Бу бутун Совет Иттифоқидан юзлаб фаолларни бирлаштирган "Мемориал" ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотига асос солинди. Бу кишиларнинг айримлари умрининг бир қисмини ГУЛАГ легарларида ўтказганди. Айримлари диссидент бўлиб, меҳнат лагерлари ёки сургундан қайтиб келган, масалан, ядрошунос-физик Андрей Сахаров. Миссия ҳам аниқ эди: биз Сталин қурбонлари ҳақида хотирани қайтариш ва оммага маълум килишни истадик", - деб ёзади The Guardian учун мақоласида тарихчи, ёзувчи ва "Мемориал" ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотига асосчиларидан бири Ирина Щербакова.
"(...) Ўша пайтлар биз бу ҳали узоқ жараённинг бошланиши ва бизнинг янги сиёсий етакчиларимиз асосий вазифа ўтмишни тушуниш ва қабул қилиш ҳисобланишини англаб етди деб ўйлардик. Бироқ ислоҳотчиларда тарихга қизиқиш йўқ эди; улар бозор иқтисодиётини қуришга шошилдилар. Улар муваффақиятли иқтисодий ислоҳотлар ва фаол фуқаролик жамияти қуриш зарурати ўртасида боғлиқлик кўрмади. Борис Ельцин ҳукумати советлар сиёсий қатағонларини фақат сайловлар олдида, шунда ҳам коммунистларга қарши чиқиш учун фойдаланди. Тез орада, жиддий иқтисодий инқироз таъсири остида "демократия" кўплаб россияликлар учун ҳақорат сўзга айланди. Улар ҳафсаласи пир бўлиб, ислоҳотлар амалга оширилмади деб ҳисоблашди. Россия жамияти толиққанлик ва лоқайдлик таъсирига учради. Сталинизм жиноятлари (...) шу қадар даҳшатли бўлиб чиқдики, одамлар улар ҳақида ўйлаб ўтириш учун вақт сарфлашни ҳам истамадилар", - ёдга солади мақола муаллифи.
"1990-йилларнинг ўрталарига келиб, совет ўтмишини қўмсаш кайфияти кузатила бошлади. Брежнев давридаги турғунлик бўм-бўш магазинлар ва охири кўринмайдиган навбатлар билан бирга тинч-хотиржам, гуллаб-яшнаётган вақт сифатида хотирлаа бошлади. Аста-секинлик билан, қайта қуриш даврида имконсиз бўлиб кўринган нарсалар реал воқеликка айланди: Сталин кўланкаси яна мисли кўрилмаган ўлчамга етди", - дейилади мақолади.
"Ҳукумат тепасига Владимир Путиннинг келиши советлар ўтмишининг «қаҳрамонлик» ва «ёрқин» жиҳатларига таянадиган янгича руҳдаги ватанпарварлик билан бирга кузатила бошлади. Сталин образи Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонишни таъминлаган ва буюк совет давлатини бошқарган кучли етакчи сифатида тикланди. Ушбу образни яратиш устида телевидение орқали тарғибот тер тўкиб ишлади. Сиёсий қатағонлар уммонида ҳалок бўлган миллионлаб кишилар жамоавий онги доирасидан четга чиқариб қўйилди. (...) Бугунги кунда Сталин қиёфаси реклама тахталари, метро вагонларининг деворлари ва китоб дўконлари ойналаридан бизга қараб турибди. Бутун Россия бўйлаб унга ўнлаб ҳайкаллар қўйилган", - деб ёзади Щербакова.
"Россияликлар деярли ҳар бир оилага дахл қилган сиёсий қатағонлар ва Сталин номи ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқликни унутиб қўйди дейиш нотўғри бўларди. Чамаси, улар террор ҳақида, уни ким содир этганлиги ва нималар билан асосланиши ҳақида бош қотиришни истамайди. Улар бутун тизимда энг муҳим масала нима бўлганлигини тан олишга тайёр эмасдилар. Ўтмишдаги ғалабаларни мадҳ этиш ва Сталинни оқлаш имкони пайдо бўлди, чунки замонавий Россияда, моҳиятан, келажак борасида ҳеч қандай концепция йўқ эди. Биз қандай мамлакатда яшашни истамоқчимиз? «Тиз чўккан ҳолатдан» тик турган ва ўзининг, ноёб йўлидан борадиган мамлакатми? Лекин бу қандай йўл? Кремль мафкурачилари буни аниқ белгилай олмадилар", - таъкидланади нашрда.
"(...) Сукут сақлайдиган кўпчилик Путин йилларида биринчи бора эркинлик имконияти ўрнига «барқарорлик» ваъдасини, кейинроқ эса – «буюк Россия» миллий фахрига, ўз атрофида чегара қурадиган ва ўзини қамал қилинган қалъа деб ҳисоблайдиган давлатга алмашди", - дейди мақола муаллифи, «Бизнинг эркинлигимиз ҳар куни худди бундан 30 йиллар олдин кенгайган суръатларда тез қисқараётган бўлиб кўринади» деб таъкидлаган ҳолда: 2016 йил ҳукумат "Мемориал"ни ҳам, худди бошқа ўнлаб ННМ каби, "хорижий агент" деб атаган; ташкилотнинг Карелиялик тарихчиларидан бири Юрий Дмитриев сохта айблов бўйича карийб уч йил қамоқда бўлган; ҳуқуқ ҳимоячиси Оюб Титиев Чеченистонда таъқиб қилинди.
(...) Бироқ "тарих тўлиқ қайта ёзилмайди, - қайд қилинади мақолада. – Эҳтимол, Путин бутун дунёда катта ташвишланиш предмети ҳисобланади, лекин Россияда кўпчилик учун аниқки, токи Сталин ва барпо этган тизим қораланмас экан, мамлакатнинг демократияга қайтиши имконсиздир".
Манба: The Guardian
Абу Муслим таржимаси