close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ханийяни ким ва қандай ўлдирди? Батафсил... Ташқариданми ёки ичкариданми?

Эрон президенти Масуд Пезешкианнинг инаугурацияси учун Теҳронга келган ХАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳанийя айнан ққндай ўлдирилгани ҳақида ҳозирча батафсил маълумот йўқ. Бироқ, иккита асосий гуруҳга бўлинган баъзи сценарийлар пайдо бўла бошлади: ташқаридан ҳужум бўлганми ёки ичкаридан ҳужум.

Эрон президенти Масуд Пезешкианнинг инаугурацияси учун Теҳронга келган ХАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳанийя айнан ққндай ўлдирилгани ҳақида ҳозирча батафсил маълумот йўқ. Бироқ, иккита асосий гуруҳга бўлинган баъзи сценарийлар пайдо бўла бошлади: ташқаридан ҳужум бўлганми ёки ичкаридан ҳужум.

30-июл куни тушдан кейин бўлиб ўтган инаугурация маросимидан сўнг Ҳанийя Теҳрон шимолида жойлашган ИРГК фахрийлар уйига борди. ИРГК ва Эроннинг баъзи расмий муассасаларининг баёнотларига кўра, ҳужум 31 июл куни эрталаб соат 02:00 атрофида содир бўлган.

Масуд Пезешкианнинг инаугурация маросимидан бироз вақт ўтгач, Байрутдан Теҳронга хабар етиб келди: Исроил самолётлари Ливан пойтахтидаги бинога ҳужум уюштирди, натижада Ҳизбуллоҳ етакчиси Фуад Шукур ёрдамчиси ҳалок бўлди.
Ҳания бу хабарни яшаш жойига етмасдан олган бўлса керак. Одатда бундай вазиятларда алоҳида қўриқланадиган шахсларнинг жойлашувини ўзгартириш чоралари кўрилади, лекин, Шукур вафотидан кейин Ҳанийяни ҳеч ким бошқа жойга кўчира олмади.
30-июл куни тушдан кейин бўлиб ўтган инаугурация маросимидан сўнг Ҳанийя Теҳрон шимолида жойлашган ИРГК фахрийлар уйига борди.

Ҳанийя қандай ўлдирилди?

Келинг, ташқи ҳужумнинг мумкин бўлган вариантларини кўриб чиқайлик.
Эрон матбуотида суиқасд ҳақидаги илк хабарларда Ҳанийя қароргоҳига ҳужум қилингани ҳақида хабар берилган эди. Бу Пезешкианнинг хорижий давлатлар вакиллари иштирок этган инаугурацияси каби муҳим кунда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИРҚК) ва Эрон разведкаси хавфсизлигидаги заифлик бўлиб кўринди. Яъни, дастлаб янгиликларда суиқасд муваффақиятли ўтгани ёки суиқасдда қўлланилган қурол ҳақида маълумотлар йўқ эди.
Бироқ бир неча соатдан сўнг Эрон ОАВлари ИРҚга таяниб, Ҳанийя ҳаво ҳужуми натижасида ҳалок бўлганини хабар қилди. Агар ҳужум ҳақиқатан ҳам ташқаридан бўлган бўлса, бу нафақат хавфсизлик хизмати, балки Эрон ҳаво мудофаа тизимининг ўзи ҳам самарасиз бўлганини англатади.
Бу Пезешкианнинг инаугурацияси каби муҳим кунда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ва Эрон разведкаси хавфсизлигининг заифлигидек кўринди, чунки унда хорижий давлатлар вакиллари иштирок этди.
Агар ҳужум Теҳрон матбуоти таъкидлаганидек ҳаводан амалга оширилган бўлса, Исроилдан ҳавога кўтарилган ва Ироқ ҳаво ҳудуди орқали учган самолёт 1500 километр узоқликдаги Теҳрондаги нишонга зарба берган кўринади. Ва бу Эрон ҳаво мудофааси радарларининг ишламаслигининг бевосита далилидир. Бундай ҳолда, киберҳужум баҳоналари шунчаки аҳамиятсиз. Бундан ташқари, агар ҳужум Исроилдан учирилган узоқ масофали ракеталар ёрдамида амалга оширилган бўлса, бу Эрон ҳаво ҳудудини ҳимоя қилувчи Россиянинг С-300 ҳаво мудофаа тизимларининг ишламаслигидан далолат беради. Буларнинг барчаси, албатта, айрим шубҳаларни келтириб чиқаради.
Ташқи ҳужум версиясига ишончсизликни келтириб чиқарадиган асосий жиҳат шундаки, Ҳанийя жойлашган бино зарар кўрмаган. Агар ҳужум самолёт ёки ракета томонидан амалга оширилган бўлса, Байрутда бўлгани каби бинонинг тўлиқ ёки бир қисмига зарар этказиш эҳтимоли жуда юқори бўлар эди. Бироқ бинонинг бошқа қаватида бўлган Фаластин Исломий Жиҳоди етакчиси Зиёд Наҳаллага тирналган нарса йўқ. Шу билан бирга, Исроил билан музокараларда асосий шахс бўлган Ҳанийядан фарқли ўлароқ, Наҳалла Тел-Авив томонидан қидирилмоқда. Яъни ҳужум тўғридан-тўғри Ҳанийяга қаратилган эди; Афтидан, бошқа қурбонлар бўлмаган.

Агар уриниш ташқи томондан эмас, балки ичкаридан қилинган бўлса, унда бир нечта сценарийларни кўриб чиқиш мумкин:
Нега бу бинонинг бошқа қаватида бўлган Фаластин Исломий Жиҳоди раҳбари Зиёд Наҳаллоҳга шикаст етмаган?

1. Ҳанийя жойлашган хонага ҳужум учувчисиз самолёт (дрон) ёрдамида амалга оширилди.
2. Ҳанийя жойлашган хонага қисқа масофадан (масалан, Теҳрон чеккасидан) ракета зарбаси берилди.
3. Олдиндан ўрнатилган бомба масофадан туриб портлатилди.
4. Исроил томонидан воситачи сифатида фойдаланилган баъзи шахслар Ҳанийянинг хонасига бостириб кириб, уни ўлдиришди.

Исроил разведка хизмати Моссад аввалроқ Эронда амалиётлар ўтказган ва Моссад ўз мақсадларига эришиш учун кўпинча маҳаллий воситачи гуруҳлардан фойдаланган. Мисол учун, сўнгги пайтларда ўлим таҳдиди остида бўлган ва 1950-йиллардан бери Исроил билан чамбарчас боғлиқ бўлган курд террорчи гуруҳлари Тел-Авивга ёрдам бериши мумкин. Ниҳоят, Теҳронда фаолият юритаётган оддий жиноий ташкилотлардан ҳам сиёсийлашган гуруҳлар билан тенг равишда фойдаланиш мумкин.

Ҳар ҳолда, Ҳанийянинг қотиллиги бир қанча хулосаларга олиб келади.

Биринчидан, Қатар ва Миср ташаббуси билан ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар тўхтатилди.
Иккинчидан, Эроннинг хавфсизлик тизими ўз фуқароларига эркин ҳаракат қилиш имконини бермаслиги маълум бўлди.

Абу Муслим таржимаси (русчадан)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase