2019 йилнинг 4 -сентябрида Абдуллоҳ Мурсий Миср пойтахти жанубидаги Гиза шаҳридаги касалхонада 25 ёшида юрак хуружидан сўнг вафот этган.
Унинг Қоҳирадаги ўша пайтдаги адвокати Абдулмақсуднинг айтишича, Абдуллоҳ дўсти билан машинада кетаётиб, юрак хуружига учраган. Унинг сўзларига кўра, дўсти машинани тўхтатиб, ал-Ваҳда шифохонасига боришга муваффақ бўлган, бироқ шифокорларнинг уни реанимация қилишга уринишлари муваффақиятсизликка учраган. Миср ҳукумати бу хабарни тасдиқлади.
Бироқ, якшанба куни, ўлимдан бир йил ўтгач, Мурсийнинг халқаро Адлия палатасидаги ҳуқуқий жамоаси Guernica 37 ўлимининг сабаби ҳақида янги ёритувчи маълумотни олганини эълон қилди.
"Ҳозир ошкор этилган маълумотлар Абдуллоҳнинг ҳалокатли модда инъекцияси натижасида сўнгги нафас олганидан сўнг шифохонага 20 км дан ортиқ автомобилида олиб кетилганини ва у вафот этгунга қадар қасддан яқин атрофдаги шифохоналарга олиб кетилмаганини тасдиқлайди", - дейилади Лондондаги юридик фирма баёнотида.
"Шуниси аниқки, давлатнинг айрим элементлари бу ҳақиқатдан хабардор эди", - дея қўшимча қилди фирма.
Guernica 37 ҳуқуқий гуруҳига раҳбарлик қилувчи Тоби Кэдман душанба куни Middle East Eye га ўлим ҳолатлари "сирли" бўлиб қолаётганини айтди.
"Бир қатор жавобсиз саволлар бор, аммо биздаги маълумотлар у ўлдирилган деб ўйлашга олиб келади", - дейди у.
Кэдман фикрига кўра, ўлимидан олдин, Абдуллоҳ баъзи ҳукумат расмийларини 2019 июн ойида суд залида вафот етган отаси, марҳум президентни ўлдирганликда айблаб, ўз ҳаёти учун доимий қўрқувда яшаган.
Отасининг ўлимидан бир неча кун ўтиб, Абдуллоҳ ҳозирги ички ишлар вазири Маҳмуд Тавфиқ, ундан олдин ушбу лавозимда ишлаган Мажди Абдул Ғаффор ва собиқ президент устидан иш олиб борган судья Муҳаммад Шерин Фаҳмий президент Мурсийни ўлдиришда "шерик" деб, бир қанча номларни айтиб ўтган.
Эслатиб ўтамизки, Мурсий 2012 машҳур қўзғолондан кейин узоқ вақтдан бери ҳукмронлик қилган автократ Ҳусни Муборак ағдарилганидан сўнг Мисрнинг биринчи демократик президентлик сайловларида сайланган.
Орадан бир йил ўтиб, Мурсий Миср қуролли кучлари томонидан ўз мудофаа вазири, кейинчалик Президент бўлган Абдулфаттаҳ ас-Сиси бошчилигидаги тўнтаришда ағдарилди.
Ўшандан бери Сиси диссидентлик ва сўз эркинлигини бостириш учун катта кампания бошлади. Бундан ташқари, Мурсий аъзо бўлган «мусулмон биродарлар» ташкилотини тақиқлаб қўйди ва уларни террорчи гуруҳ сифатида қора рўйхатга олди.
Муҳаммад Мурсийнинг ўғли ўлдирилган экан
Миср собиқ президенти Муҳаммад Мурсийнинг оиласига ҳуқуқий маслаҳатчи сифатида ишлайдиган Британия гуруҳи Мурсийнинг кенжа ўғли бир йил олдин "ўлдирадиган модда" билан ўлдирилгани ҳақида ишончли маълумот олганини айтди. Бу ҳақида Middle East Eye нашри хабар бермоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси