Якшанба куни қилинган эълон АҚШ ва Эрон ўртасида 2015 йилдан Эрон ядровий битимини янгилаш бўйича олиб борилаётган билвосита музокараларнинг келажаги ҳақида қўшимча саволлар юзага келтирди.
«22 майдан бошлаб ва уч ойлик битим тугаши билан агентлик (МАГАТЭ) шартномага мувофиқ келишилган ядровий иншоотлар камераларида тўпланган маълумотларга эга бўлолмайди», -дея парламент спикери Муҳаммад Бакера Галибафнинг сўзларидан иқтибос келтиради давлат телевидениеси.
МАГАТЭ ва Теҳрон Эроннинг агентлик билан ҳамкорлиги қисқариши оқибатларини юмшатиш учун февралда уч ойлик мониторинг ҳақида битим тузган эди. Битим айрим фаолият турлари мониторингига рухсат бериб, акс ҳолда бу тўхтатилиши кўзда тутилган.
МАГАТЭ раҳбари Рафаэл Гросси Жрон билан битимни узайтириш ҳақида музоралар олиб бормоқда
Европалик дипломатлар ўтган ҳафта битимни узайтириш ҳақида келишувга кела олмаслик шунга олиб келадики Вашингтон ва Техрон ўртасида 2015 йилги ядровий битимни тиклаш ҳақида тўғридан-тўғри бўлмаган музокаралар инқироз ёқасига келиб қолиши ҳақида баёнот берди. бу музокаралар Венада шу ҳафта қайта бошланиши керак.
МАГАТЭ Гроссининг якшанба куни матбуот анжумани ўтказишини режалаштиргани, лекин у ҳамон «Теҳрон билан маслаҳатлашаётгани» ҳақида маълум қилди ва матбуот анжумани душунба кунига қолдирилишин айтди.
Номаълум Ерон расмийси МАГАТЭ ва Теҳрон ўртасидаги келишув бир ойга "шартли равишда" узайтирилиши мумкинлиги ҳақида сўз юритди.
"Битим бир ойга узайтирилган тақдирда, ва бу даврда йирик қудратли давлатлар... Эроннинг қонуний талабларини қабул қилса, маълумотлар агентликка топширилади. Акс ҳолда тасвирлар доимий равишда ўчирилади", - дейди Эрон Олий Миллий хавфсизлик Кенгаши аъзоси.
Эрон Президенти Хасан Руҳоний парламент спикери томонидан билдирилган баёнотга изоҳ бермасдан, якшанба куни Теҳроннинг Венада "якуний келишувга эришилмагунча" музокараларни давом эттиришини билдирди.
Шунингдек, у Эрон давлат матбуотига кўра, "Вашингтон Эронга нисбатан санкцияларни бекор қилишга рози бўлди", деган олдинги баёнотни такрорлаган.
Эрон ва жаҳоннинг қудратли давлатлари апрель ойидан бери Венада бир неча тур музокаралар ўтказиб, Теҳрон ва Вашингтон ядровий пактга тўла риоя қилишга қайтиш учун санкция ва ядро фаолияти бўйича қўйиши керак бўлган қадамлар устида ишламоқда.
Эслатиб ўтамизки, собиқ президент Доналд Трамп АҚШ ни 2018 йил битимдан чиқарган ва санкциялар жорий қилгандан сўнг Эрон аста-секинлик билан 2015 йилги пакт шартларини бузишни бошлаган.
Якшанба куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Эроннинг кўп томонлама ядровий битимга риоя қилиш учун зарур чораларни кўришга "тайёрлиги ва буни исташи" номаълум қолаётганини айтди.
Эрон МАГАТЭ учун ўзининг ядровий иншоатларига кириш эшикларини узил-кесил ёпди
Эрон парламенти спикерининг маълум қилишича, Теҳрон ва БМТ ядро агентлиги ўртасидаги уч ойлик кузатув битими муддати тугаган ва энди Эроннинг айрим ядровий иншоатлари ичидаги кузатувлар тўхтатилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|