Индонезия: Блогер чўчқа гўштини истеъмол қилишдан олдин бисмиллоҳни айтгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Индонезиялик Тиктокер ўзининг "Бисмиллоҳ"ни айтаётгани ва чўчқа гўшти еяётгани акс этган видео учун икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Швецияда чеченистонлик блогер Абдурахмонов ўлдириб кетилди
Тумсо Абдурахмонов Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни танқид қилгани билан танилган эди. Чеченистон мухолифатчи телеграм-канали 1ADAT хабарига кўра, блогер тунда бир гуруҳ шахслар томонидан отиб кетилган.
Қабоҳатни тарғиб қилиб юрган разил блогер калтакланди
28 март куни Тошкент шаҳри марказидаги Амир Темур хиёбонида япон анимеси ва корейс поп мусиқаси мухлислари ниқобида навбатдаги ЛГБТ тадбирини ўтказмоқчи бўлган блогер шу куни кечқурун бир гуруҳ номаълум шахслар томонидан роса қаттиқ калтаклаб кетилди.
БМТ Эронда журналистнинг қатл этилишини қоралади
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелет Amad News янгиликлар портали раҳбари қатл этилганини қоралади. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелет Эронда Amad News янгиликлар портали раҳбари Рухулла Зам қатл этилганини қоралади.
Эрон муллалари мухолифатчи телеграм-канал блогерини осиб ўлдирди
Эрон шиа муллалар ҳукумати давлат фаровонлигига қарши жиноятда айбланган "Амад ньюз" мухолифатчи телеграм-канал раҳбари Рухулло Замга чиқарилган ҳукмни ижро этди. Бу ҳақида "Меҳр" агентлиги ҳабар килди. Журналист 12 декабрь, шанба куни тонгда осиб ўлдирилди, деб аниқлаштиради Озодлик радиосинниг Эрон бўлими.
БААда блогерлар расмий диплом олади
2019 йил 8 сентябрда Дубайда инфлюенсерлар (ижтимоий тармоқлардаги нуфузли блогерлар) учун минтақада илк аккредитация қилинган диплом дастури - Social Media Influencers Diploma Programme амал қила бошлайди. Дастур Дубайдаги Америка университети базасида ишлаб чиқилади. У блогинг соҳасида экспертлар тайёрлаш ва уларга ижтимоий тармоқларда самарали контент яратиш имконияти тақдим этишга қаратилган.
Тошкентда блогер обуначилар ва «лайк»лар сонини кўпайтириш учун ўзини поезд тагига ташлади
Тошкентлик ёш блогер Артур Бабаев ўзини поезд тагига ташлади. Блогернинг ҳаракатлари камерага ёзиб олиниб, тармоқда жойлаштирилди.Блогер бу ҳаракатни обуначилар ва «лайк»лар сонини кўпайтириш учун амалга оширганини тан олди. Видео ҳақиқатдан ҳам ўн минглаб «лайк» ва кўриб чиқишларга эришди.
Абу Муслим: Қандай қилиб блогер бўлиш мумкин?
Президентнинг блогерларни зикр қилиб ўтиши, блогерларга эътиборни янада кучайтириб юборди. Лекин, кўпчилик блогер ҳақида аниқ тушунчага эга бўлмагани боис, бу ҳақда мақола қилишга журъат этдим. Бугун кўпчиликнинг онгини блогинг ўғирлаб қўйгани рост. Ахир, бу қандай ажойиб иш - суратга олиш ёки видео олиш, кичик матн ёзиш, обуначиларни жалб қилиш ва пул қилиш! Лекин ҳамма нарса шунчалик осонмикан? Блогингни қандай қилиб юқори ҳақ тўланадиган ишга айлантириш мумкин? Блогер нима қила олиши керак? Бу биздан ота-оналар ва болалар учун «саводсизликни тугатиш» бўйича ўзига хос қўлланмадир.
Абдулмўмин Гаджиевга терроризмда айблов қўйилди
Доғистонлик журналист Абдулмўмин Гаджиевга Россия Федерацияси Тергов қўмитаси терроризмни молиялаштиришни ташкил қилишда айблов қўйди. Айблов матни унинг қўлига тушиб қолган «Кавказ.Реалии» нашрининг хабар қилишича, айбловнинг моҳияти шундан иборатки, Гаджиев 2011 йил терроризмни молиялаштиришни ташкил қилишда гумон қилиниб, қидирувда бўлган Исроил Ахмеднабиевдан (Абу Умар Саситлин) интервью олган.