ИсламОнлайн.Уз
“Доимо ҳақ йўлда бўлинг, бу йўлда юргувчиларнинг озлиги сизни ташвишлантирмасин. Ботил йўлдан сақланинг, у йўлда ҳалок бўлгувчиларнинг кўплиги сизни алдаб қўймасин”. (Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ)
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўнг томон билан ётиб ухлашга буюрганлар. Бу қанчалик тўғрилигини, соғлиғимизга қандай таъсир қилишини кўрсатадиган бир нечта асослар бор. Лекин аниғи шуки, агар чап томон билан ухлайдиган бўлса, юракка оғирлик тушади, ўнг томон билан ётганда эса уйқу яхшиланади.
Инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган, золимдан мазлумнинг ҳақини олиб берадиган, улар ўртасида адолат қилиб, сиёсатини ўтказадиган бир раҳбар бўлмаса, жамоатда тартибсизлик, низолар келиб чиқиши табиий. Чунки инсонларнинг фикри бир жойдан чиқмаслиги ҳақиқат.
Халқимизда: “Кичгина деманг бизни, кўтариб урамиз сизни”, – деган нақл бор. Жуда чиройли гап. Ҳақиқатда, кичик нарсаларни менсимаслик кейинчалик салбий оқибатларга олиб бориши табиий. Уламолар гуноҳларнинг тури кўп бўлсада уларни иккига тақсим қилганлар. Кабира ва сағира яъни: катта – кичик. Биз иккиси ҳақида ҳам сўз юритмоқчи эмасмиз. Балки кичик гуноҳларга оид, билишимиз муҳим бўлган нуқтага эътибор қаратмоқчимиз, халос.
Яқинда тошкентлик бир қариндошимиз қўшнисининг дод-фарёд қилиб йиғлаётганини айтиб қолди. Айтишича, унинг бешта қизи бор экан. Олтинчисига ҳомиладор бўлгач, эри уни қўярда-қўймай «УЗД»га олиб борибди. Шифокорлар текшириб кўриб, туғилажак бола қизлигини аниқлабди.
Мусулмон одам Америка ҳукуматининг ёки бошқа кофир юртларнинг ҳукуматларининг вазирлик ва турли идораларида ишлашининг ҳукми нима? Хусусан, бу ўта муҳим соҳаларда бўладиган бўлса. Мисол учун, атомга оид ишлар бўлса ёки стартегик ўрганишларга боғлиқ ишларда.
Баъзи мусулмон талаба йигит қизларни доимий ният билан никоҳланмаслик ҳолатлари бор. Улар дарс тугаши билан ажраб кетаверамиз дейишади. Ўзининг доимий яшайдиган юртига ўқиш тугаганидан кейин жўнаб кетишади. Лекин никоҳланиш пайтида одатдаги никоҳ каби никоҳланишади. Айтиладиган гапларида абадий никоҳни лафзларини ишлатишади. Бундай уйланишнинг, оила қуришнинг ҳукми қандай?
Она меҳри, заковати, фидойилиги… Бу фазилатлар ҳақида китоблар ёзилган, ашъорлар битилган… Бола парвариши, тарбияси, унинг билимли, интизомли, ҳунарли қилиш чоралари босқичма-босқич ўргатилган. Бугунги ахборот асрида бу мавзуда истаганча маълумот топиш мумкин: боланинг ривожланиш босқичи, кунма-кун, қадамма-қадам қандай парвариш қилинади, неча ёшида нима ўргатилади… Бола психологияси қандай? Унга нима дейиш мумкин-у, нимани айтмаслик лозим…
Швейцариялик олим Адам Мецнинг (1869—1917 йиллар) “Исломий Уйғониш" асари ҳижрий III-IV (милодий IХ-Х) асрларда Араб халифотининг тарихи ва маданиятига бағишланган. Муаллиф мазкур даврга оид юзлаб манбапарни ўрганиб чикиб, улардан ўша замонларни тарихий-маданий жиҳатдан таърифлаш имконини берувчи жаъмики маълумотларни ажратиб-саралаб олган ва шу тариқа ушбу асрларда Араблар салтанатининг маънавий-маърифий тараққиётини минглаб далиллар воситасида намоён этадиган шундай бир мажмуа яратганки, ундан кейин ижод қилган барча шарқшунос олимлар унда келтирилган тарихий далиллардан бирон-бир даражада фойдаланишган.
Аллоҳ таоло Ўз Каломи Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Тақво эгалари учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли-сифати (бу): Унда айнимаган сувдан бўлган дарёлар ҳам, таъми ўзгармаган сутдан бўлган дарёлар ҳам, ичувчилар учун лаззатли, мусаффо асалдан бўлган дарёлар ҳам бордир” (Муҳаммад, 15).
Жаноб Дийдот барча насроний олимларнинг ақлини банд қилиб келган бу муаммони жуда осон ва ишонарли қилиб ечиб қўйдилар…
Доктор Т.М.Карим
Танқид ислоҳотнинг биринчи қадами эканини биласизми?! Танқидсиз деярли ислоҳот бўлмаслигини биласизми?! Танқидни ёмон кўрадиган жамият ҳам аслида танқид асосида шаклланиб барпо бўлганини биласмизми?!.