close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россия ва Америка атом уруши томон қадам қўймоқдами?

«Нэшнл интерест» қуролсизланиш масаласига ҳарбий кишининг амалий қарашлари билан назар ташлайди. Полковник Мураховский Россия НАТОнинг самолетлар ва кемалардаги ракеталари билан қўршаб олинган шароитларда ДРСМД (ўрта ва кичик масофага учадиган ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартнома) ва СНВ (стратегик ҳужум қуроллари) сериясидаги шартномалар ўз маъносини йўқотади  деб изоҳ беради.

«Қўрқув баланси»дан умид қилиш қолади, чунки бугунги кунда уруш икки рақибанинг пешонасига тирилган тўппончалар дуэли бўлган бўларди. Ракеталарнинг манзилга етиб бориши учун  атиги 10-15 дақиқа кифоя.

The National Interest (АҚШ): Россия ва Америка атом уруши томон қадам қўймоқдами?

Ўтган ҳафта Америка ва Россия делегациялари Женевада бўлиб ўтган учрашувда қурол-яроғ назорати масалаларини муҳокама қилдилар. "Нешнл Интерест" нашри учун мақолалар ёзадиган Дмитрий Саймс қуролланиш устидан назорат истиқболлари бўйича Россия нуқтаи назарини яхшироқ тушуниш учун истеъфодаги полковник, ҳарбий таҳлилчи, "Арсенал" журналининг бош муҳаррири бўлиб ишлайдиган Виктор Мураховский билан суҳбатлашди. Россияда Мураховский этакчи ҳарбий мутахассис ҳисобланади ва унинг сўзларидан кўпинча рус оммавий ахборот воситалари томонидан иқтибос келтирилади. Қуйида уларнинг суҳбатлари қисқартириш учун бироз таҳрир қилинган ҳолда келтириб ўтилади.
Дмитрий Саймс: Ўтган йили кузда президент Доналд Трамп Қўшма Штатлар ўрта ва кичик масофага учадиган ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартномадан (ДРСМД) дан чиқиб кетишини маълум қилди. Яқинда миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жон Болтон маълум қилдики, Вашингтон СНВ-3 шартномасини узайтиришига ишончи комил эмас. Москва бундай баёнотларга қандай жавоб қайтарди?

Виктор Мураховский: Мен бутун Москва номидан гапирмайман, шунчаки шахсий таҳлилий фикрларимни тушунтираман. Менимча, ДРСМД махсус ҳолатларда тузилган. Ўша пайтда баллистик ракеталар ўрта масофага учадиган ракеталарнинг деярли ягона тури эди, чунки қанотли ракеталар у пайтда энди ишлаб чиқила бошлаганди. Шу сабабли, Германия Федератив Республикасидан Совет Иттифоқининг ғарбий ҳудудларига ракеталарнинг учиб бориш вақти 12-15 дақиқа бўлиши хавфи мавжуд эди. Агар сиз шартноманинг техник тафсилотларини кўриб чиқсангиз, унда ўрта ва кичик масофалардаги баллистик ракеталарни ишлаб чиқишни тақиқлаш ва ушбу қурол синфини йўқ қилишга асосий эътибор берилади.
Ўшандан бери ҳарбий-техник вазият сезиларли даражада ўзгарди. Агар ҳозирги кунда АҚШ ва Россия ҳақида гапирадиган бўлсак, уларнинг асосий ракеталари ҳаво ва денгиз базасидаги ўрта ва кичик масофадаги ракеталар ҳисобланади. Ҳозирги вақтда Россия НАТО давлатлари билан чегараланиб қолганлигини ҳисобга олган ҳолда -  мен, албатта, Болтиқбўйи давлатлари ва Полша ҳақида гапиряпман - қанотли ракеталар қаерда: қуруқликдами, денгиздами ёки ҳавода жойлашганининг ҳеч қандай фарқ йўқ. Шу нуқтаи назардан, ўрта масофага учадиган ракеталар билан тўсатдан зарба бериш хавфини камайтирадиган Россия учун бу шартнома маъносини бутунлай йўқотди.
Шу билан бирга, учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) каби ускуналар ривожланмоқда. Агар сиз АҚШда дронлар сафига қарасангиз, разведка маълумотларини тўплаш ва зарба беришга қодир стратегик разведка самолётлари ва қурилмаларини кўришингиз мумкин. Агар қанотли ракеталар борасида ДРСМД расмий талқинига риоя қиладиган бўлсак, унда дронлар шубҳасиз бу қонун доирасига тушади. Россия ҳозирда бундай қуролга эга эмас ва менинг фикримча, бу масала бўйича АҚШга даъво қилиш мутлақо аҳмоқлидир. Ҳеч ким бу қуроллар синфини қисқартирмайди ва йўқ қилмайди.
Шу сабабларга кўра, янги қурол яратилиши билан ДРСМД ҳарбий-техник нуқтаи назардан, НАТОнинг Россия чегараларига яқинлашиши билан эса - сиёсий нуқтаи назардан ҳам маъносиз бўлиб қолди. Мисол учун, агар АҚШ Эстония сувларига эсминец юборса, бундай ҳаракатлар шартномани бузмайди ва бу ҳолатда Санкт-Петербургга қанотли ракеталарининг учиш вақти 10-15 дақиқани ташкил қилади.
Шундай қилиб, бу шартнома ўлди. Уни дафн қилиш ва унутиш керак. Ҳозир бутунлай бошқача сиёсий ва ҳарбий вазият ҳукмрон. Шартнома билан қамраб олинмаган янги қурол тизимлари мавжуд.
Ўйлайманки, Қўшма Штатлар келажакда янги келишувга эришиш мумкинлигини очиқчасига эълон қилган ташаббусларнинг бир қисми, аммо бу сафар Хитой иштирокида - улар ҳақиқий истиқболга эга эмаслар. Хитой бу ҳақда гапирмайди ва стратегик ҳужум қуроллари, шунингдек, ўрта ва қисқа масофага учадиган ракеталар учун чекловларни жорий этишга қаратилган ҳар қандай уринишни рад этади.
— Мен россиялик бошқа таҳлилчилардан Трампнинг қуролланишни назорат қилиш масаласи бўйича яқинда берган таклифи ҳақида сўраганимда (бу ерда стратегик қуроллар ва Хитой ракеталарини назорат қилиш тизимини ҳам ўз ичига оладиган «янги битим» кўзда тутилади – таҳририят изоҳи), улар хавотир билан жавоб бердиларки, бу унинг баҳонасида СНВ-3 дан чиқиш ёки Россия ва Хитой ўртасида раҳна солиш учун баҳона бўлиши мумкин. Сиз бу фикрга қўшиласизми?
— Ўйлайманки, бу қандай мақсадларда бўлмасин, Трамп томонидан берилган мутлақо амалга ошмайдиган таклифдир. Россия ва Хитой ўртасида раҳна солишга келадиган бўлсак, бу таклиф Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатларга асло таъсир этмайди.
Мана энди - СНВ-3 мавзусида. Барчага маълумки, америка истэблишменти ва армияда кўпчилик, шунингдек, Трампнинг айрим сиёсий маслаҳатчилари бу битимни ҳам кераксиз деб ҳисоблайди. Уларнинг нуқтаи назари қуйидагича: «Ҳар бир мамлакат стратегик ҳужум қуроллари борасида нимани истаса, шуни қилаверсин. Бу ҳолатда ҳеч ким унга бир томонлама тартибда рақибни енгиш ва жавоб тарикасида зарба олмасликка имкон берадиган мутлақ устунликни қўлга киритмайди». Ҳарбий-техник нуқтаи назардан мен бундай позицияга қўшилмайман.
Ҳақиқатан ҳам, қитъалараро ядро қуролидан фойдаланган ҳолда стратегик зиддият юзага келганда, икки томон учун ҳам, одатда, қанча ишга тушириш қурилмаси, қанча жанговар комплект ишлатилиши умуман бефарқ бўлади. Ҳозир шартнома бўйича 800 та ишга тушириш қурилмаси миқдорида чеклов ўрнатилган. Агар томонлардан бири бир ярим мингта ишга тушириш қурилмасига эга бўлса, бу натижани ўзгартирмайди.
Қуролсизлантириш зарбалари, қарама-қарши зарбалар ҳақидаги барча бу суҳбатлар урушнинг ҳақиқий режалари, қуролли кучларни жойлаштириш ва уруш қандай тайёрланаётгани, бошланиши ва амалга оширилиши билан ҳеч қандай алоқаси йўқ патологик интеллектуал гап сотишдир.
Ахир, бундай бўлмайди: президент Трамп ёки президент Иванов эрталаб чап томони билан туради ва ёмон кайфиятдан катта қизил тугмани босади. Бундай бўлмайди. Қуролли кучларни ёйиш ва душманга қарши ҳужумларни тайёрлаш учун жуда кўп вақт талаб этилади. Бундай тайёргарликни яшириш мутлақо мумкин эмас. Шунинг учун, агар СНВ-3 мавжуд бўлмаса ҳам, дунё ағдар-тўнтар бўлиб кетмайди.
Шу билан бир пайтда, ушбу шартномани сиёсий нуқтаи назардан жуда муҳим деб ҳисоблайман, чунки моҳиятан бугунги кунда у томонларнинг иккаласига бир-бирини текширишга имкон берадиган ва ҳеч ким бирон-бир ертўлада мунофиқлик билан қўшимча ядровий материаллар яратмаётгани ва томонлар алмашинадиган маълумотлар ҳақиқатга мос келишига ишонч яратадиган ягона восита ҳисобланади. Агар ишонч ҳақида гапирадиган бўлсак, бу шартнома катта истиқболларга эга.
У икки президент вакиллари ўртасида мулоқот қилиш учун фон яратади. Агар сизнинг ҳамкорингиз шартнома шартларига риоя қилса, унинг сўзларига ишониши мумкин - агар у бирор нарса айтса. Бундай фон йўқ бўлганда, яъни қуролланиш устидан назорат бўйича келишувларни текшириш имкони бўлмаганда, қарши томонга ишониш янада қийинлашади ва ҳатто бошқа масалалар бўйича музокараларда ҳам қийинлашади.
Шундай қилиб, сиёсий нуқтаи назардан, бу шартнома жуда муҳим, аммо ҳарбий-техник нуқтаи назардан, мавжуд бўлмаса ҳам, ҳеч қандай даҳшатли нарса бўлмайди.
— Агар ДРСМД, унинг ортидан СНВ-3 ҳам барбод бўлса, биз Россия ва АҚШ ўртасида янги қуроллниш пойгасининг гувоҳ бўламиз деб ҳисоблайдиган Вашингтондаги кўплаб таҳлилчиларнинг хавотирларига қўшилмайсиз деб ўйлайман, тўғрими?
— Қуролланиш пойгаси бўлади деб ўйламайман, бундай маъно йўқ. Мен бу таҳлилчилар нималар ҳақида гапираётганини тушуниб турибман. Уларни миқдорий қуролланиш пойгаси хавотирга солади, бу эса, мен айтганимдай – ишга тушириш қурилмалари ва жанговар комплектлар сонидир. Бироқ мен такрорлашим лозимки, ҳарбий нуқтаи назардан бундай ўсиш маъносиз.
Бу масалада менга Хтой позицияси оқилона бўлиб кўринади. Ҳозирги пайтда у АҚШ ёки Россия қуроллари билан таққослаш мумкин бўлган даражада ядровий қуроллар яратиш учун молиявий ва техник имкониятларга эга. Лекин хитойликлар бу ишни қилмаяпти ва ҳатто режалаштиргани ҳам йўқ. Улар шунчаки ўз ядровий қуролларини шундай даражада ушлаб туришга қарор қилганки, у эҳтимолий рақибга жавобан шундай зарба бериш учун етарли бўлиши керакки у рақиб учун оқибатлари бўйича ҳам оғриқли бўлсин, бу имконият унда ҳужум қилиш ниятини ҳам йўққа чиқарсин. Хитой миқдорий қуролланиш пойгасига киришганининг ҳеч қандай аломатлари йўқ, чунки бундай пойга маъносини йўқотган.
Албатта, ҳарбий техника ва технологиялар соҳасида рақиблик давом этади. Россия гипертовушли «Авангард» ракетасини қуролланиш учун қабул қилиши бунга ёрқин мисол бўлиши мумкин. Шу билан бир пайтда, бу қурол бирданига ёки кеча пайдо бўлмаган эканлигини тушуниш зарур. Ушбу намуналарни лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш бундан ўн йиллилар олдин, 1980-йиллар собиқ СССРда бошланган.
Қўшма Штатлар бундай техника яратадими? Мен бундан шубҳаланмайман. Ҳозирги ҳарбий-саноат комплексидаги кўрилаётган ҳаракатлар ва молиялаштириш даражасида бундай техниканинг ўз вариантларини ишлаб чиқишга қодир бўлган компаниялар сони етарли.
Бу стратегик барқарорликни бузадими? Йўқ, бузмайди, чунки бу Қиёмат куни қуроли. Бундай қурол тизимлари ҳар қандай ракетага қарши мудофаа (ПРО) тизимларига қарамасдан, жавоб зарбаси беришни кафолатлайди. Биринчи қуролсизлантирувчи зарба бериш учун бундай қуролдан фойдаланиш мумкинми? Албатта, йўқ, чунки стратегик ядровий кучлар таркибида сувости кемалари, бомбардимончилар ва бошқа жавоб зарбаси воситалари ҳам бор. Уларни биринчи зарба билан йўқ қилиб бўлмайди.
Айрим таҳлилчилар ядровий ҳужумни қайтаришга қаратилган зарбалар ҳақида қуйидагича гапирадилар: «Рақиб ҳудудига ядровий жанговар комплектларнинг 20 фоизи ва ракеталарнинг 15 фоизи етиб боради, холос». Мен доимо уларга савол беришни истардим: «Сиз қачон бўлса ҳам тана майда бўлакларга бўлиб ташланган ўликларни ўз кўзингиз билан кўрганмисиз, - бу ўликлар улар учун мавҳум бўлган масала бўйича қаттиқ хавотирда бўлганми: уларнинг ўлимидан 50-70 миллион киши ҳалок бўладими ёки 5-7 миллион кишими?» Реал дунёда бундай ҳисоб-китоблар қилинмайди.
Шу сабабли такрорлайман. Ўйлайманки, ҳатто СНВ-3 узайтирилмаган такдирда ҳам ҳарбий-техник соҳада ҳеч қандай ҳалокат рўй бермайди. Бироқ АҚШ ва Россия ўртасида ҳарбий-сиёсий ишонч борасида ҳалокатли ҳолат кузатилиши мумкин. Бу борадаги вазият мураккаб ва фақат ёмонлашиб боради.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase