Абу Муслим
Буюк Британиянинг етакчи ислом ташкилотларидан бири аёлларни масжидлар ва диний ташкилотларда раҳбар лавозимларга тайёрлаш ва ўқитиш бўйича дастурни ишга туширди. 20 нафар аёлдан иборат бўлган гуруҳ Британия Мусулмонлар кенгаши томонидан ташкил қилинган олти ойлик таълим дастурига киритилди.
Чоршанба куни АҚШнинг Виргиня штати Фэйрфакс округида теварак атрофдан юзлаб мусулмонлар маҳаллий масжиднинг ибодатларни тўлақонли ўтказиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаш учун йиғилди. Кеча Фэйрфакс округида Маклин ислом марказининг иш режмига ўзгартиришлар киритиш бўйича жамоатчилик иши кўриб чиқилди, хабар беради The Peninsular Qatar.
Яқинда Mastercard халқаро тўлов тизими 2017 йил якунлари бўйича туризмдан олинадиган даромад ва ташрифлар нуқтаи назаридан дунёнинг энг яхши туристик йўналишларини баҳолаб берадиган Mastercard Global Destination Cities йиллик рейтингини эълон қилди.
"Al Hilal" исломий банки Қозоғистонда илк исломий ипотека тақдим этди, хабар беради muftyat.kz. Исломий молиялаштириш тамойиллари бўйича ташкил қилинган ушбу янги маҳсулотдан айни пайтда Алмати, Астана ва Чимкент шаҳарлари аҳолиси уй-жой харид қилиш учун ҳам, бошқа банкларда мавжуд бўлган ипотекаларни қайта молиялаштириш учун ҳам фойдаланиши мумкин.
«Мўминлар қалъаси» (Ҳиснул Муслим) номли машҳур китоб, дуо ва зикрлар тўплами муаллифи Саид бин Али бин Ваҳф ал-Қаҳтоний 1 октябрь, душанба куни эрта тонгда 67 ёшида оламдан ўтди. «Шайх Саид бин Али бин Ваҳф ал-Қаҳтоний, «Мўминлар қалъаси» муаллифи, душанба куни вафот этди, Аллоҳ уни раҳматига олган бўлсин», - хабар берди Twitter да саудиялик олим Муҳаммад ал-Орифий.
2017 йил Бельгияда туғилган чақалоқлар орасида Муҳаммад исми энг оммавий бўлди. Бельгия Статистика институти маълумотларига кўра, 2017 йил Бельгияда 718 нафар чақалоққа Муҳаммад исми берилган. Оммавийлик бўйича ренйгингда иккинчи ўрини Лиам исми эгаллади (570).
Ямандаги урушга «бевосита» жалб қилинган мамлакатларга қурол етказиб беришни тақиқлайдиган коалиция ҳукуматлари қоидаларини бузган ҳолда Германия Саудия Арабистонига 295 млн доллар миқдорида қурол-яроғ сотидишини тасдиқлади, хабар беради Daily Sabah.
Аралаш жанг услуби (UFC) бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг ирландиялик Конор Макгергорга қарши жангига саноқли кунлар қолди. Учрашув 6 октябрь куни Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.
Муҳаммад Исмоил Ашур Ал-Саид узоқ вақт мобайнида буйрак фаолиятидаги ўткир етишмовчиликдан азият чекиб келган. Кунлардан бир кун унга исмини ошкор қилишни истамаган донор буйрагидан фойдаланиш имкониятига эга бўлгани ҳақида хушхабар етказилди, хабар беради ummamag.kg.
Жорий йил 3 октябр куни Комил Алламжонов Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари ўринбосари — президент матбуот котиби лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди.
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин РФ ЖК 282-моддаси (Нафрат ёки хусумат уйғотиш, шунингдек, инсон қадр-қимматини камситиш) билан жазоланадиган ҳаракатлар учун бериладиган жаззони юмшатиш ҳақида таклиф билан чиқди.
«Ироқ гўзали» кўригининг собиқ ғолибаси Шима Кассем ўз ҳамкасби, «Бағдод гўзали» Тарас Фарес ўлдирилгандан кейин унинг манзилига нотаниш кимсалардан ёпирилиб келаётган жазолаш таҳдидларидан шикоят қилди.