close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Швецияда чеченистонлик блогер Абдурахмонов ўлдириб кетилди

Тумсо Абдурахмонов Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни танқид қилгани билан танилган эди. Чеченистон мухолифатчи телеграм-канали 1ADAT хабарига кўра, блогер тунда бир гуруҳ шахслар томонидан отиб кетилган.

Чеченистон ҳукуматининг таниқли танқидчиси, блогер Тумсо Абдурахмонов Швецияда ўлдирилди, Чеченистон мухолифатчи телеграм-канали 1ADAT 5 декабрь, душанба куни, «Европа ва Чеченистондан хабарчилар»га таяниб хабар берди."Тумсо тунда бир гуруҳ одамлар томонидан отиб кетилди, ҳозирда қотиллик тафсилотлари аниқланмоқда", дейилади ҳисоботда. Тафсилотлар берилмаган, таъкидланишича, махсус хизматлар Тумсо Абдурахмоновнинг укасини яширган.
"Озодлик" радиоси Абдураҳмоновнинг шерикларига таяниб, у 2 декабрга ўтар кечаси ўлдирилгани ҳақида хабар бермоқда. Шунингдек, нима бўлганлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Швеция расмийлари бу маълумотга ҳозирча изоҳ бермаган. Тумсо Абдураҳмонов декабрь ойи бошида алоқани тўхтатганди. Ҳуқуқ ҳимоячилари унинг бедарак йўқолганини айтишди. Ўшанда ҳам блогер ўлдирилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди, бироқ ўша пайтда бу тасдиқланмади.
Тумсо Абдураҳмонов Чеченистон ҳукуматини танқид қилгани билан танилган. 2015 йилда у Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг қариндошлари билан можарога учрагач, Россияни тарк этган. У Швециядан сиёсий бошпана олди. Чеченистонда Абдураҳмонов "Исломий давлат" жиҳодчилари билан алоқадорликда айбланмоқда. 2020 ва 2021 йилларда Абдураҳмонов ва унинг укаси Муҳаммаднинг ҳаётига суиқасд қилинган. 2021 йил декабр ойида Тумсо Абдураҳмонов Чеченистонда унинг тўққиз нафар қариндоши ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берган эди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase