Эрон МАГАТЭ учун ўзининг ядровий иншоатларига кириш эшикларини узил-кесил ёпди
Эрон парламенти спикерининг маълум қилишича, Теҳрон ва БМТ ядро агентлиги ўртасидаги уч ойлик кузатув битими муддати тугаган ва энди Эроннинг айрим ядровий иншоатлари ичидаги кузатувлар тўхтатилади.
Зариф МАГАТЭ талабларига жавобан эҳтимолий мақбул ечимни эълон қилди
Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф МАГАТEнинг иккита ядровий объектга кириш тўғрисидаги талабига жавобан "мақбул ечим" ни эълон қилди. Агентликнинг бош директори Рафаел Гросси душанба куни МАГАТE Бошқарувчилар кенгашида нутқ сўзлаб, Эронни тўрт ойдан бери Теҳрон ташкилот инспекторларига кириш имконини бермаган иккита объектга зудлик билан киришга чақирди.
Бизга АЭС керак эмас!
Ўтган ҳафта Сочи шаҳрида бўлиб ўтган Озарбайжон ва РФ президентлари ўртасидаги учрашувда РФ “Росатом” давлат қўмитасининг (ДҚ) Озарбайжонда атом электростанцияси (АЭС) қуриш ҳақида таклифи янгради. Бироқ, махаллий таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Озарбайжон бунга рози бўлмайди, боз устига, ҳеч қандай жиддий иқтисодий асосларсиз.