Президентнинг блогерларни зикр қилиб ўтиши, блогерларга эътиборни янада кучайтириб юборди. Лекин, кўпчилик блогер ҳақида аниқ тушунчага эга бўлмагани боис, бу ҳақда мақола қилишга журъат этдим. Бугун кўпчиликнинг онгини блогинг ўғирлаб қўйгани рост. Ахир, бу қандай ажойиб иш - суратга олиш ёки видео олиш, кичик матн ёзиш, обуначиларни жалб қилиш ва пул қилиш! Лекин ҳамма нарса шунчалик осонмикан? Блогингни қандай қилиб юқори ҳақ тўланадиган ишга айлантириш мумкин? Блогер нима қила олиши керак? Бу биздан ота-оналар ва болалар учун «саводсизликни тугатиш» бўйича ўзига хос қўлланмадир. Замонавий дунёдаги касблар жуда тез ўзгариб туради, баъзилари йўқолади, уларнинг ўрнини бошқалари эгаллайди. Блогер - сўнгги 15 йил ичида машҳур бўлган энг янги касблардан биридир. Иқтидорли ва ривожланган болалар бошланғич мактабдаёқ блогер бўлишни орзу қилади. Ўсмирлар мактабда математикани ўрганишни хоҳламайдилар, лекин видео-ўйинлар стримини олишни истайдилар. Ота-оналар "нормал" таълимни талаб қилишда давом этмоқдалар. Тўғри йўлни қандай топиш мумкин?
Ушбу мақолада блогерлар нималар билан шуғулланиши, улар қандай бўлиши ва ота-оналар боланинг блогер бўлиш истагига қандай муносабатда бўлиши лозимлиги ҳақида ҳикоя қилиб берамиз.
Блогер ўзим ким
Блогер - бу онлайн-кундалик, яъни "блог" юритадиган, унда мунтазам равишда янги ёзувларни эълон қиладиган шахс. Интернетда исталган киши блог очиши ва исталган мавзуда ёзиши мумкин. Дунёда блогерлар сони аллақачон 2 миллиарддан ошган, улар ўзлари ва ҳаёт тарзи, саёҳати, гўзаллик, автомобиллар, бизнес, сиёсат ҳақида постлар ёзадилар ва видео лавҳаларни яратадилар. Тош номидан юритиладиган блог мавжуд. Кучукларнинг фотосуратларини эълон қиладиган ва уларни қандолат маҳсулотлари билан таққослайдиган блог мавжуд. Ва, албатта, блог юритиш ҳақида кўплаб блоглар мавжуд. Ҳар қандай онлайн кундалик то одамлар учун қизиқарли экан, мавжуд бўлади. Блогнинг муваффақияти учун асосий мезон - обуначилар, яъни уни мунтазам равишда ўқиган ёки томоша қилган одамлар сони.
Блогингни касб деб ҳисоблаш мумкинми? Бу саволга жавоб топиш учун касб нима эканлигини аниқлаштириб оламиз.
Бу шундай машғулотки, у:
✎ махсус кўникмалар, демак, маълумот талаб қилади
✎ жамиятда унга нисбатан талаб мавжуд
✎ унинг учун ҳақ тўланади
Талаб мавжудлиги ҳақида айтдик: блогларни ўқишади ва томоша қилишади, демак, блоглар керак. Блогингда қандай махсус кўникмалар ҳақида гап бўлиши мумкин? Аслини олганда, бир неча минг обуначиси бўлган блогер сизга видеоролик яратиш ёки фотосуратга олиш техникаси ҳақида ҳикоя қилиб бериши мумкин. Ёруғликни қандай қўйиш, монтаж қилиш, мулоқот доирасини қизиқтирадиган масалани тўғри ва қизиқарли очиб бериш ҳақида. У маркетинг ҳақида, дизайн ҳақида, копирайтинг ҳақида билимларга эга. Шу сабабли ҳар бир киши муваффақиятли блогер бўлиши мумкин деган таассурот ёлғондир. Блог юритиш бу – жуда оғир меҳнатдир.
Машҳур блогерларнинг эътироф этишича, дастлабки паллада блог ҳеч қандай даромад келтирмайди. Ўз мавзусини топиш ҳамда чиройли, сифатли ва керакли контент ярата олган блогинг мухлислари 2-3 йил сердиққат ишдан кейингина рекламадан даромад олишни умид қилишлари мумкин. Шу сабабли умуман олганда блогинг касб таърифига мос келади, агарда муаллиф ишга жиддий ёндашиб, блог ёрдамида пул ишлаб топишни режалаштирган бўлса.
Блогинг турлари. Блогни қаерда юритиш керак
Блогерлар нафақат улар гапирадиган мавзулар бўйича, балки маълумотни бериш формати бўйича ҳам фарқ қиладилар. Агар сиз блогер бўлишни режалаштирган бўлсангиз, ҳозир қуйидаги майдонча ва форматлар энг оммавийдир:
• видеоблоглар (влог). Улар Youtube да юритилади. Влог муаллифи видеороликлар, клиплар, онлайн-трансляция ёки стримлар – экрандан ёзиб олинган нарсаларни суратга олади. Влогинг ўзига хослиги шундаки, видеони қайта ишлаш суратга олишнинг ўзидан кўра бир неча марта кўпроқ вақт талаб қилиши мумкин.
• матнли блог. Блогнинг асосий мазмунини матн ташкил қилади. Постлар ижтимоий тармоқларда (Livejounal, Vkontakte, Facebook ва б.) ёки блог юритиш учун махсус майдончада (Blogger, Medium, Tilda) эълон қилиниши мумкин.
• фотоблог. Ушбу блогда муаллиф асосий эътиборни чиройли тасвирларга – фото ёки ўзи чизган суратларга қаратади. Бундай блогларни Instagram, Pinterest, Tumblr да юритиш қулай.
• микроблог. Муаллиф 140 тагча белгидан иборат бўлган қисқа қайдлар, иқтибослар, афоризмлар, янгиликлар сарлавҳаларини эълон қилади. Микроблоглар учун энг оммавий сервис Twitter ҳисобланади.
Ўта оммавий блогерлар бирданига бир нечта майдончада ишлаши мумкин. Масалан, Россиялик блогер Илья Варламов, жамоат арбоби, тадбиркор ва журналист, жуда кўп саёҳат қилади ва шаҳарларни ободонлаштириш ҳақида ёзади, Youtube, Instagram, Livejournal, Telegram, Twitter, Vkontakte ва ўз сайтида канал.
Блогер бўлиш ўз тажрибаси билан бойитилган уникал контент яратишни англатади. Блогерларни интернетдан фойдаланувчилар ушбу уникал нуқтаи назар учун ҳам ёқтиради. Блогер ижтимоий тармоқлар юритадиган ва уларни уялмасдан бошқа жойлардан олинган фото, видео ва мақолалар билан тўлдирадига SMM-мутахассисдан айнан шуниси билан фарқ қилади.
Блогер бўлиб ишлашнинг плюс ва минуслари
Блогингни асосий иш билан бирга олиб бориш мумкин. Тўғри, блогни муваффақиятли ривожлантиришда мураккаб танлов пайдо бўлади – одатий иш ёки блог?
Плюслар:
✔️ блогинг бу – бир вақтнинг ўзида иш ва хобби иккиси бирда
✔️ бартер битимлар блогер реклама қилишга тайёр бўлган бепул маҳсулот беради: косметика тагликлардан тортиб автомобиль ва саёҳатларгача
✔️ мослашувчан график
✔️ бошлиқ йўқлиги
Минуслар:
✔️ меъёрсиз иш куни
✔️ бошқа касблардан фарқли равишда, блог 2-3 йил бепул ишлашни тлаб қилади
✔️ реклама учун пул тўланмаслиги ва буюртмачи шартномани бузиши риски
✔️ иш ҳақининг барқарор эмаслиги
Блогерлар қанча пул ишлаб топади
Яндекс ёки Google да қидирув сатрига «қанча пул ишлаб топади» деб сўров киритинг ва шуни кўришингиз мумкинки, одамлар кўпинча айнан блогерлар ва "ютубчилар" иш ҳақи билан қизиқади. Блогер рекламадан даромад олади. Интернетдаги одатий очиқ рекламадан фарқли равишда, блогер канали ёки лентадаги реклама пости юқори баҳоланади. Мулоқот доираси блогерга худди эксперт ва дўст каби ишонади. Агар у мана шу оёқ кийими қулай ёки ишлаб чиқарувчининг қишки резинаси сифатли деб айтса, обуначилар унинг маслаҳатларига қулоқ солади.
Реклама қиймати обуначилар сонига ва уларнинг «жалб этилганлиги»га, яъни блогни қанчалик тез-тез кўриб чиқиши, шарҳлар қолдириши, ушбу муаллиф постларига «лайк» қўйишига боғлиқ. Шу сабабли видео бўлаги ёки пост кўринишидаги битта реклама "интеграцияси" нархи 50 минг сўмдан 3 миллион сўмгача бўлиши мумкин. «Юлдуз» блогерлар, масалан, Юрий Дудда у 150 миллион сўмгача етади.
Қандай қилиб блогер бўлиш мумкин
Блогерлик - журналистиканинг янги шаклидир. У шунчалик оммалашганки, 2004 йилдан бшлаб дунёда The Best of the Blogs мукофоти, Россияда эса 2009 йилдан бошлаб - Блог Рунета мукофоти тақдим этилади. Ҳозирча таълим тизимида коллежларда ҳам, олий таълим муассасаларида ҳам блогингга ўқитилмайди, шу сабабли биз бу ишга мустақил киришишга қарор қилдик.
1. биринчидан, формат ва мавзуни аниқлаб олинг. Сизда одамларга етказиш учун ҳақиқатда бирон нарса бўлганда блог юритишни бошлаш керак.
2. техник жиҳатларни ўрганинг: қандай қилиб видео яратиш, қандай қилиб овозни тўғри ёзиб олиш, видеони қандай қилиб жойлаш, қандай қилиб чиройли фотосурат олиш, блогни қандай қилиб қизиқарли безатиш, қанадй ном танлаш, воқеаларни қандай ҳикоя қилиш, қандай қилиб обуначилар жалб қилиш ва ҳ.к.
3. ўз ишининг усталари – рус ва хорижий миллиончи-блогерлар ишини нишон қилиб олинг. Албатта уларнинг оммавийлик сабабларини таҳлил қилинг.
4. ўзингизнинг қизиқтирадиган айжойиб томонингиз - дизайн, мулоқот доираси билан саломлашиш ва хайрлашиш услуби, мусиқий жўрликни топинг. Ўзингизни таниқли қилинг, чунки блогосфера бу – рақобат жуда кучли бўлган муҳит.
5. режалаштиринг: ҳафта ва ойларга контент-режа ёзинг. Агар видео оладиган бўлсангиз, сценарийдан бошланг.
6. блог устида ҳар куни муҳаббат билан ишлаш ва ишнинг моддий томони ҳақида ўйламасликка тайёрланинг. Фақат узоқ муддатли истиқболдагина сиз унда пул ишлаб топишингиз мумкин бўлади.
Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади