close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
03.07.2021 09:49

Fortnite Каъбани бузишга ундаяптими?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар

Қоҳирадаги машҳур ал-Азҳар университети ўйинчиларни кейинги даражага чиқиш учун Каъбани бузишга ундайдиган оммавий Fortnite видеоўйини ҳақида огоҳлантирмоқда. Оголҳантириш университетнинг электрон фатволар халқаро Маркази томонидан эълон килинди.

25.07.2019 14:06

Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда ўзининг «кексайтирилган» фотосураталрини жойлаш урф бўлди – юзлаб машҳур кишилар FaceApp дастури ёрдамида ўзларининг ўзгартирилган расмлари билан ўртоқлашдилар. Кексайтирувчи дастур араб дунёсида ҳам оммалашди, шу муносабат билан ал-Азҳар академиясидан бўлган мисрлик машҳур олим бу борада фикр билдиришга қарар қилди.

15.03.2019 20:49

Мисрдаги ал-Азҳар Ислом академияси бош имоми Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларда рўй берган терактлар сабаблари ҳақида фикр билдирди. Шайх Аҳмад ат-Тайибнинг айтган сабабларига кўра, Янги Зеландия масжидларида рўй берган терактлар «Европа мамлакатларда исламофобия, ксенофобия ва нафрат риторикасининг кенг тарқалишидир», хабар беради.

07.03.2019 19:37

Мисрнинг ал-Азҳар Ислом академияси бош имоми диндошларга муҳим бир нарсани эслатиб, бутун дунё мусулмонлари учун долзарб бўлган мавзуда фикр билдирди. Шайх Аҳмад Тайибнинг таъкидлашича, кўплаб ҳолатларда полигамия (кўп хотинлилик) «аёллар ва болалар учун адолатсизлик» бўлиши мумкин, бир нечта хотинли оила қоида эмас, истисно бўлиши лозим. «Никоҳ полигам бўлиши лозим дейдиганлар қаттиқ хато қиладилар», - деди шайх ат-Тайиб, иқтибос келтиради BBC News.

26.11.2018 09:45

Алий Жума

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих

Шайх Алий Жума 1952 йилнинг 3 март куни Бани Сувайфда (Юқори Миср) таваллуд топган. Алий билимлар юқори қадрланган диндор оилада тарбия олган. Бўлғуси олимнинг отаси ислом ҳуқуқи шахсий мақомига ихтисослаган ҳуқуқшунос бўлиб ишларди. Китобларга бўлган меҳр-муҳаббатни ўғлига ҳам сингдира олган отанинг кутубхонасида 30 мингдан ортиқ номдаги китоблар бор эди.

12.10.2018 10:14

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни юртимизга ташриф билан келган Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййибни қабул қилди. Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг шу йил 4-5 сентябрь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи икки томонлама муносабатларни ривожлантириш йўлида тарихий қадам бўлганини таъкидлади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase