Абу Муслим
Ажабланарли, лекин ҳақиқат: махсус нисбийлик назарияси (МНН) таъсири – ёруғлик тезлигига яқин ҳаракат тезликларида вақт секинлашиши – ушбу назария Алберт Эйнштейн томонидан 1905 йил кашф қилинишидан анча олдин, VII асрда Қуръон оятларида баён қилинган эди.
Ҳақиқий диндор унга тайинланган диний вазифаларни юзаки равишда бажарадиган ва ҳаром нарсалардан қочган киши эмас. Ҳақиқий диндор иймони мукаммал бўлган, унинг қалбига ва руҳига эътироз билдирмайдиган кишидир. У қанчалик кўп қийинчиликларга дуч келса, иймони шунчалик кучли бўлади.
Торонтонинг «Citynews» канали янгиликлар мухбири Гинелла Макка Канадада янгиликларни ҳижобда олиб борадиган биринчи қиз бўлди. «Мен ҳар доим эфир ёки оммавий ахборот воситалари соҳасида ишлашни хоҳлардим, бу менинг орзуим эди. Аммо мен ҳижобда бўлган қизнинг телевизорда кўрсатув олиб бора олишига чуқур шубҳа қилардим», – деди Гинелла интервьюда.
Ҳибсга олинган ва Шинжон-Уйғур автоном туманидаги лагерларга жойлаштирилган туркий тилда сўзлашадиган мусулмонларнинг оилалари ўз яқинлари ва қариндошларини қандай қийин аҳволда эканлиги ҳақида хабардор килишнинг йўлини топдилар.
Келиб чиқиши Мали давлатидан бўлган машҳур француз футболчиси Фредерик Умар Кануте спорт карьераси давомида Европанинг бир қатор клублари, жумладан, «Лион» ва «Тоттенхэм»да ўйнаган. Футболчилик карьерасини якунлагач, футболчи дин йўлида хайрия ишлари билан шуғулланишни бошлади – мусулмон бўлгани ҳолда, у дастлаб Испаниянинг Севилья шаҳрида ёпилиши лозим бўлган ягона замонавий масжидни қутқариш учун 700 000 доллар тўлади, сўнгра шаҳарда биринчи доимий масжид очиш учун маблағ излашга киришди.
2019 йил 8 сентябрда Дубайда инфлюенсерлар (ижтимоий тармоқлардаги нуфузли блогерлар) учун минтақада илк аккредитация қилинган диплом дастури - Social Media Influencers Diploma Programme амал қила бошлайди. Дастур Дубайдаги Америка университети базасида ишлаб чиқилади. У блогинг соҳасида экспертлар тайёрлаш ва уларга ижтимоий тармоқларда самарали контент яратиш имконияти тақдим этишга қаратилган.
Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳукуматлари Италияга муҳожирларни қабул қилишда ёрдам беришлари керак, деб баёнот берди Бутунжаҳон ислом лигаси раҳбарияти. Бунда қўллаб-қувватлаш муҳожирлар оқимини Европа Иттифоқининг барча мамлакатларига тақсимлашдан иборат бўлиши лозим, чунки Италия бу масалани бир ўзи, мустақил равишда уддалай олмайди, ҳисоблайди лига раҳбарлари.
Украина Вазирлар Маҳкамаси Украина этносиёсат ва виждон эркинлиги бўйича Давлат хизмати ҳақида низомни тасдиқлади. Мос келувчи ҳужжат Украина этносиёсат ва виждон эркинлиги бўйича Давлат хизматининг «миллатлараро муносабатлар, дин ва миллий озчиликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича» бўйича ижроия ҳукумати маркази органи сифатида асосий вазифалари ва функцияларини белгилаб беради.
Маънавий қадриятлар тадбиркорлик учун мотивация ва бизнес жараёнининг руҳига айланиши керак. Бу қадриятлар бизга Аллоҳ розилигини топиш учун керакдир. Доимо жонли ва ёрқин, Кенг ва чиройли осмон оламнинг Яратувчиси - Аллоҳнинг буюклиги ва қудрати рамзини ифодалашни ҳеч қачон тўхтатмайди.
Америкалик тадқиқотчилар кенг оммани навбатдаги кашфиёт билан хурсанд қилдилар. Мутахассислар «Қандай қилиб бахтли бўлиш мумкин?» деган саволни диққат билан ўрганиб чиқдилар ва у қадар ҳам кутилмаган хулосага келдилар: асосийси – майда-чуйда нарсалардан ҳам хурсанд бўла олишдир.
«Бу китобда шак-шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир. Улар Ғайбга иймон келтирурлар, намоз ўқирлар ва Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар. Ва улар сенга ва сендан олдин нозил қилинган нарсага иймон келтирурлар ва охиратга аниқ ишонурлар» (Бақара сураси, 2-4).
Мусулмон олимлар Сидней масжиди имомининг гўёки исломда май тақиқланмаган, деб айтган фикрларини дарҳол кучли танқид остига олдилар – чунки бу мусулмон олимларининг бу борадаги якдил фикрларига яққол зид келади. «Май ичиш исломда тақиқланмаган дея таъкидлайдиган "фатво" ишончли далилларга асосланмаган, - машҳур ислом олими Ваел Шихабнинг сўзларидан иқтибос келтиради. OnIslam.net.