Охирги йилларда ғарб асосий эътиборни терроризм тоифаларига қаратиб, деярли ҳар қандай террористик хуружларни мусулмонлар билан боғлашга уринмоқда. Бироқ 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан анча олдин террористик ҳаракатларнинг асосий сабаблари айбдорларига эътибор қаратиб ўтмасак бўлмайди. Маълумотларга кўра, бу йилларда содир бўлган терроризм билан боғлиқ ҳодисалар 2001 йил 11 сентябрдан кейин рўй берган воқеалардан анча кўпроқ бўлган. Масалан, 1968-1992 йилларда ҳар йили ўртача 317 та халқаро террористик операция амалга оширилган. Фақат Европанинг ўзида 1950-1991 йилларда 6151 террористик ҳаракат амалга оширилган.
Совуқ уруш бошлангунга қадар сўл ва ўнг радикализм (коммунизм, фашизм ва нацизм) ва совуқ уруш даврида капитализм ва коммунизм шаклида акс этган мафкуравий терроризм минглаб бегуноҳ одамларнинг ҳалок бўлишига олиб келди. Ғарб статистикаси маълумотларига кўра, 1933-1945 йиллар давомида Адольф Гитлер раҳнамолиги остида нацистлар ўзининг экстремистик мафкураси туфайли 20 млн кишини ҳалок қилди, шундан 1 млн киши 18 ёшгача бўлган.
Бенито Муссолини бошчилигидаги фашизм ҳам 300 мингдан ортиқ кишининг бошига етди. Сталин бошчилигидаги коммунизм жиззакилиги туфайли 20 млн. кишининг умрига зомин бўлди. АҚШ раҳнамолиигидаги капитализм эса, бевосита МРБ агентларининг қўллари билан террористик операцияларни амалга оширарди, шунингдек, аксилинқилобчи гуруҳлар ва антикоммунист ҳаракатларга қурол-яроғ етказиб бериш ва уларни уруш қоидаларига ўқитиш асносида билвосита шаклда ёрдам кўрсатарди ва шу тариқа уларнинг террористик операцияларини қўллаб-қувватларди.
Совуқ уруш даврида АҚШ ва СССР кўмаги билан коммунизмга қарши кураш, эркинликни қўллаб-қувватлаш, жамиятда ишчи синфини қўллаб-қувватлаш ва ҳ.к. шиорлар остида бутун дунё бўйлаб террор ва террористик операцияларни қўллаб-қувватлаш давом эттирилди. Масалан, АҚШнинг Вьетнам билан ва СССР нинг Афғонистон билан уруши минглаб бегуноҳ аёллар ва болалар ўлимига олиб келди.
Бироқ, ғарбда террор ва терроризмни қўллаб-қувватлаш фақат совуқ уруш даври билан чекланиб қолмади, балки ундан кейин ҳам Европада, хусусан, Болқон яриморолида миллий-этник терроризм гувоҳи бўлдик. Асосан аёллар ва болалар бу уруш қурбонлари бўлди. Бу урушлар давомида 300 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди, минглаб аёллар зўрланди. 1995 йил 11 июлда Сербия армияси Сребреница шаҳрига бостириб кирди ва бу ерда саккиз минг мусулмонга нисбатан геноцид ҳаракатларини амалга оширди. Геноцид БМТ бу ҳудудни халқаро кучлар назорати остидаги хавфси ҳудуд деб эълон қилган бир пайтда рўй берди.
Бугунги кунда эса, "Терроризмга қарши кураш" деб аталган янги лойиҳада миллионлаб мусулмонлар озодлик ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шиори остида шафқатсизлик ва қотилликка дучор бўлишмоқда.
Дунёнинг узоқ жойларида 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида содир этилган террористик ҳаракатлар ҳақидаги маълумотларга кўра, террористик ҳаракатларнинг тахминан 60%и мусулмон ҳудудларида рўй берган ва қурбонларнинг тўртдан уч қисмидан ортиғи одатда мусулмон ҳудудлари аҳолиси бўлган.
АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги ва АҚШнинг Мериленд университети Технология маркази томонидан бошқарилган Терроризм ва унга жавобларни ўрганиш бўйича Миллий консорциум томонидан эълон қилинган маълумотлар ўтган йиллардаги террорчилик ҳодисалари ва уларнинг қурбонлари географик тақсимланишини кўрсатади. Олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, гарчи 2015 йил террористик ҳаракатлар 92 давлатда рўй берган бўлса-да, уларнинг 55% дан кўпроғи Ироқ, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ва Нигерияда содир этилган. Бундан ташқари, террористик ҳужумлар қурбонларининг 74% дан кўпроғи Ироқ, Афғонистон, Нигерия ва Сурия каби мамлакатларга тўғри келади. Бу йил террорчилик операциялари қурбонларининг энг кўпи Ироқда - 6 932 кузатилди, Афғонистонда эса - 5292, Нигерияда - 4886, Сурияда - 2748, Покистонда эса 1,081 киши ҳалок бўлди. Нигерияга келсак, мусулмонлар ушбу мамлакат аҳолисининг ярмини ташкил қилади. Шунга қарамасдан, бу мамлакатда террористик операцияларнинг аксарияти асосан мусулмонлар яшайдиган шимолий ҳудудлардаги Боко Ҳарам гуруҳи томонидан амалга оширилади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, террористик ҳужумларнинг келиб чиқиши географик тақсимотига кўра, террористик ҳужумларнинг 63% дан кўпроғи исломий мамлакатларда ва Ироқ, Афғонистон, Покистон, Нигерия, Миср, Бангладеш, Сурия ва Ливиядаги мусулмон ҳудудларида ва 37%и дунёдаги бошқа жойларида содир бўлди. Террорчилик операцияларининг қурбонлари сони бўйича 78% дан ортиқ одам одатда Ироқ, Афғонистон, Покистон, Нигерия, Миср, Бангладеш, Сурия ва Ливиянинг мусулмон ҳудудлари яшовчиларига, 22% эса дунёнинг бошқа минтақаларига тўғри келади.
Ярадорлар ҳақидаги маълумотларга қараганда, ярадорларнинг 77% дан ортиғи одатда мусулмон мамлакатлари ва Ироқ, Афғонистон, Покистон, Нигерия, Миср, Бангладеш, Сурия ва Ливия ҳудудлари фуқаролари бўлиб, фақат 23%и дунёнинг бошқа қисмларига тўғри келади.
Ҳисоботларга кўра, 2014 йилда дунёнинг 95 мамлакатида террористик ҳужумлар рўй берган бўлса-да, террористик ҳужумлар 60% дан кўпроғи беш мамлакат - Ироқ, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ва Нигерияда содир бўлган. Бундан ташқари, террористик ҳужумлар қурбонларининг 78% дан кўпроғи Ироқ, Нигерия, Афғонистон, Покистон ва Сурия каби мамлакатларга тегишли. Бу йил содир этилган террорчилик операциялари қурбонларининг энг кўп сони Ироқда кузатилди - 9 929 киши, Нигерияда 7512 киши, Афғонистонда 4 505, Покистонда 1757, Сурия эса 1698 кишини ташкил қилди.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, террористик ҳужумларнинг содир бўлишининг географик тақсимотига кўра бутун дунёда террористик ҳужумларнинг 57% дан кўпроғи исломий мамлакатларда ва Ироқ, Покистон, Афғонистон, Нигерия ва Сурия мусулмон ҳудудларида, қолган 43% эса дунёнинг бошқа мамлакатларида содир бўлган. Террорчилик операцияларининг қурбонлари сонига келадиган бўлсак, уларнинг 77% дан ортиғи Ироқ, Покистон, Афғонистон, Нигерия ва Сурия мусулмон ҳудудлари аҳолисидир. Ярадорларга қарагайдиган бўлсак, уларнинг 75% дан ортиғи мусулмон мамлакатлари ва Ироқ, Покистон, Афғонистон, Нигерия ва Сурия ҳудудлари фуқаролари бўлган. Шу билан бир пайтда, ярадорларнинг фақатгина 25% дан кам қисми дунёнинг бошқа минтақаларига тўғри келади
Мавжуд маълумотлар 2013 йилда террористик ҳаракатларнинг 57%и, қурбонларнинг 66%и ва ярадорларнинг 75%и уч мамлакат - Ироқ, Покистон ва Афғонистонга тўғри келишини кўрсатмоқда. Ўша йили содир этилган террористик операциялар қурбонларининг энг кўп қисми Ироқда қайд этилган – 6788 киши, Афғонистонда эса 3111 ва Покистонда 3315 кишини ташкил қилган. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, террористик ҳужумларнинг географик тарқалиши бўйича дунёдаги террористик ҳужумларнинг 67% Ироқ, Покистон, Афғонистон, Нигерия, Яман, Сурия ва Сомалига ва 33%и дунёнинг бошқа жойларига тўғри келади.
Террористик операциялар қурбонлари сони бўйича Ироқ, Афғонистон, Покистон, Яман, Сурия ва Сомали мусулмон ҳудудлари аҳолиси 86%ни, қолган минтақалар аҳолиси эса 14%ни ташкил қилган. Террористик операцияларда жароҳатланган шахсларга глобал миқёсда қараш яраланганларнинг 82% дан ортиғи мусулмон мамлакатларига тўғри келиши, яъни Ироқ, Афғонистон, Покистон, Нигерия, Яман, Сурия ва Сомали вилоятларининг фуқаролари эканлигини кўрсатади, дунёнинг бошқа минтақалари аҳолиси эса яраланганларнинг 17% ни ташкил этади.
АҚШ Терроризмга қарши кураш Миллий маркази ҳисоботида таъкидланишича, 2007-2011 йиллар давомида террористик ҳаракатлар қурбонларининг 80% дан ортиғи мусулмонлар бўлган. 2012 йилда нашр этилган бу ҳисоботда, агар диний эътиқодни ҳисобга олсак, сўнгги 5 йил ичида мусулмонлар терроризм қурбонларининг 82-97 фоизини ташкил этгани таъкидланади. Бундан ташқари, Вест-Пойнт ҳарбий академияси қошида, АҚШнинг Терроризмга қарши кураш Миллий марказининг 2009 йилги ҳисоботида, мусулмон бўлмаганларга нисбатан ал-Қоида ҳужумларидан 7 баробар кўпроқ қурбонни мусулмонлар ташкил қилган. Бундан ташқари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2014 йилда Ироқда ДАИШ қурбонларини энг катта қисмини мусулмонлар ташкил этганлигини эълон қилди.
2013 йилда Мериленд университети Терроризмни ўрганиш бўйича миллий консорциум ва глобал терроризм маълумотлар базаси ўзининг умумий ҳисоботида 2004-2013 йилларда террористик ҳужумларнинг тахминан ярми ва террористик ҳужумлар қурбонларининг 60% и учта мамлакатга тўғри келади - Ироқ, Афғонистон ва Покистон.
Мана ўн йилдан ортиқ вақт ўтдики, дунё оммавий ахборот воситаларида терроризм ҳақида гап кетганда "мусулмон" сўзи унинг ёнида бир неча маротаба пайдо бўлади, гўёки исломга алоқаси бўлмаган жиноятчиларнинг дини айбсиз одамларнинг ўлдирилиши ва содир этилган жиноятлардан кўра кўпроқ маънога эгадай. Бироқ, шуниси қизиқи, дунёдаги терроризм қурбонларининг аксариятини айнан мусулмонлар ташкил қилади.
Абу Муслим
Интернет маълумотлари асосида