсатар экан, унинг иқтисодий модели ҳам ривожланиб бормоқда. Ғарбдаги жамиятлар ҳозирда Америка иқтисодиётининг рақобатбардош маданиятига амал қилишни маъқул кўришмоқда. Японияда ҳам индивидуалистик иқтисодий ёндашувлар тан олина бошламоқда.
Шундай қилиб, АҚШнинг демократик тизими ва иқтисодий ривожланиши индивидуал муваффақият эркинликни мустаҳкамлаб, бойлик яратишини англатади. Бугунги кунда дунё бўйлаб Америка тизимини қабул қилиш тенденцияси кучаймоқда, ва бу Америка тажрибасининг дунё бўйлаб ҳукмронлигини таъминламоқда.
Америка глобал тизимининг бир қисми сифатида кўпгина мутахассислашган ташкилотлар, айниқса “халқаро” молиявий институтлар, алоҳида эътиборга сазовор. Халқаро валюта фонди (ХВФ) ва Жаҳон банки глобал манфаатларни ифода этувчи ташкилотлар ҳисобланади ва бутун дунё уларнинг мижози дейиш мумкин. Аслида эса, бу ташкилотларда Америка устунлик қилади, уларни яратишдаги ташаббуслар, хусусан, 1944 йилдаги Бреттон-Вудс конференциясида америкаликлар томонидан илгари сурилган.
Аввалги империялардан фарқли ўлароқ, бу кенг ва мураккаб глобал тизим иерархик пирамида эмас. Америка куч ва таъсирни бевосита бошқаришга эмас, балки маневр, мулоқот ва формал келишувларга асосланган тизим орқали амалга ошириб келмоқда. Бу тизимда қарорлар қабул қилиш Америка ички қоидаларига мувофиқ олиб борилади. Бу тизимга хорижий мамлакатлар ҳам катта қизиқиш билан иштирок этишга интиладилар. Ҳукуматлар ўзларига умумий этник ёки диний алоқаси бўлган америкаликлар билан ҳамкорлик ўрнатишга интиладилар. Шунингдек, кўплаб хорижий ҳукуматлар Америкадаги лоббистларни ёллаб, ўз манфаатларини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиладилар.
Америка ҳукмронлиги янги халқаро тартибни яратди, бу тизим нафақат Американинг хусусиятларини акс эттиради, балки уни халқаро миқёсда янгитдан жорий қилади. Унинг асосий жиҳатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

- коллектив хавфсизлик тизими, шу жумладан, қўшма қўмондонлик ва қуролли кучлар (масалан, НАТО, Америка-Япония хавфсизлик шартномаси);
- минтақавий иқтисодий ҳамкорлик (АРЕС, НАФТА, Жаҳон банки, ХВФ, Жаҳон савдо ташкилоти);
- биргаликда қарор қабул қилишга алоҳида эътибор қаратиш, гарчи АҚШнинг устунлиги сақланса ҳам;
- асосий иттифоқларда демократик аъзоликка устунлик бериш;
- глобал конституциявий ва юридик тузилма (Халқаро суд ва Босниядаги ҳарбий жиноятлар бўйича махсус суд).

Бу тизимнинг катта қисми совуқ уруш даврида АҚШ томонидан Совет Иттифоқини тийиб туриш мақсадида яратилган. Шунинг учун, Америка дунёда биринчи ва ягона глобал давлатга айланган пайтда бу тизим тўлақонли ишлашга тайёр эди.
Сиёсатшунос Ж. Жан Айкенберри бу тизимнинг моҳиятини шундай изоҳлайди: “Бу гегемонлик маркази Америка бўлган, унинг сиёсий механизмлари ва ташкилотчилик принциплари Америка намунасига асосланган эди. У либерал тартиб бўлиб, ўзаро ҳамкорликка эътибор қаратар эди. Европаликлар ва японлар ўз жамиятлари ва иқтисодиётларини Америка гегемонлигига мослаштира олдилар, бироқ ўзларининг автоном ва ярим мустақил сиёсий тизимлари учун ҳам жой қолдирдилар.”
Шу сабабдан, бу тизим етакчи ғарб давлатлари ўртасидаги муносабатларни “уй” шароитида сақлаш учун хизмат қилди. Айрим ҳолларда, ўзаро муаммолар ва зиддиятлар келиб чиқиши мумкин бўлган, аммо бу зиддиятлар ўзини барқарор ва мустаҳкам сиёсий тартиб доирасида намоён қиларди. Бугунги кунда Америка глобал гегемонлигига тенг келадиган рақиб йўқ. Аммо яқин келажакда у ўз ҳукмронлигини сақлаб қоладими?

Абу Муслим тайёрлади

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase