close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
29.05.2020 16:09

АҚШ COVID-19 пандемиясининг маркази ва коронавирус инфекциясидан энг кўп зарар кўрган мамлакат бўлиб қолмоқда. Сўнгги 24 соат ичида АҚШда янги коронавирус (COVID-19) туфайли вафот этганлар сони 839 кишига кўпайди – 100686 кишига етди.

29.05.2020 16:02

Хавфли касалликдан  352287 киши вафот этди. Дунё бўйлаб янги турдаги коронавирус (COVID-19) юқтириб олганлар сони 5,6 миллион кишидан ошди. Worldometer сатида эълон қилинган маълумотларга кўра, 17 май ҳолатига дунё бўйича 5 688 840 та коронавирусга чалиниш холати қайд этилган.

29.05.2020 14:35

Гонконг энди материк Хитойдан автоном эмас, деди АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Конгрессга. Помпео Пекиннинг Гонконг миллий хавфсизлик қонунчилигини амалга ошириш ниятини "ҳалокатли" ва Гонконгнинг автономияси ва эркинликларига, шунингдек, Хитой марказий ҳукуматининг Гонконгга бўлган мажбуриятига тубдан путур этказиш эканини англатади деб айтди.

28.05.2020 17:53

Ислом таъқиқлаган ишлардан бири солиҳ инсонларни ортиқча мақташдир. Баъзилар Ийсо алайҳиссаломни шу қадар мақтадиларки, унинг Аллоҳнинг ўғли, Учтанинг учинчиси, деб қабул қилдилар. Баъзилар эса, Аллоҳ таоло Марямнинг ўғли Ийсо, дедилар. Бошқа бировлар олимлар ва руҳонийларни ортиқча кўтар-кўтар қилдилар. Аллоҳ таоло шунинг учун ҳам аҳли китобни бу йўлдан қайтарди:

28.05.2020 14:23

АҚШнинг доимий ваколатхонасининг ушбу ташкилотга берган изоҳидан келиб чиқадики, Хитой Гонгконг атрофидаги вазиятни БМТ Хавфсизлик Кенгашида муҳокама қилишни рад этди. Ўз навбатида, ХХРнинг БМТдаги доимий вакили Чжан Цзюнь твиттерда "Хитой АҚШнинг Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини ўтказиш ҳақидаги асоссиз илтимосини қатъиян рад этади" деб ёзди. Унинг сўзларига кўра, Гонконгнинг миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонуни бу фақат Хитойнинг ички иши.

28.05.2020 14:17

Ҳиндистоннинг Керала штатида эр унинг хонасига кобра киритиб юбориб, хотинини ўлдирди, деб хабар беради India Today. Полиция маълумотларига кўра, Сураж исмли киши хотини Утрага икки марта тажовуз қилган. Биринчисида, 2 март куни у хотинининг ётоқхонасига яплоқ бошли заҳарли илон ташлади.

28.05.2020 14:14

Бугун АҚШ  Эроннинг Бушер шаҳридаги ядровий реакторнинг ишидан мамнун, аммо ҳар 90 кунда бир марта санкциялардан озод қилиниш мақсадга мувофиқлигини баҳолайди, деди АҚШ давлат котибининг Ядро қуролини тарқатмаслик бўйича ёрдамчиси Кристофер Форд.

28.05.2020 14:07

Ҳиндистонда бир суткада коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 6,5 мингдан ошиб, 158333 ни ташкил этди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш ва оилаларни фаровонлаштириш вазирлиги. Бир кун олдин касалликнинг 151767 ҳолати (кунига 6,3 мингтага кўпайиши), ундан олдин - 145380 ҳолат (кунига 6,5 мингдан кўпроқ) қайд этилган.

28.05.2020 14:03

Баъзи Ғарб давлатлари коронавирус пандемиясидан ўзлари рози бўлмаган ҳукуматларни жазолаш учун фойдаланмоқдалар ва Россиядан ёрдам сўрашни тақиқламоқдалар, деди ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Хитойнинг "Global Times" газетасидаги мақоласида. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

28.05.2020 10:55

Америкалик тиббиёт ходимлари шундай янги коронавирус инфекцияси тъсирига ўпка эмас, эритроцитлар кўпроқ мойил экан деган хулосага келди. «COVID-2019 пневмония ёки ўткир респираторли касалликка олиб келмайди. Биз нотўғри касалликни даволаяпмиз», – ҳисоблайди америкалик нефролог Хани Мухфуз, ChemRxiv порталида эълон қилинган тадқиқотни шарҳлар экан.

28.05.2020 10:28

Эронга хайрихоҳ террорчи гуруҳлар исломий халифалардан бири бўлган Умар бин Абдулазизнинг қабрини қазиб очдилар. Суриядаги Башар Асад режимининг кучларини қўллаб-қувватлаган Эронга хайрихоҳ хорижий террорчи гуруҳлар исломий халифалардан бири Умар бин Абдулазизнинг қабрни қазишди ва қолдиқларини олишди.

28.05.2020 10:13

Қирғизистонда ўтган сутка давомида коронавирус юқтириб олиш бўйича етмиш тўртта янги ҳолат қайд этилди, хабар қилади РИА Новости пайшанба куни COVID-19га қарши кураш республика штабида. "2020 йил 28 май ҳолатига республикада 74 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди", - деди штаб вакили.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase