close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
06.08.2020 11:19

Июнь ойида Адигейлик фотограф Дмитрий Воиновнинг олган сурати халқаро фототанловда бош совринни қўлга киритди. Discovery  танлови июнь ойида Ҳиндистонда бўлиб ўтди, энг яхши асарлар онлайн кўргазмада намойиш этилади, деди Адигей фотографлар уюшмаси раиси Аркадий Кирнос Юга.ру порталига.

18.10.2019 03:32

Мавлид ан-Наби арафасида ТР МДМ «Хузур» нашриёт уйи «Пайғамбарга бўлган муҳаббатингизни қандай ифодалаган бўлардингиз?» мавзусида эсселар конкурси эълон қилди. Бу ҳақида ТР МДМ матбуот хизмати маълум қилди. Мавлид ан-Наби — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган кун бўлиб, бу йил 8 ноябрга тўғри келади.

18.08.2019 13:01

Қурбон ҳайити муносабати билан Алмати шаҳар Марказий масжидида қиз-келинчаклар орасида «Ясин» сурасини ўқиш бўйича конкурс бўлиб ўтди. Конкурсни Қозоғистон Мусулмонлар диний идораси раиси муовини, ноиб муфтий Бауржан Есмахан очиб берди. Ноиб муфтий ўз нутқида Қуръони каримнинг фазилатлари, уни ўқиш ва ёд олишнинг афзалликлари, асосийси, унинг амрларига сўзсиз риоя қилиш ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, у конкурсда Қуръон ўқувчи қиз-келинчакларга омад тилади.

19.10.2018 14:35

21 октябрь куни Россия XIX Москва Халқаро қорилар конкурсининг финали бўлиб ўтади. Тадбир Россия Федерацияси Мусулмонлар диний идораси ва Россия Муфтийлар Кенгаши раиси Равиля Айнутдин ҳомийлигида ўтказилади. Бу йил тадбирнинг бош ҳомийси сифатида Дубай Халқаро Қуръон мукофоти иштирок этмоқда, хабар беради СМР матбуот хизмати.

11.10.2018 11:31

Доғистон алоқа, ахборот ва коммуникация вазирлиги чақимчилик конкурсини эълон қилди. Вазирликнинг сўзларига қараганда, ижтимоий тармоқларда «Қайноқ линия»да экстремистик нашр ва эълонлар ҳақида энг кўп хабар қолдирган Доғистонда истиқомат қилувчи шахсга iPhone совға қилинади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase