Биринчи суҳбат: Раҳмоннинг суюкли бандалари
“Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда оғир-босиқлик билан юрадиган, жоҳиллар хитоб қилиб қолса, уларга чиройли муомала қиладиган, тунларини Раббилари учун саждада ва қиёмда ўтказадиган зотлардир. Улар: “Эй Раббимиз, биздан жаҳаннам азобини буриб юборгин, зеро, унинг азоби шаксиз ўз аҳлига қаттиқ ёпишгувчидир”, дея илтижо қиладиган инсонлар. Албатта жаҳаннам маскан ва манзилгоҳларнинг энг ёмонидир”. (Фурқон сураси, 63-66-оятлар).
Қуръоний суҳбатлар
Бизга Қуръондек буюк неъматни ато қилган Аллоҳ таборака ва таолога беҳад ҳамду санолар бўлсин!
Қуръон ва суннат ғулув ҳақида
Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: «Эй, аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошманг ва Аллоҳ ҳақида ҳақдан бошқани айтманг. Албатта, Масийҳ, Ийсо ибн Марям Аллоҳнинг Пайғамбари, Марямга илқо қилган калимаси ва Ундан бўлган руҳдир. Бас, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига иймон келтиринг. Уни учта деманг. Тўхтанг, ўзингизга яхши бўлади. Албатта, Аллоҳ ягона илоҳдир, ўзга эмас. У Ўзининг боласи бўлишидан пок бўлди. Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уникидир. Вакилликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур», деган (171-оят).
Ҳамма Қуръон ўқирди. бироқ...
Ҳар гал Масжидул ҳаромга борганимда кўпчиликнинг қўлида Қуръон кўраман. Айниқса, Рукнул яманий тарафга қараган, икки қаватли салқин бўлмалар асосан маҳаллий араблар билан тўлади. Уларнинг деярли ҳаммаси устунлар тагига тахлаб қўйилган Қуръон китобларига “ҳужум қилиб”, намоз вақтигача тиловат билан машғул бўладилар.
Кимнинг ҳақиқати тўғри?
Дунёда ҳар хил одамлар бор. Уларнинг дунёқараши, фикрлаши ҳам турлича. Қизиғи, ҳамма ўзини ҳақ деб билади. Ҳатто баъзилар: “Ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор. Менинг ҳақиқатимни сиз тан олмаслигингиз мумкин. Балки сизнинг фикрингиз менга ёқмас”, дейди. Хўш, ундай бўлса, кимнинг гапи тўғри? Миллиардлаб инсонлар “ҳақиқати” орасида қайси бири асл ҳақиқат?
Қуръон бизнинг қалбларимиз ва амалларимизда
«Ҳа-а. Мийм. Очиқ-ойдин Китобга қасам! Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз огоҳлантиргувчи бўлдик. Ўша(кеча)да ҳар бир ҳикматли иш ажратилиб, ҳал қилинур. Биз томонимиздан бўлган амрга биноан. Албатта, Биз Пайғамбар юборгувчи бўлдик. Роббинг томонидан (кўрсатилган) раҳматдир. Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитгувчи, ўта билгувчи зотдир. Осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Гар ишонгувчи бўлсангиз» (Духон сураси, 1-7)
Коинотнинг махфий ҳақиқатлари
Илмнинг коинот мавзсуида еча олмаган икки муҳим саволи бор:
а) ўзгарувчан маконлар ва ўлчовлар;
б) коинотдаги магнит таранглиги.
Миср диктатори Қуръон оятлари билан курашмоқда
Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси таълим соҳасидаги амалдорларга ислом дини дарсларидан бошқа барча фанлар бўйича дарсликлардан Қуръон оятларини олиб ташлашни буюрди.
Татаристонда кичкинтойлар учун «Қуръон куни» бўлиб ўтди
24 январь куни Бугулма шаҳри ва Бугулма райони мухтасибати «Ирхам» масжидида болалар ўртасида «Қуръон куни» конкурси бўлиб ўтди. Тадбир Бугулма шаҳри ва Бугулма райони имом-мухтасиби Рамил хазрат Хуснутдиновнинг кириш сўзлари билан бошланди. Тадбирда қирқдан ортиқ қатнашчи иштирок этди. Энг ёш қатнашчи 3 ёш, энг каттаси эса 16 ёш эди.
Қуръон коинотга парвоз қилиниши сирини очди
«Агар Биз уларга осмондан бир дарвоза очиб қўйсаг-у, ундан (осмонга) кўтарила бошласалар ҳам, албатта улар: «Шак-шубҳасиз, бизларнинг кўзларимиз боғланиб қолди, балки бизлар сеҳрланиб қолган кишилардирмиз»,- деган бўлур эдилар». Ҳижр сураси, 14-15.